Мирзияев Аброр Ахроровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “ Тижорат банкларининг молиявий хавфсизлигини таъминлаш йўллари ”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Iqt3500. Илмий раҳбар: Аллаяров Шамсиддин Амануллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент иқтисодиёт унверситети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент иқтисодиёт унверситети, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Гулямов Саидахрор Саидахмедович, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Академиги; Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Банк молия академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикасида тижорат банкларининг молиявий хавфсизлигини таъминлашга қаратилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тижорат банкларида соф фойданинг меъёрий даражасини таъминлаш мақсадида пассивларни бошқариш амалиётини такомиллаштириш орқали фоизли харажатларнинг фоизли даромадларга нисбатан барқарор даражасини таъминлаш, соф фойданинг ўсиш суръати билан брутто активларининг рискка тортилган суммасини ўсиш суръати ўртасидаги мутаносибликни таъминлаш йўли билан барқарор пассивлар ҳажмини 3,9 фоизга оширишнинг мумкинлиги асослаб берилган;
юқори ликвидли қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар ҳажмини ошириш, соф пул оқимининг барқарорлигини таъминлаш ва трансаксион депозитларнинг брутто депозитлар ҳажмидаги салмоғини пасайтириш йўлии билан тижорат банкининг жорий ликвидлилик даражасини (Лмин = 0,30) 0,25 фоизга ошириш таклифи асосланган;
муддациз активлар ва муддациз мажбуриятлар ўртасидаги миқдорий муганосибликни таъминлаш, барқарор молиялаштириш манбаларининг мавжуд суммаси билан зарур суммаси ўртасидаги мутаносибликни таъминлаш йўли билан банкнинг тўловга қобиллик даражасини 3,0 фоизга ошириш имконияти асослаб берилган;
тижорат банклари кредит портфелининг даромадлилиги ва рисклилигини тавсифловчи кўрсаткичларнинг меъёрий даражаларига эришиш орқали банклар кредитлаш амалиётининг молиявий хавфсизлик даражасини ошириш мақсадида кредитлардан кўриладиган зарарларни қоплашга мўлжалланган захира ажратмалари суммасининг брутто активларга нисбатан даражасини (Пмах = 1,0) 0,7 фоизли пунктга пасайтиришнинг мумкинлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тижорат банклари фаолиятини тартибга солишни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тижорат банкларида соф фойданинг меъёрий даражасини таъминлаш мақсадида пассивларни бошқариш амалиётини такомиллаштириш орқали фоизли харажатларнинг фоизли даромадларга нисбатан барқарор даражасини таъминлаш, соф фойданинг ўсиш суръати билан брутто активларининг рискка тортилган суммасини ўсиш суръати ўртасидаги мутаносибликни таъминлаш таклифидан “Асакабанк” АЖнинг 2022 йилга мўлжалланган Бизнес-режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (АТ “Асакабанк”нинг 2022 йил 25 октябрдаги 04-07/1-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида 2021 йилда соф фойданинг ўсиш суръати билан брутто активларнинг ўсиш суръати ўртасида мутаносиблик таъминлангани ҳолда, барқарор пассивлар ҳажми 2021 йилда 2020 йилга нисбатан 3,9 фоизга ошган;
юқори ликвидли қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар ҳажмини ошириш, соф пул оқимининг барқарорлигини таъминлаш ва трансаксион депозитларнинг брутто депозитлар ҳажмидаги салмоғини пасайтириш йўлии билан тижорат банкининг жорий ликвидлилик даражасини ошириш таклифидан “Асакабанк” АЖнинг 2022 йилга мўлжалланган Бизнес-режасини ишлаб чикишда фойдаланилган (АТ “Асакабанк”нинг 2022 йил 25 октябрдаги 04-07/1-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида ”Асакабанк” АЖда миллий валютадаги ликвидлиликни қоплаш коеффициенти 2021 йилда 2020 йилга нисбатан 0,25 пункгга ошган;
муддациз активлар ва муддациз мажбуриятлар ўртасидаги миқдорий муганосибликни таъминлаш, барқарор молиялаштириш манбаларининг мавжуд суммаси билан зарур суммаси ўртасидаги мутаносибликни таъминлаш йўли билан банкнинг тўловга қобиллик даражасини ошириш таклифидан “Асакабанк” АЖнинг 2022 йилга мўлжалланган Бизнес-режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (АТ “Асакабанк”нинг 2022 йил 25 октябрдаги 04-07/1-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида “Асакабанк” АЖда соф барқарор молиялаштириш кўрсаткичи 2021 йилда 2020 йилга нисбатан 3,0 фоизга ошган;
тижорат банклари кредит порлфелининг даромадлилиги ва рисклилигини тавсифловчи кўрсаткичларнинг меъёрий даражаларини таъминлаш йўли билан банклар кредитлаш амалиётининг молиявий хавфсизлик даражасини ошириш таклифидан “Асакабанк” АЖнинг 2022 йилга мўлжаллашган Бизнсс-режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (АТ “Асакабанк”нинг 2022 йил 25 октябрдаги 04-07/1-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида “Асакабанк” АЖда 2021 йилда 2020 йилга нисбатан кредитлардан олинган фоизли даромадларнинг брутто кредитларга нисбатан даражаси фоизли пунктга ошгани ҳолда, кредитлардан кўриладиган зарарларни қоплашга мўлжалланган захира ажратмалари суммасининг брутто активларга нисбатан даражаси мазкур даврда 0,7 фоизли пункгга пасайди.