Нурматова Шаҳноза Акбаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Ўзбек ва хитой фолклорининг қисёсий тадқиқи (эртак, мақол ва топишмоқ жанрлари мисолида) 10.00.08 – Фолклоршунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Fil2664.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти.
Илмий раҳбар: Эшонқулов Жаббор Солиевич, филология фанлари доктори, профессор
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёт ва фолклори институти, DSc.02/30.12.2019.Fil.46.02.
Расмий оппонентлар: Шомусаров Шорустам Ғиёсович, филология фанлари доктори, профессор; Мирзааҳмедова Дилсора Тохировна, филолофия фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Ўзбек тили ва адабиёти университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва хитой халқ оғзаки ижодидаги эртак, мақол ва топишмоқ жанрларининг ўхшашлиги ва ўзига хос жиҳатлари, эртаклардаги етакчи мотивлар ҳамда образлар бадиияти, мақоллардаги тасвирий ифода воситалари, топишмоқ структурасидаги муштараклик ва фарқли томонларни очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек ва хитой фолклоршунослигида эртак, мақол, топишмоқ каби халқ оғзаки поетик жанрларининг тўпланиши, халқ орасидан ёзиб олиниши, илмий жиҳатдан ўрганилиши ва уларга берилган таърифлар ХХ аср бошлари фиолклоршунослигида юзага кела бошлагани, хитой халқи бир неча миллат ва этник гуруҳларни ўзида жамлагани боис ҳар ўзбек ва хитой оғзаки ижоди намуналарининг турлича таснифлангани, жанрлардаги маъно-мазмун ва мавзунинг ўхшашлиги ҳамда ҳажм, шакл каби фарқли хусусиятлари далилланган;  
ўзбек ва хитой халқ эртакларидаги синов, никоҳ, қиёфани ўзгартириш каби етакчи мотивлар ва кичик ботир, чол, донишманд, йўлбарс, от сингари образларнинг миллий ўзига хослиги, халқ психологияси, эътиқодий қарашлари, турмуш тарзи билан боғлиқ жиҳатлари, ҳар икки халқ эртакларида учровчи синов, никоҳ ва бошқа мотивларнинг пайдо бўлиш илдизлари очиб берилган;
ҳар икки халқ мақолларида мардлик, куч, адолат каби қарашларни ифодаловчи образлари бир-биридан кескин фарқ қилиши ҳамда хитойликлар учун куч ва жасурлик рамзи аждарҳо ёки йўлбарс тимсоли орқали берилса, ўзбек халқ мақолларида жасурлик, қўрқмаслик каби белгилар арслон, айиқ, шер, йўлбарс каби йиртқич ҳайвонлар образи ёрдамида гавдалантирилиши асосланган;
ўзбек ва хитой халқ топишмоқларида анъанавий формулалар халқларнинг дунёқарашидан келиб чиқиб, турли хил сўзлар ва тушунчалар ёрдамида ифода этилгани, хитой топишмоқлари омоним сўзлар ва ёзма белгиларнинг кўп маънолилигига асослангани ҳамда икки халқ топишмоқларининг мазмуни, мавзулар кўламининг ўхшашлиги ва тузилишидаги фарқли жиҳатлари исботланган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. «Ўзбек ва хитой фолклор намуналарининг қиёсий тадқиқи (эртак, мақол ва топишмоқ жанрлари мисолида)» мавзусини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:  
ўзбек ва хитой фолклоршунослигида эртак, мақол, топишмоқ каби халқ оғзаки поетик жанрларининг тўпланиши, халқ орасидан ёзиб олиниши, илмий жиҳатдан ўрганилиши ва уларга берилган таърифлар ХХ аср бошлари фиолклоршунослигида юзага кела бошлагани, хитой халқи бир неча миллат ва этник гуруҳларни ўзида жамлагани боис ҳар ўзбек ва хитой оғзаки ижоди намуналарининг турлича таснифлангани, жанрлардаги маъно-мазмун ва мавзунинг ўхшашлиги ҳамда ҳажм, шакл каби фарқли хусусиятлари далиллангани, ўзбек ва хитой халқ эртакларидаги синов, никоҳ, қиёфани ўзгартириш каби етакчи мотивлар ва кичик ботир, чол, донишманд, йўлбарс, от сингари образларнинг миллий ўзига хослиги, халқ психологияси, эътиқодий қарашлари, турмуш тарзи билан боғлиқ жиҳатлари, ҳар икки халқ эртакларида учровчи синов, никоҳ ва бошқа мотивларнинг пайдо бўлиш илдизлари очиб берилганига оид илмий натижаларидан Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институтида бажарилган ОТ-Ф1-76 “Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари” 100 жилдлигини нашга тайёрлаш ва уни текстологик ўрганиш масалалари” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг 2024-йил 12-июндаги 3/1255-1297-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа эртаклардаги етакчи мотив ва образларнинг миллий ўзига хослиги, халқ психологияси, эътиқодий қарашлари, турмуш тарзи билан боғлиқ жиҳатлари, халқ эртакларида учровчи синов, никоҳ ва бошқа мотивларнинг пайдо бўлиш илдизлари ҳақидаги янги илмий-назарий маълумотлар билан бойитилган;
ҳар икки халқ мақолларида мардлик, куч, адолат каби қарашларни ифодаловчи образлари бир-биридан кескин фарқ қилиши ҳамда хитойликлар учун куч ва жасурлик рамзи аждарҳо ёки йўлбарс тимсоли орқали берилса, ўзбек халқ мақолларида жасурлик, қўрқмаслик каби белгилар арслон, айиқ, шер, йўлбарс каби йиртқич ҳайвонлар образи ёрдамида гавдалантирилиши асослангани билан боғлиқ янгиликлардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан ўтказилган ижодий учрашувлар, кечалар, хусусан, «Онажоним-шеърият» тўгараги машғулотларида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2024-йил 29-майдаги 01-03/624-сон маълумотномаси). Натижада бугунги кунда ёш авлод бадиий тафаккурини ўстиришда халқ оғзаки ижодининг аҳамияти катта эканлиги, фолклор материалларини чуқур ўрганиш ва англаб етиш, шунингдек, уни кейинги авлодлар томонидан ҳам яхши ўрганилиши ҳақидаги хулосалар билан бойитилган;
ўзбек ва хитой халқ топишмоқларида анъанавий формулалар халқларнинг дунёқарашидан келиб чиқиб, турли хил сўзлар ва тушунчалар ёрдамида ифода этилгани, хитой топишмоқлари омоним сўзлар ва ёзма белгиларнинг кўп маънолилигига асослангани ҳамда икки халқ топишмоқларининг мазмуни, мавзулар кўламининг ўхшашлиги ва тузилишидаги фарқли жиҳатлари исботланганига оид хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон тарихи» телеканали «Тақдимот» лойиҳасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2024-йил 30-майдаги 02-31-690-сон маълумотномаси). Натижада телетомошабинларнинг халқ оғзаки ижодига бўлган қизиқишини оширишга, уларнинг жаҳон фолклоршунослиги, айниқса, ўзбек ва хитой халқи ижоди намуналари, илмий мероси билан яқиндан танишишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish