Раджабова Муниса Бахтиёр қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Ўзбекистонда замонавий турар-жой қурилиши ва ривожланиши жараёнлари (1991–2021 йиллар), 07.00.01. – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2024.3.PhD/Tar2025
Илмий раҳбар: Исламов Илёс Нормаматович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Tar.01.04.
Расмий оппонентлар: Ерметов Аваз Абдуллаевич, тарих фанлари доктори, профессор; Матякубов Нурбек Райимберганович, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори, (PhD).
Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда замонавий турар-жой қурилиши ва ривожланиши жараёнлари (1991-2021 йиллар) тарихини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда уй-жойларни хусусийлаштириш жараёнларида тураржой мулкига эгалик ҳуқуқини берувчи ҳамда уни ҳимоя қилувчи бир қанча меъёрий ҳужжатларнинг қабул қилиниши республикада хусусий уй-жойлар фондининг ортиши ҳамда аҳоли эҳтиёжларини қондиришга хизмат қилганлиги очиб берилган;
Республикада уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида кўп хонадонли уйларни бошқаришда маъмурий-буйруқбозлик услубига асосланганлиги, сақлаш ҳамда таъмирлаш, бюджет маблағлари ҳисобидан боқиманда кун кўришга ўрганиб қолган иқтисодий самарасиз тизимга бозор механизми тамойилларининг жорий қилиниши хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг вужудга келишига замин яратганлиги асосланган;
ҳудудларда уй-жойлар қурилиши бўйича турар-жойлар таркибининг алоҳида типологик хусусиятлари, ёзги хоналарни ишлатиш давомийлиги, кондиционерлаштириш тизимини ўрнатиш кетма-кетлиги, чангли шамолларнинг тартиби каби йўналишларда олиб борилган тадқиқотлар шаҳарсозлик ечимларини ижобий асосда ечишга хизмат қилиши исботланган;
Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида кам таъминланган оилаларни уй-жой билан таъминлаш бўйича қурилиш ишларида ҳудудларнинг табиий иқлим шароити ва релефи, ижтимоий, демографик хусусиятларини инобатга олиб, замонавий қурилиш материаллари ва технологияларини қўллаган ҳолда уйларнинг қурилиши аҳоли массивларидаги ижтимоий, маданий ва маиший объектларга бўлган эҳтиёжларини ҳам қондиришга имкон берганлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда замонавий турар-жой қурилиши жараёнлари ва ривожланиш тенденсияларига оид олинган натижалар асосида:
мустақиллик йилларида Ўзбекистонда уй-жойларни хусусийлаштириш жараёнларида тураржой мулкига эгалик ҳуқуқини берувчи ҳамда уни ҳимоя қилувчи бир қанча меъёрий ҳужжатларнинг қабул қилиниши республикада хусусий уй-жойлар фондининг ортиши ҳамда аҳоли эҳтиёжларини қондиришга хизмат қилганлигига оид натижалардан Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2024-йил 12-мартдаги “Кўп квартирали уйларда умумий мол-мулкни сақлаш, ундан фойдаланиш ва уни таъмирлаш ҳамда кўп квартирали уйга туташ ер участкасини ободонлаштириш учун мажбурий бадаллар ёки тўловларнинг энг кам миқдорини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 01/2-4-сон буйруғини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2024-йил 13-июндаги 07-06/6084-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши замонавий тураржой қурилиши бўйича ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларни такомиллаштиришга хизмат қилган.
Республикада уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида кўп хонадонли уйларни бошқаришда маъмурий-буйруқбозлик услубига асосланганлиги, сақлаш ҳамда таъмирлаш, бюджет маблағлари ҳисобидан боқиманда кун кўришга ўрганиб қолган иқтисодий самарасиз тизимга бозор механизми тамойилларининг жорий қилиниши хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг вужудга келишига замин яратганлигига доир натижалардан Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2024-йил 12-мартдаги “Кўп квартирали уйларда умумий мол-мулкни сақлаш, ундан фойдаланиш ва уни таъмирлаш ҳамда кўп квартирали уйга туташ ер участкасини ободонлаштириш учун мажбурий бадаллар ёки тўловларнинг энг кам миқдорини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 01/2-4-сон буйруғини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2024-йил 13-июндаги 07-06/6084-сон маълумотномаси). Натижаларнинг қўлланилиши кўп квартирали уйларни бошқариш тизимига янгича ёндашувларни жорий қилишга хизмат қилган.
Ҳудудларда уй-жойлар қурилиши бўйича тураржойлар таркибининг алоҳида типологик хусусиятлари, ёзги хоналарни ишлатиш давомийлиги, кондиционерлаштириш тизимини ўрнатиш кетма-кетлиги, чангли шамолларнинг тартиби каби йўналишларда олиб борилган тадқиқотлар шаҳарсозлик ечимларини ижобий асосда ечишга хизмат қилиши билан боғлиқ натижалардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 30-майдаги “Ўзбекистон Республикасида монументал ёдгорликларни ўрнатиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 312-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида монументал ёдгорликларни ўрнатиш ва олиб ташлаш (кўчириш) тартиби тўғрисида”ги Низомда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2024-йил 28-августдаги 03-3201-сон маълумотномаси). Натижаларнинг қўлланилиши тураржойларни маданий мерос обектлари сифатида саралаш бўйича мехназимларни такомиллаштиришга хизмат қилган.
Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида кам таъминланган оилаларни уй-жой билан таъминлаш бўйича қурилиш ишларида ҳудудларнинг табиий иқлим шароити ва релефи, ижтимоий, демографик хусусиятларини инобатга олиб, замонавий қурилиш материаллари ва технологияларини қўллаган ҳолда уйларнинг қурилиши аҳоли массивларидаги ижтимоий, маданий ва маиший обектларга бўлган эҳтиёжларини ҳам қондиришга имкон берганлиги билан боғлиқ натижалардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 30-майдаги «Ўзбекистон Республикасида монументал ёдгорликларни ўрнатиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 312-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида монументал ёдгорликларни ўрнатиш ва олиб ташлаш (кўчириш) тартиби тўғрисида”ги Низомда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2024-йил 28-августдаги 03-3201-сон маълумотномаси). Натижаларнинг қўлланилиши тураржойларнинг қурилиши жараёнида монументал ёдгорликларни олиб ташлаш (кўчириш) ишларини амалга ошириш ишларини илмий асосларда ташкил қилишга имкон берган.