Кайпова Малика Даутбай қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қорақалпоғистонда туризмнинг шаклланиши ва ривожланиши (1991-2022)», 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Tar1096.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Сулайманов Саламат Арепбаевич, тарих фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, илмий кенгаш рақами: Қорақалпоқ давлат университети DSc.03/06.04.2024.Tar.20.05
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси, унвони:
Курбанова Земфира Ибрагимовна, тарих фанлари доктори (DSc), катта илмий ходим.
Сейдаметова Гулнара Утарбаевна, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
Етакши ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 1991-2022 йилларда Қорақалпоғистонда туризмнинг шаклланиши ва ривожланиши тарихини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: туризмни ривожлантириш мақсадида Мазлумхан сулув, Шамун Набий, Ибраҳим Бограхан ибн Сулайман, Довут ота мақбаралари, Ҳаким ота (Сулайман Боқирғоний), Бердақ бобо, Ақимбет бахши мақбаралари ҳамда Амударйо туманидаги Чилпик, Беруний туманидаги Султон Увайс, Элликқалъа туманидаги Кечирмас бобо, Наринжон бобо мақбаралари, Тупроқ қалъа, Катта Гулдурсин қалъа, Беруний туманидаги Қизил қалъа, Пил қалъа археологийа обектларини таъмирлаш баробарида уларнинг “Оъзбекистон боъйлаб сайоҳат қил!” ва “Мозийга сайоҳат!” дастурларига қоъшилиши маҳаллий туристлар оқимини коъпайтириш имконини берганлиги очиб берилган; Қорақалпоғистонда этнотуризмнинг намоён этишда ҳудудлардаги қора уйларнинг яхши сақланиб қолганлиги, фолклор жамоалар томонидан ижро этиладиган “беташар”, “қазан”, «бекташ», «қашарман», «ланги», «шуллик», «ангалақ», «кошпек» миллий болалар ўйинлари сингари анъаналар хорижлик, айниқса, европалик сайёҳларни ўзига жалб қилиб, қорақалпоқ халқининг миллийлигини тарғиб қилиш баробарида уй-меҳмонхона туризмини кенг тармоқ отишига имкон берганлиги далилланган; ҳудудда тизим салоҳиятини янада ошириш мақсадида “Орол балиқларидан 99 тур таом” гастрономик фестивалининг ҳар йили анъанавий равишда ташкиллаштирилиши, Топе қишлоғидаги этнографик муҳит шароитида миллий таомлар намойиши, “жугери гуртик”, қарма, ақсаwлақ, “қовун аксаwлақ”, “балиқ қарма” каби қорақалпоқ таомларни тайёрланиши республикада гастрономик салоҳиятни кенг танитишга туртки бўлганлиги асосланган;
Орол денгизи, Судоче кўли, Урга қишлоғи, Қуйи Амударё давлат БИОСфера резервати, Устюрт текислиги (конён, чинк), Барсакелмес шўр кўли (туз кони), Очиқ осмон остидаги кемалар музейлари каби экологик туризм йўналишини ривожлантириш билан биргаликда Нукус, Элликқалъа, Қўнғирот, Тўрткўл, Хўжайли, Амударё туманларида ов, диний, соғломлаштириш, археоекотуризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш орқали экологик танг вазиятда асосий экотуризм обектига айланиши мумкинлиги асосланган.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти: Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти Қорақалпоғистон Республикасида туризмнинг ривожланиш жараёнлари, тарихий жиҳатлари ва уни янада юксалтиришга хизмат қилувчи омилларни батафсил очиш асосида намоён бўлиши билан изоҳланади.Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти Қорақалпоғистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ва маданий ривожланиши, тарихий ва маданий меросини тадқиқ этишга бағишланган давлат дастурларининг бажарилишида, шунингдек, мустақиллик даври туризм тарихига оид янги дарслик ва ўқув қўлланмалари яратишда фойдаланиш мумкинлиги билан белгиланади.
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат: Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти Қорақалпоғистон Республикасида туризмнинг ривожланиш жараёнлари, тарихий жиҳатлари ва уни янада юксалтиришга хизмат қилувчи омилларни батафсил очиш асосида намоён бўлиши билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти Қорақалпоғистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ва маданий ривожланиши, тарихий ва маданий меросини тадқиқ этишга бағишланган давлат дастурларининг бажарилишида, шунингдек, мустақиллик даври туризм тарихига оид янги дарслик ва ўқув қўлланмалари яратишда фойдаланиш мумкинлиги билан белгиланади.
IV. Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши: 1991-2022 йилларда Қорақалпоғистон Республикасида туризмнинг ривожланишига оид илмий натижалар, хулоса ва амалий таклифлар асосида:
туризмни ривожлантириш мақсадида Хўжайли туманидаги Мазлумхан сулув, Шамун Набий, Қўнғирот туманидаги Ибраҳим Бограхан ибн Сулайман мавзолейи, Довут ота мақбараси, Мўйноқ туманидаги Ҳаким ота (Сулайман Боқирғоний), Чимбой туманидаги Бердақ бобо, Ақимбет бахши мақбаралари ҳамда Амударё туманидаги Чилпик, Беруний туманидаги Султон Увайс, Элликқаъла туманидаги Кечирмас бобо, Наринжон бобо мақбаралари, Тупроқ қал'а, Катта Гулдурсин қаъла, Беруний туманидаги Қизил қаъла, Пил қаъла археология обиектларини та'мирлаш баробарида уларнинг “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” ва “Мозийга саёҳат!” дастурларига қўшилиши маҳаллий туристлар оқимини кўпайтириш имконини берганлиги бўйича натижалардан Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармасининг “Қорақалпоғистоннинг археологик ва ме'морий обидалари” ва “Қорақалпоғистоннинг маданияти ва урф-одатлари” ва “Қорақалпоғистонга хуш келибсиз, Орол денгизи” мавзуларидаги буклетларни тайёрлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2023 йил 14 декабрдаги 02-10/-1005-сон далолатномаси). Натижада ҳудуднинг туристик салоҳиятини ошириш, туризмнинг тарихий-археологик ва зиёрат йўналиши маршрутларини ишлаб чиқиш имконини берган; Қорақалпоғистонда этнотуризмнинг намоён этишда ҳудудлардаги қора уйларнинг яхши сақланиб қолганлиги, фолклор жамоалар томонидан ижро этиладиган “қазан”, «бекташ», «қашарман», «ланги», «шуллик», «ангалақ», «кўшпек» миллий болалар ўйинлари сингари ан'аналар хорижлик, айниқса, европалик сайёҳларни ўзига жалб қилиб, қорақалпоқ халқининг миллийлигини ёш авлодларга етказиш баробарида уй-меҳмонхона туризмини ишга туширишга асос бўлаётганлигига оид натижалардан туризм бўйича малакали кадрларни тайёрлаш ҳамда соҳа ходимларининг малакасини ошириш бўйича семинар-тренингларни ташкил этишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача та'лим ва мактаб та'лими вазирлигининг 2023 йил 27-декабрдаги 01-01/9-5595-сон далолатномаси). Натижада мактаб ўқувчиларига табиат, тарбия фанлари бўйича мавжуд та'лим ресурсларининг ма'лумотлар базасини янада бойитишга хизмат қилган; Қорақалпоғистон Республикасида туризм салоҳиятини янада ошириш учун бир қатор йирик тадбирлар доирасида “Орол балиқларидан 99 тур таом” гастрономик фестивалининг ҳар йили ан'анавий равишда ташкиллаштирилиши, Топе қишлоғидаги этнографик муҳит шароитида миллий таомлар намойиши, “жугери гуртик”, қарма, ақсаулак, “қовун ақсаwлақ”, “балиқ қарма” каби қорақалпоқ таомларни тайёрланиши бўйича мастер-класслар ҳудуднинг гастрономик салоҳиятини кенг танитишда муҳим ўрин тутаётганлигига оид илмий натижалардан Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан экотуризмни ривожлантириш мақсадида табиат қўриқхоналарида экотуристик машрутлар ташкил этиладиган лойиҳаларда тадқиқотчининг фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги 2023 йил 14 декабрдаги 01/18-2-1995-сон далолатномаси). Натижада алоҳида қўриқланадиган табиий ҳудудлар, табиат қўриқхоналари ва резервасиялари турини ривожлантириш борасида амалга ошириладиган ишлар самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
туризмни ривожлантиришда ан'анавий экологик туризм йўналиши ҳисобланган Орол денгизи, Судоче кўли, Урга қишлоғи, Қуйи Амударё давлат БИОСфера резервати, Устюрт текислиги, Барсакелмес шўр кўли (туз кони), Очиқ осмон остидаги кемалар музейларини ривожлантириш билан бирга Нукус, Элликқал'а, Қўнғирот, Тўрткўл, Хўжайли, Амударё туманларида ов, диний, соғломлаштириш, археоекотуризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш орқали экологик танг вазиятда асосий экотуризм обиектига айланиши мумкинлигига оид натижалардан Қорақалпоғистон телерадиокомпанияси Қорақалпоғистон радиоканали “Саз сáwбет ҳáм кеwил ашар бағдарламалар” бош редакцияси томонидан “Тарийхимизди úйренемиз” эшиттириши ссенарийсини тузиш ва тайёрлашда фойданаланилган (Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг 2023 йил 15 декабрдаги 05-22-657-сон ма'лумотномаси). Натижаларнинг қўллланилиши экологик хавфсизлик ва барқарор ривожланишини та'минлаш учун табиатдан туристик йўналишда оқилона фойдаланишга хизмат қилган.