Сайдуллаева Наргис Илҳомовнанинг
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак тарбиячиларнинг креатив компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш (интегратив ёндашув асосида)”, 13.00.08– Мактабгача таълим-тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Ped3293.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Шарипова Диляра Джуманиязовна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: мактабгача таʼлим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, PhD.12/30.12.2019.Ped.80.01.
Расмий оппонентлар: Жамилова Наргиза Нуриддиновна, педагогика фанлари доктори, профессор; Хушназарова Мамура Нодировна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак тарбиячиларнинг креатив компетентлигини ривожлантириш методикасини интегратив ёндашув асосида такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак тарбиячиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришда интегратив ёндашувнинг дидактик имкониятлари болалар ёш хусусиятларига оид психодиагностик усулларни интеграцион  фаолият мазмунига прагматик ва эмпирик жиҳатдан сингдириш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак тарбиячиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришнинг методик модели талабалар фаолиятини  интерфаол муҳитга интеграциялаш стратегияларини ижодий муҳитнинг адаптив-мотивацион, оптимал-тадқиқот, интеграцион-трансформатив босқичларида вариативлигига кўра қўллаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак тарбиячиларнинг креативлик компетенсиясини ривожлантириш технологияси ностандарт қарорларни қабул қилишга ундовчи ўқув топшириқларини визуалласган якка, гуруҳли иш шаклларида индивидуал йўналганликда қўллаш  асосида такомиллаштирилган;
бўлажак тарбиячиларда креативлик компетенсиясиини ривожлантиришнинг дидактик таъминоти талабаларнинг тезкор фикрлаш, интенсив таҳлил ва шахсий-ижодий кўникмаларини барқарор ривожлантирувчи интегратив иш турларини индивидуал креативлик мезонлари ва синергетик тамойиллар устуворлигида транформация қилиш  асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабгача таълим ташкилотлари бўлажак тарбиячиларининг креатив компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар ва ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
бўлажак тарбиячиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришда интегратив ёндашувнинг дидактик имкониятлари фундаменталлик, амалий йўналганлик, ижодий фаоллик тамойилларини интеграцион  фаолият мазмунига прагматик ва эмпирик жиҳатдан сингдиришга оид таклиф ва тавсиялардан "Ойдин Ҳаёт" сог'лом турмуш тарзини тарг'иб қилиш марказида бажарилган А1-ФҚ-010040 рақамли "Та'лимда сог'лиқни сақлаш-сог'лом ва баркамол авлодни тарбиялашнинг самарали усули" мавзусидаги лойихани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023-йил 07-февралдаги 02-07-345/04-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячиларининг касбий компетентлигини ривожлантиришга эришилган.;      
бўлажак тарбиячиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришнинг методик модели талабалар фаолиятини  интерфаол муҳитга интеграциялаш стратегияларини адаптив-мотивацион, оптимал-тадқиқот, интеграцион-трансформатив босқичларда вариативлигига кўра қўллашга доир таклиф ва тавсияларидан “Бўлажак мактабгача таълим ташкилотлари мутахассисларининг креатив компетентлиги ривожлантириш методикаси” номли дастурий платформани яратишда фойдаланилган (Олий таълимни ривожлантириш марказининг 2023-йил 20 ноябрдаги 02/01-01-162-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячиларининг креатив компетентлигини ривожлантириш методикасида фойдаланиладиган метод ва воситалари такомиллаштирилган;
бўлажак тарбиячиларнинг креативлик компетенсиясини ривожлантириш технологияси ностандарт қарорларни қабул қилишга ундовчи ўқув топшириқларини якка, гуруҳли иш шаклларида индивидуал йўналганликда қўллаш  ҳамда бўлажак мактабгача таълим ташкилотларида тарбиячиларда креативлик компетенсиясиини ривожлантиришнинг дидактик таъминоти талабаларнинг тезкор фикрлаш, интенсив таҳлил ва шахсий-ижодий кўникмаларини барқарор ривожлантирувчи интегратив иш турларини  креативлик мезонлари ва синергетик тамойиллар устуворлигида транформация қилишга оид таклиф ва тавсиялари Педагогика соҳаси Давлат таълим стандартини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълимни ривожлантириш марказининг 2023-йил 20 ноябрдаги 02/01-01-162-сон маълумотномаси). Натижада, мактабгача таълим ташкилотларида бўлажак тарбиячиларнинг креатив компетентлигини ривожлантириш методикаси такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish