Жўраев Илҳом Бахриддин оғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): ХХ – ХХИ аср бошларида Мирзачўл воҳаси аҳолисининг ижтимоий ҳолати ва моддий маданияти тарихи.), 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи, 07.00.07 – Этнография, этнология ва антропология (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Tar1088
Илмий раҳбар: Бобоёров Ғайбулла Боллиевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети. PhD.03/27.02.2021.Tar.70.05.
Расмий оппонентлар: тарих фанлари доктори, доцент Хасанов Акрам Муминович, тарих фанлари доктори, профессор Турсунов Сайпулла Нарзиллаевич.
Етакчи ташкилот: Жиззих давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ХХ – ХХИ аср бошларида Мирзачўл воҳаси аҳолисининг этник таркиби ва моддий маданиятини ўрганиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ХХ асрнинг иккинчи ярмида маҳаллий ҳукумат томонидан олиб борилган ижтимоий-иқтисодий сиёсат, янги экин-тикин майдонларининг ўзлаштирилиши, шу мақсадда воҳага мамлакатимизнинг кўплаб ҳудудларидан аҳоли кўчириб келиниши натижасида Мирзачўл воҳаси аҳолисининг таркибида сезиларли ўзгаришлар юз бергани, маҳаллий аҳолиси асосан ўзбек ва қозоқлардан иборат бўлган ушбу воҳага республикамизнинг водий (Фарғона) ва воҳа (асосан Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё ва б.) каби турли ҳудудларидан кўчиб келган аҳоли ҳисобига бойигани далилланган;
Мирзачўл воҳаси аҳолисининг тил ва шева хусусиятлари таҳлил қилиниб, воҳада асосан қадимдан маҳаллий аҳоли вакиллари сифатида туркий тилли (ўзбек, қозоқ, қирғиз) ва форсий (тожик) тилли аҳоли яшаганлиги ва улар орасида этномаданий жиҳатдан ўзаро яхлитлик юзага келганлиги, бунинг тасдиғи айниқса ушбу халқлар вакилларига хос ўтроқ деҳқонлар ва даштлик чорвадорларга хос маънавий ва моддий маданият билан боғлиқ атамаларда ўз ифодасини топганлиги аниқланган;
Мирзачўл воҳаси аҳолисининг хўжалик турмуш тарзи ва моддий маданиятида қадимий анъаналар бирмунча яхши сақлангани, шу билан бирга, воҳанинг маҳаллий аҳолиси ва республикамизнинг турли ҳудудларидан кўчиб келган аҳолига хос анъаналар ўзаро қоришуви натижасида бир қатор трансформация жараёнлари юзага келганлиги далилланган;
Воҳа аҳолисининг оила ва никоҳ маросимлари, қариндош-уруғчилик атамалари, маъанавий ва моддий маданияти билан боғлиқ урф-одатларнинг қадимий илдизлари кўплаб этнографик (оила ва никоҳ, тураржой, от анжомлари, таомланиш маданияти) ва лингвистик маълумотлар (ўзбек, қозоқ, қирғиз тилларига хос умумий атамалар) мисолида асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ХХ-ХХИ аср бошларида Мирзачўл воҳаси аҳолисининг этник таркиби ва моддий маданияти тадқиқ қилиш жараёнида эришилган натижалар асосида:
ХХ асрнинг иккинчи ярмида маҳаллий ҳукумат томонидан олиб борилган ижтимоий-иқтисодий сиёсат, янги экин-тикин майдонларининг ўзлаштирилиши, шу мақсадда воҳага мамлакатимизнинг кўплаб ҳудудларидан аҳоли кўчириб келиниши натижасида Мирзачўл воҳаси аҳолисининг таркибида сезиларли ўзгаришлар юз бергани, маҳаллий аҳолиси асосан ўзбек ва қозоқлардан иборат бўлган ушбу воҳага республикамизнинг водий (Фарғона) ва воҳа (асосан Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё ва б.) каби турли ҳудудларидан кўчиб келган аҳоли ҳисобига бойигани ҳақидаги маълумотлар “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатувида баён этиб берилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканали давлат унитар корхонасининг 2022-йил 26-декабрдаги 02/Рв-33-22-сон маълумотномаси). Натижада телетомошабинлар Мирзачўл воҳасидаги ижтимоий-иқтисодий сиёсат, янги экин-тикин майдонларининг ўзлаштирилиши, шу мақсадда воҳага мамлакатимизнинг кўплаб ҳудудларидан аҳоли кўчириб келиниши тарихига оид маълуморларга эга бўлишган;
Мирзачўл воҳаси аҳолисининг тил ва шева хусусиятлари таҳлил қилиниб, воҳада асосан қадимдан маҳаллий аҳоли вакиллари сифатида туркий тилли (ўзбек, қозоқ, қирғиз) ва форсий (тожик) тилли аҳоли яшаганлиги ва улар орасида этномаданий жиҳатдан ўзаро яхлитлик юзага келганлиги, бунинг тасдиғи айниқса ушбу халқлар вакилларига хос ўтроқ деҳқонлар ва даштлик чорвадорларга хос маънавий ва моддий маданият билан боғлиқ атамаларда ўз ифодасини топганлиги Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тизимидаги “Ўзбекистон тарихи” каналида Мирзачўл воҳаси аҳолисининг маънавий ва моддий маданияти тарихини ёритишда этнографик ва манбашунослик нуқтаи назаридан ёндашилиб аниқланган янгиликлардан фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканали давлат унитар корхонасининг 2022-йил 26-декабрдаги 02/Рв-33-22-сон маълумотномаси). Бу кўрсатувларда илдизлари қадимги даврга бориб туташувчи минтақа халқлари, уларнинг ўзаро моддий ва маънавий алоқалари тўғрисида тушунчалар ҳосил бўлишида ёрдам берган. Мирзачўл воҳасининг минтақа ижтимоий-сиёсий ҳаётида ўзига хос ўрин тутганлиги, мазмун-моҳияти илмий асосда таҳлил қилинган.
Мирзачўл воҳаси аҳолисининг хўжалик турмуш тарзи ва моддий маданиятида қадимий анъаналар бирмунча яхши сақлангани, шу билан бирга, воҳанинг маҳаллий аҳолиси ва республикамизнинг турли ҳудудларидан кўчиб келган аҳолига хос анъаналар ўзаро қоришуви натижасида бир қатор трансформация жараёнлари юзага келганлиги халқаро “Олтин Мерос” хайрия жамоат фондининг тарғибот ишларида фойдаланилган (Халқаро “Олтин Мерос” хайрия жамоат фондининг 2022-йил 28-ноябрдаги 01-44-сон маълумотномаси). Натижада Мирзачўл воҳаси аҳолисининг сўнгги ўрта асрлар ва яқин тарихдаги этнографик хусусиятлари бўйича маҳаллий ва хорижий ташриф буюрувчиларга янги маълумотлар бериш имконини берган;
Воҳа аҳолисининг оила ва никоҳ маросимлари, қариндош-уруғчилик атамалари, маъанавий ва моддий маданияти билан боғлиқ урф-одатларнинг қадимий илдизлари кўплаб этнографик (оила ва никоҳ, тураржой, от анжомлари, таомланиш маданияти) ва лингвистик маълумотлар (ўзбек, қозоқ, қирғиз тилларига хос умумий атамалар) тадқиқотчи томонидан олиб борилган илмий изланишлар натижасида олинган илмий хулоса, таклиф ва тавсиялардан халқаро “Олтин Мерос” хайрия жамоат фондининг тарғибот ишларида фойдаланилган (Халқаро “Олтин Мерос” хайрия жамоат фондининг 2022-йил 28-ноябрдаги 01-44-сон маълумотномаси). Натижада Мирзачўл воҳаси аҳолисининг сўнгги ўрта асрлар ва яқин тарихдаги этнографик хусусиятлари бўйича маҳаллий ва хорижий ташриф буюрувчиларга янги маълумотлар бериш имконини берган;
Воҳа аҳолисининг оила ва никоҳ маросимлари, қариндош-уруғчилик атамалари, маъанавий ва моддий маданияти билан боғлиқ урф-одатларнинг қадимий илдизлари кўплаб этнографик (оила ва никоҳ, тураржой, от анжомлари, таомланиш маданияти) ва лингвистик маълумотлар (ўзбек, қозоқ, қирғиз тилларига хос умумий атамалар) халқаро “Олтин Мерос” хайрия жамоат фондининг тарғибот ишларида фойдаланилган (Халқаро “Олтин Мерос” хайрия жамоат фондининг 2022-йил 28-ноябрдаги 01-44-сон маълумотномаси). Натижада Мирзачўл воҳаси аҳолисининг оила ва никоҳ маросимлари, қариндош-уруғчилик атамалари, маъанавий ва моддий маданияти билан боғлиқ урф-одатлар ҳақида маҳаллий ва хорижий ташриф буюрувчиларга янги маълумотлар бериш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish