Искандаров Жаҳонгир Машрабжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кастрацияга резистентли простата бези саратонини даволашнинг замонавий ёндашувлари» 14.00.14 – Онкология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.DSc/Tib4589.
Илмий раҳбар: Бойко Елена Владимировна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019Tib.77.01.
Расмий оппонентлар: Мухаммедаминов Шухрат Каримджанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Абдурахмонов Дониёр Комилжонович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мултидисиплинар ёндашувни қўллаш ва прогнознинг молекуляр биологик омилларини аниқлаш орқали кастрацияга резистент простата саратонини даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
простата бези саратонида Глиссон суммаси, CД34 миқдори билан андроген рецепторлари экспрессия хисобига кастрация резистентлик холати ривожланишлиги исботланган;
простата бези саратонида кастрацияга резистентлик ривожланишида микроқонтомирлар зичлиги ва ангиогенез юқори бўлиши, хужайраларда антибластом химоя функциясининг пасайиши, ўсманинг рецидивланиш ва қон томирлар орқали метастазланиш даражасининг ошиши исботланган;
Т2-4N1M0 босқич кастрацияга резистентли простата бези саратонида Глисон кўрсаткичининг 7 дан юқорилиги, андроген рецепторларининг паст экспрессияси, ПСАнинг 20 нг/млдан юқори, СД-34 нинг юқори экспрессиясида таргет терапия ўтказилиши асосланган;
простата бези саратони Т2-4N1M0 босқич гормонал резистентли простата бези саратонида таргет терапиядан кейин ўсма хужайраларни кумуллятив самарадорлиги ошиши хисобига рецидивланиши даражаси пасайиши, касаллик регрессияси ва хаёт сифати яхшиланиши исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кастрацияга резистентли простата бези саратонини даволашнинг замонавий ёндашувлари илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: простата бези саратонида Глиссон суммаси, CД34 миқдори билан андроген рецепторлари экспрессия хисобига кастрация резистентлик холати ривожланишлиги исботланганлиги Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Сирдарё вилояти филиали онкоурология бўлими бўйича 2024 йилнинг 13 апрелдаги №56 сонли буйруқ билан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Сурхондарё вилояти филиали онкоурология бўлими бўйича 2024 йилнинг 15 апрелдаги №35-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги таклиф этилган усул онкологик муассаларда биринчи марта простата бези саратонида Глиссон суммаси, CД34 миқдори билан андроген рецепторлари экспрессия хисобига кастрация резистентлик холати ривожланишлиги исботланганиши натижасида, беморларга асосланмаган ҳолда гормонтерапия, кимё терапия даволарини амбулатор ва баъзида стационар шароитда ўтказилиб келиниши олди олинган ва самарали даволаш тартибини тадбиқ этиш жорий этилган. Иқтисодий самарадорлиги: онкологик муассаларда биринчи марта простата бези саратонида Глиссон суммаси, CД34 миқдори билан андроген рецепторлари экспрессия хисобига кастрация резистентлик холати ривожланишлиги исботланганиши бюджетидан сарф харажатларни 21,5%га иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: онкологик муассаларда биринчи марта простата бези саратонида Глиссон суммаси, CД34 миқдори билан андроген рецепторлари экспрессия хисобига кастрация резистентлик холати ривожланишлиги исботланганиши натижасини ижобий тартиби учун 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини бир курс учун 21,5%га иқтисод қилиш, шифохонада бўлиш вақтини 2-3 кунга қисқартириш орқали беморларнинг ҳаёт сифатини ошириш, маблағларни иқтисод қилишга эришилган.
иккинчи илмий янгилик: простата бези саратонида кастрацияга резистентлик ривожланишида микроқонтомирлар зичлиги ва ангиогенез юқори бўлиши, хужайраларда антибластом химоя функциясининг пасайиши, ўсманинг рецидивланиш ва қон томирлар орқали метастазланиш даражасининг ошиши исботланганлиги Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Сирдарё вилояти филиали онкоурология бўлими бўйича 2024 йилнинг 13 апрелдаги №56 сонли буйруқ билан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Сурхондарё вилояти филиали онкоурология бўлими бўйича 2024 йилнинг 15 апрелдаги №35-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган Ижтимоий самарадорлиги: простата бези саратонида кастрацияга резистентлик ривожланишида микроқонтомирлар зичлиги ва ангиогенез юқори бўлиши, хужайраларда антибластом химоя функциясининг пасайиши, ўсманинг рецидивланиш ва қон томирлар орқали метастазланиш даражасининг ошиши исботланганиши орқали простата бези саратони беморларида ушбу кўрсаткичларга қараб самарали даволаш тартибини татбиқ этиш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: простата бези саратонида кастрацияга резистентлик ривожланишида микроқонтомирлар зичлиги ва ангиогенез юқори бўлиши, хужайраларда антибластом химоя функциясининг пасайиши, ўсманинг рецидивланиш ва қон томирлар орқали метастазланиш даражасининг ошиши исботланганиши натижасида бджетидан сарф харажатларни 9,2%га иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: простата бези саратонида кастрацияга резистентлик ривожланишида микроқонтомирлар зичлиги ва ангиогенез юқори бўлиши, хужайраларда антибластом химоя функциясининг пасайиши, ўсманинг рецидивланиш ва қон томирлар орқали метастазланиш даражасининг ошиши исботланганиши орқали простата бези саратоннини даволаш натижаларини ижобий тартиби учун 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини бир курс учун 9,2%га иқтисод қилиш, шифохонада бўлиш вақтини 1-2 кунга қисқартириш орқали беморларнинг ҳаёт сифатини ошириш, маблағларни иқтисод қилишга эришилган.
учинчи илмий янгилик: Т2-4N1M0 босқич кастрацияга резистентли простата бези саратонида Глисон кўрсаткичининг 7 дан юқорилиги, андроген рецепторларининг паст экспрессияси, ПСАнинг 20 нг/млдан юқори, СД-34 нинг юқори экспрессиясида таргет терапия ўтказилиши асосланганлиги Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Сирдарё вилояти филиали онкоурология бўлими бўйича 2024 йилнинг 13 апрелдаги №56 сонли буйруқ билан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Сурхондарё вилояти филиали онкоурология бўлими бўйича 2024 йилнинг 15 апрелдаги №35-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Т2-4N1M0 босқич кастрацияга резистентли простата бези саратонида Глисон кўрсаткичининг 7 дан юқорилиги, андроген рецепторларининг паст экспрессияси, ПСАнинг 20 нг/млдан юқори, СД-34 нинг юқори экспрессиясида таргет терапия ўтказилиши натижасида беморларни текшириш ва даволашни яхшилаш ва ётоқ кунларини қисқартириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: Т2-4N1M0 босқич кастрацияга резистентли простата бези саратонида Глисон кўрсаткичининг 7 дан юқорилиги, андроген рецепторларининг паст экспрессияси, ПСАнинг 20 нг/млдан юқори, СД-34 нинг юқори экспрессиясида таргет терапия ўтказилиши асосланганиши орқали бюджетидан сарф харажатларни 11,0%га иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: Т2-4N1M0 босқич кастрацияга резистентли простата бези саратонида Глисон кўрсаткичининг 7 дан юқорилиги, андроген рецепторларининг паст экспрессияси, ПСАнинг 20 нг/млдан юқори, СД-34 нинг юқори экспрессиясида таргет терапия ўтказилиши натижасида беморларни текшириш ва даволашни яхшилаш ва ётоқ кунларини қисқартириш учун 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини бир курс учун 11,0 % га иқтисод қилиш, шифохонада бўлиш вақтини 1-2 кунга қисқартириш орқали беморларнинг ҳаёт сифатини ошириш имконини берган ва маблағларни иқтисод қилишга эришилган.
тўртинчи илмий янгилик: простата бези саратони Т2-4N1M0 босқич гормонал резистентли простата бези саратонида таргет терапиядан кейин ўсма хужайраларни кумуллятив самарадорлиги ошиши хисобига рецидивланиши даражаси пасайиши, касаллик регрессияси ва хаёт сифати яхшиланиши исботланганлиги Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Сирдарё вилояти филиали онкоурология бўлими бўйича 2024 йилнинг 13 апрелдаги №56 сонли буйруқ билан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Сурхондарё вилояти филиали онкоурология бўлими бўйича 2024 йилнинг 15 апрелдаги №35-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: тадқиқотда қўлланилган простата бези саратони Т2-4N1M0 босқич гормонал резистентли простата бези саратонида таргет терапиядан кейин ўсма хужайраларни кумуллятив самарадорлиги ошиши хисобига рецидивланиши даражаси пасайиши, касаллик регрессияси ва хаёт сифати яхшиланиши сабабли, бундай беморларни энг мақбул даволаш тактикаси асосланиши сабабли беморларда даволаш натижаларини яхшилаши ва ҳаёт сифатини яхшилаши кўрсатиб ўтилган. Иқтисодий самарадорлиги: тадқиқотда қўлланилган простата бези саратони Т2-4N1M0 босқич гормонал резистентли простата бези саратонида таргет терапиядан кейин ўсма хужайраларни кумуллятив самарадорлиги ошиши хисобига рецидивланиши даражаси пасайиши, касаллик регрессияси ва хаёт сифати яхшиланиши сабабли беморларда даволаш натижаларини яхшилаши ва ҳаёт сифатини яхшилаши орқали бюджетдан сарф харажатларни 9,2%га иқтисод қилишга эришилган. Хулоса простата бези саратони Т2-4N1M0 босқич гормонал резистентли простата бези саратонида таргет терапиядан кейин ўсма хужайраларни кумуллятив самарадорлиги ошиши хисобига рецидивланиши даражаси пасайиши, касаллик регрессияси ва хаёт сифати яхшиланиши, бундай беморларни энг мақбул даволаш тактикаси асосланиши сабабли беморларда даволаш натижаларини яхшилаши орқали 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини бир курс учун 9,2% иқтисод қилиш, шифохонада бўлиш вақтини 1-2 кунга қисқартириш орқали беморларнинг ҳаёт сифатини ошириш имконини берган.