Абдурашидова Гўзал Акром қизининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Товарлар ва хизматлар маркетинги тизимида нархларни шакллантириш ва бошқарув ҳисоби методологиясини такомиллаштириш (Пахта тўқимачилик кластерлари мисолида)”, 08.00.08–“Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит” ҳамда 08.00.11 – “Маркетинг”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.DSc/Iqt662.
Илмий маслаҳатчи: Меҳмонов Султонали Умаралиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Ахмеджанов Каримжон Бакиджанович; иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Касимова Фотима Тулкуновна; иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Маматкулов Муроджон Шукурович.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: товарлар ва хизматлар маркетинги тизимида нархларни шакллантириш ва бошқарув ҳисоби методологиясини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
хўжалик юритувчи субъектларда трансферт баҳоларни мақсад парамаетри бажарилишида энг оптимал ечимни берадиган чизиқли дастурлаш модели орқали шакллантириш таклиф этилган;
товар ва хизматлар маркетингги тизимида «4 Р» (товар, нарх, товарни истеъмолчига етказиш ва товарни илгари суриш) концепциясини қўллаш таклиф этилган;
пахта тўқимачилик кластерлари бошқарув ҳисоби жараёнида “Харажат самарадорлиги” моделидан фойдаланиш зарурлиги асосланган;
пахта тўқимачилик кластерларида нархларни белгилашга таъсир қилувчи ички ва ташқи омилларнинг уйғунлигини таъминлаш асосида самарадорлигини баҳолаш таклиф этилган.
пахта-тўқимачилик кластерларида трансферт баҳоларни молия-инвестиция фаолияти бўйича истиқболга белгиланган 2030 йилгача прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Товарлар ва хизматлар маркетинги тизимида нархларни шакллантириш ва бошқарув ҳисоби методологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
хўжалик юритувчи субъектларда трансферт баҳоларни мақсад парамаетри бажарилишида энг оптимал ечимни берадиган чизиқли дастурлаш модели орқали шакллантириш таклифи Пахта-тўқимачилик кластерлари амалиётига жорий қилинган (Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасининг 2024-йилнинг 22 октябрдаги 04/7-10-99-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида пахта тўқимачилик кластерларида асосий мақсад қилинган кўрсаткичларга эришиш учун максимал миқдорда фойда олиш ёки харажатларни энг минимал миқдорга тушириш борасидаги ечимлар вариантларини олдиндан олиш имконияти яратилди.
товар ва хизматлар маркетингги тизимида «4 Р» (товар, нарх, товарни истеъмолчига етказиш ва товарни илгари суриш) концепциясини қўллаш таклифи Пахта-тўқимачилик кластерларининг концепциясини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасининг 2024-йилнинг 22 октябрдаги 04/7-10-99-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида маркетинг концепциясини ишлаб чиқиш учун товарларга бозор нархларини шакллантириш имконияти яратилган.
пахта тўқимачилик кластерлари бошқарув ҳисоби жараёнида “Харажат самарадорлиги” моделидан фойдаланиш зарурлиги таклифи Пахта-тўқимачилик кластерлари моделини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасининг 2024-йилнинг 22 октябрдаги 04/7-10-99-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида пахта тўқимачилик кластерларида харажатларни таҳлил қилиш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва бозор ўзгаришларига мослашувчанликка оид стратегик қарорлар қабул қилишда хизмат қилган.
пахта тўқимачилик кластерларида нархларни белгилашга таъсир қилувчи ички ва ташқи омилларнинг уйғунлигини таъминлаш асосида самарадорлигини баҳолаш таклифи Пахта-тўқимачилик кластерларининг қонунчилик ҳужжатларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасининг 2024-йилнинг 22 октябрдаги 04/7-10-99-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этиш натижасида, пахта тўқимачилик кластерларида товарлар ва хизматлар маркетинги тизимида ички ва ташқи омилларнинг нархларга таъсирини аниқлаш ҳамда фаолият самарадорлигига оид бошқарув қарорларини қабул қилиш имкониятини яратган.
пахта-тўқимачилик кластерларида трансферт баҳоларни молия-инвестиция фаолияти бўйича истиқболга белгиланган 2030 йилгача прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқиш таклифи Пахта-тўқимачилик кластерларининг хисоб сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасининг 2024-йилнинг 22 октябрдаги 04/7-10-99-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида пахта тўқимачилик кластерларида молиявий, меҳнат ва моддий ресурлар имкониятидан келиб чиқиб мақсад қилинган асосий кўрсаткичлар ижросини таъминлаш бўйича истиқболда оптимал ечимларни ҳисоблаб чиқиш имконияти яратилди.