Хаджамуратова Матлюба Хашимовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертацива мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда ёшларни ижтимоий ҳимоя қилишда давлат сиёсатининг инновацион хусусиятлари (1991–2021-йиллар)”. 07.00.01–Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.DSc/Tar236
Илмий маслаҳатчи: Муртазаева Раҳбархон Ҳамидовна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолияи кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети. DSc.03/30.12.2019.Tar.01.04.
Расмий оппонентлар: Обломуродов Наим Халимович, тарих фанлари доктори, профессор; Бобожонова Дилором Бобожоновна, тарих фанлари доктори, профессор; Ишқуватов Валиқул Турдиевич, тарих фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: муаммонинг илмий-назарий жиҳатдан долзарблиги, унинг ўрганилганлик даражасидан келиб чиққан ҳолда ҳозирга қадар илмий истеъмолга киритилмаган архив ҳужжатлари, қонунчилик ҳужжатлари ва илмий тадқиқотлар асосида миллий истиқлол мафкурасига таяниб, 1991–2021-йилларда Ўзбекистонда ёшларни ижтимоий ҳимоя қилишда давлат сиёсатининг инновацион хусусиятларини тарихий нуқтаи назардан очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ёшлар жамиятни ҳаракатлантирувчи кучи бўлганлиги, уларнинг минг йиллар мобайнида шаклланган миллий қадриятларни мустаҳкамлашдаги иштироки, ҳозирги даврга келиб яратилган маданий-маънавий бойликларни, маънавий-ахлоқий камолотни асрашдаги ўрни далилланган;
Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоянинг миллий хусусиятлари механизмини яратиш 4 босқичда, яъни, 1991–1999-йилларни қамраб олган ижтимоий ҳимоянинг миллий хусусиятлари шакллантирилган биринчи босқич, 2000–2009-йиллар – аҳолини манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш тизими жорий этилган иккинчи босқич, 2010–2015-йиллар – манзилли ҳимояга йўналтирилган маблағларнинг мақсадли тақсимланишини ўз ичига олган учинчи босқич, 2016–2021-йилларни қамраб олган тўртинчи босқичда ижтимоий ҳимоянинг манзиллилиги кучайтирилганлиги, кам таъминланган, эҳтиёжманд қатламларнинг ҳимояси кафолатланганлиги исботланган;
мактабгача таълим муассасаларнинг фаолияти 2 даврда шаклланганлиги, яъни, 1990-2010-йилларда колхоз ва совхозлар балансида тегишли маблағларнинг етишмаслиги, иш ўринларининг йўқлиги боис она-оналар болаларини ўз қарамоғида қолдирганлиги сабабли шаҳарга нисбатан қишлоқларда мактабгача таълим муассасалари икки мартага камайганлиги, 2011-2021-йилларда мактабгача таълим ташкилотларини фаолияти жадаллашиб, соғлом, жамиятга мослашган бола шахсини шакллантириш мақсадида қишлоқ ҳудудларида ҳам мактабгача таълим ташкилотлари ортиб борганлиги, уларда коррупсия иллатига қарши кураш, нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш йўлга қўйилганлиги аниқланган;
мамлакатда соғлиқни сақлаш тизими ислоҳ қилинганлиги, аммо, 15-17 ёшли ўсмирларда нафас олиш, қон ва қон яратувчи органлар касалликлари ва иммун механизмини жалб этувчи айрим бузилишлар, ҳазм қилиш аъзолари касалликлари Тошкент шаҳри, Наманган, Жиззах, Тошкент вилоятларида, аҳоли ўсиши ҳисобига врачлар билан таъминлашнинг камайиб кетганлиги Сурхондарё, Жиззах, Қашқадарё вилоятларида юқори бўлганлиги, шифохоналарда ўринлар билан таъминланиш Сурхондарё, Қашқадарё вилоятларида нисбатан пасайиб кетганлиги аниқланган;
ёшларга ҳар томонлама кўмаклашиш, бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка йўналтириш, ёш тадбиркорларга имтиёзли кредитлар бериш, уй-жой билан таъминлаш Фарғона, Самарқанд, Жиззах, Наманган вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида юқори бўлганлиги, энг қуйи кўрсаткич Қашқадарё вилоятида кузатилганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 1991–2021-йилларда Ўзбекистонда ёшларни ижтимоий ҳимоя қилишда давлат сиёсатининг инновацион хусусиятларига оид ишлаб чиқилган илмий хулосалар асосида:
ёшлар жамиятни ҳаракатлантирувчи кучи бўлганлиги, уларнинг минг йиллар мобайнида шаклланган миллий қадриятларни мустаҳкамлашдаги иштироки, ҳозирги даврга келиб яратилган маданий-маънавий бойликларни, маънавий-ахлоқий камолотни асрашдаги ўрни бўйича илмий хулосалардан Андижон вилоят ҳокимлигининг тарғибот-ташвиқот лойиҳаларида фойдаланилган (Андижон вилоят ҳокимлигининг 2024-йил 30-апрелдаги 11/37-356-сон маълумотномаси). Тақдим этилган материаллар аҳолини кўрсатилган давр бўйича билимларни кенгайтиришга ёрдам берган;
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда М.Хаджамуратова тадқиқотларида илгари сурилган Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоянинг миллий хусусиятлари механизмини яратиш 4 босқичда, яъни, 1991–1999-йилларни қамраб олган ижтимоий ҳимоянинг миллий хусусиятлари шакллантирилган биринчи босқич, 2000–2009-йиллар – аҳолини манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш тизими жорий этилган иккинчи босқич, 2010–2015-йиллар – манзилли ҳимояга йўналтирилган маблағларнинг мақсадли тақсимланишини ўз ичига олган учинчи босқич, 2016–2021-йилларни қамраб олган тўртинчи босқичда ижтимоий ҳимоянинг манзиллилиги кучайтирилганлиги, кам таъминланган, эҳтиёжманд қатламларнинг ҳимояси кафолатланганлиги ҳақидаги илмий хулосалардан фойдаланилди (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2024-йил 9-апрелдаги 02-31-484-сон маълумотномаси). Натижалардан фойдаланилиши миллий ижтимоий ҳимоянинг илмий асослаб берилиши орқали томошабинларнинг Ўзбекистон тарихига оид билимларини кенгайишига хизмат қилган;
мактабгача таълим муассасаларнинг фаолияти 2 даврда шаклланганлиги, яъни, 1990-2010-йилларда колхоз ва совхозлар балансида тегишли маблағларнинг етишмаслиги, иш ўринларининг йўқлиги боис она-оналар болаларини ўз қарамоғида қолдирганлиги сабабли шаҳарга нисбатан қишлоқларда мактабгача таълим муассасалари икки мартага камайганлиги, 2011-2021-йилларда мактабгача таълим ташкилотларини фаолияти жадаллашиб, соғлом, жамиятга мослашган бола шахсини шакллантириш мақсадида қишлоқ ҳудудларида ҳам мактабгача таълим ташкилотлари ортиб борганлиги, уларда коррупсия иллатига қарши кураш, нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш йўлга қўйилганлигига оид илмий тадқиқот натижаларидан “Коррупсия ва унга қарши курашиш” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта таълим вазирлигининг 2022-йил-13-майдаги 166-сонли буйруғи). Мазкур ўқув қўлланма олий ўқув юртлари талабалари, барча таълим муассасалари ўқувчилари, шунингдек Ўзбекистон тарихи билан қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган бўлиб, уларни коррупсияга қарши муросасиз муносабатда тарбиялашга хизмат қилган;
мамлакатда соғлиқни сақлаш тизими ислоҳ қилинганлиги, аммо, 15-17 ёшли ўсмирларда нафас олиш, қон ва қон яратувчи органлар касалликлари ва иммун механизмини жалб этувчи айрим бузилишлар, ҳазм қилиш аъзолари касалликлари Тошкент шаҳри, Наманган, Жиззах, Тошкент вилоятларида, аҳоли ўсиши ҳисобига врачлар билан таъминлашнинг камайиб кетганлиги Сурхондарё, Жиззах, Қашқадарё вилоятларида юқори бўлганлиги, шифохоналарда ўринлар билан таъминланиш Сурхондарё, Қашқадарё вилоятларида нисбатан пасайиб кетганлигига оид маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлигининг ёшлар йўналишига оид лойиҳаларида фойдаланилди (Ёшлар ишлари агентлигининг 2023-йил 27-октябрдаги 1-10-21-3078-сон маълумотномаси). Натижалар ёшларни ижтимоий ҳимоя қилишда давлат сиёсатидаги ислоҳотларни очиб беришга хизмат қилган;
ёшларга ҳар томонлама кўмаклашиш, бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка йўналтириш, ёш тадбиркорларга имтиёзли кредитлар бериш, уй-жой билан таъминлаш Фарғона, Самарқанд, Жиззах, Наманган вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида юқори бўлганлиги, энг қуйи кўрсаткич Қашқадарё вилоятида кузатилганлиги ҳақидаги илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг ёшлар билан ишлашга қаратилган тарғибот-ташвиқот лойиҳаларида фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2024-йил 24-апрелдаги 02-12-17-2536-сон маълумотномаси). Илмий хулосалар тарғибот-ташвиқот лойиҳаларида ёшларни турмуш сифатини яхшилашга оид давлат сиёсатини тарихий манбалар асосида очиб беришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish