Эрматова Азиза Камилжановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тиббий-ижтимоий муассаса ҳамшираларининг касбий ва ташкилий фаолиятини такомиллаштириш («Саховат» ва «Мурувват» интернат уйлари мисолида)”, 14.00.23 – Ҳамширалик ишини ташкил этиш.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Tib2151.
Илмий раҳбар: Инаков Алишер Казакович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.31.01.
Расмий оппонентлар: Рустамова Хамида Елмесовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Асадов Хусан Даминович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тиббий-ижтимоий муассасаларда яшовчи кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилишда ҳамшираларнинг кўп қиррали ёрдами самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
«Саховат» ва «Мурувват» интернат уйларида яшовчи кекса ва ногиронлиги бўлган шахслардаги тиббий ва ижтимоий хизмат турини ўзгалар ёрдамига муҳтожлик даражасига мос равишда ва давомийлигини эҳтиёжига кўра «Шахсларни ҳамшира тиббий-ижтимоий хизматига эҳтиёжини баҳолаш шкаласи» ишлаб чиқилган;
интернат уйи яшовчиларига кўрсатилган реабилитацион тадбирлар, хизмат турларини оптималлаштириш ҳамда улар ижросини мақсадли назорат/баҳолаш бўйича белгиланган параметрларга кўра реабилитацион тадбирларни тиббий-ижтимоий жиҳатдан назорат қилишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
ҳамширалар лавозим вазифаларининг бажарилиш ҳолати ва шахслар хизматдан қониқиш даражаларини баллаш орқали ҳамширалар фаолият самарадорлигини касбий вазифалари бўйича мақсадли кўрсаткичларнинг бажарилганлик ҳолатини баҳолаш услуби (KPI) ишлаб чиқилган;
ҳамшира бир штат бирлиги учун юклама меъёрини бириктирилган ўзгалар ёрдамига муҳтож шахслар сонига нисбатан 40 нафар деб белгилаш, лавозим йўриқномасига васийликка олинганларни эрготерапия (ўзига ўзи хизмат кўрсатишга ўргатиш), жисмоний ва ижтимоий фаоллигини оширишга кўмаклашиш, васийликка олинган шахсларнинг оила аъзоларида парвариш қилиш кўникмаларини шакллантириш, реабилитация жараёнини динамикада баҳолаш вазифаларини қўшиш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Тиббий-ижтимоий муассаса ҳамшираларининг касбий ва ташкилий фаолиятини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида Самарқанд «Саховат», Фарғона «Мурувват» ва Тошкент вилояти Оҳангарон «Мурувват» интернат уйларида амалга оширилди:
биринчи илмий янгилик: «Шахсларнинг ҳамшира тиббий-ижтимоий хизматига эҳтиёжини баҳолаш шкаласи» Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг 2021 йил 30 декабрдаги 117-сон буйруғи билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: Шкала қўлланилиши шахсларнинг тиббий ва ижтимоий хизматга объектив эҳтиёжларини аниқлаш, юкламани белгилашга бўлган талабни шакллантириш, хизматнинг индивидуал ёндашув асосида кўрсатилишини ташкил этиш орқали ҳамширалик ёрдамини оптимизациялаш, даво ва реабилитация муддатлари қисқаришида ўз самарасини кўрсатди. Иқтисодий самарадорлиги: шкала қўлланилиши муассасадаги шахслар кесимида кўрсатилаётган хизмат сони, юкламани белгилашга бўлган талабни шакллантириш ва унинг харажатини ҳисоблаш имконини берди.
иккинчи илмий янгилик: ишлаб чиқилган реабилитацион тадбирларни назорат қилишнинг услубий кўрсатмалари Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг 2021 йил 30 декабрдаги 117-сон буйруғи билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: интернат уйи яшовчиларига кўрсатилган реабилитацион тадбирлар, хизмат турларини оптималлаштириш ҳамда улар ижросини мақсадли назорат/баҳолаш бўйича белгиланган параметрларга қайд этиб бориш, ҳамширалик режаси асосида кўрсатилган реабилитация хизматларининг таъсир кўрсатиш самарадорлигини динамикада кузатиш, заруратга кўра ўз вақтида реабилитация режасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш хулосасини шакллантириш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: реабилитация муддатлари ўртача 3 ойдан 2 ойгача қисқариши, муассаса бюджет харажатларини 2%га иқтисод қилиш имконини берди.
учинчи илмий янгилик: ҳамширалар лавозим вазифаларининг бажарилиш ҳолати ва шахслар хизматдан қониқиш даражасининг ижобий/салбий натижасини баллаш орқали ҳамширалар фаолият самарадорлигини касбий вазифалари бўйича мақсадли кўрсаткичларнинг бажарилганлик ҳолатини баҳолаш услуби (KPI) Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг 2022 йил 22 мартдаги 01-02-06\135-сон кўрсатма хатига мувофиқ интернат уйларида қўлланилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: ҳамшира иш вақтини рационал ташкил қилиш, ҳамширалар фаолиятини объектив баҳолаш, уларнинг фаолиятини кенгроқ мувофиқлаштириш, йўл қўйилган камчиликларни тезкор бартараф этиш, иш унумдорлигини ошириш бўйича аниқ чораларни белгилаш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: ҳамшираларни рағбатлантиришнинг шафоф тизмини жорий қилиш орқали муассаса рағбатлантириш фонди мақсадли сарфланишига эришилди.
тўртинчи илмий янгилик: лавозим йўриқномасига васийликка олинганларни эрготерапия (ўзига ўзи хизмат кўрсатишга ўргатиш), жисмоний ва ижтимоий фаоллигини оширишга кўмаклашиш, васийликка олинган шахсларнинг оила аъзоларида парвариш кўникмаларини шакллантириш, реабилитация жараёнини динамикада баҳолаш вазифаларини қўшиш таклиф этилган. Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг 2022 йил 23 декабрдаги 01-02-06\238-сон хатига ва Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг 2023 йил 31 майдаги 85-П-сон буйруғига мувофиқ интернат уйлари ҳамширалари лавозим йўриқномаларига мазкур вазифалар киритилди. Ҳамшира бир штат бирлиги учун юклама меъёрини бириктирилган ўзгалар ёрдамига муҳтож шахслар сонига нисбатан 40 нафар шахс деб белгилаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг Молия вазирлиги билан келишилган 2024 йил 27-майдаги 131-сон «Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизими ташкилотлари намунавий штат бирликларининг меъёрларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи билан тасдиқланган намунавий штат бирликларида белгиланди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: муассасада яшовчи шахсларнинг реабилитация потенциалини ошириш имконияти кенгайди, ҳамшира ишини лавозим мажбуриятига мос равишда рационал ташкил қилинишига эришилди. «Тиббий-ижтимоий муассасаларда тиббий ҳужжатларни юритиш тартиби» ва «Интернат уйларида ҳамшираларнинг ташкилий ва касбий фаолиятини ташкил этиш, иш самарадорлигини баҳолаш» мавзусида услубий тавсиялар ишлаб чиқилиб, 2023 йил 29 майдаги 29-сон ТХКМРМнинг илмий кенгаш йиғилишида тасдиқланди. Натижада шифокорлар томонидан ҳамширалик парвариши сифатига берилган баҳо даражасининг ортиши (92%), тиббий ёзувларни расмийлаштириш сифатининг 75% ҳолатда шифокорлар томонидан юқори баҳоланган.