Қудратхўжа Шерзодхон Тожиддинхон ўғли
 фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Фуқаролик жамиятини  шакллантиришда ахборот коммуникацияларининг ўрни (хорижий ва миллий тажрибалар қиёсий таҳлили)”, 23.00.02-сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.DSc/Ss87
Илмий раҳбар: Муқимжон Қирғизбоев, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами:
Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Ss.01.08.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Нодир Абдулхаевич, сиёсий фанлар доктори, профессор; Холбеков Абдуғани Жуманазарович, социология фанлари доктори, профессор.; Байриева Алмагул Қурбановна, сиёсий фанлар доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
Ривожланган мамлакатларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш тажрибасида ахборот коммуникацияларининг ўрни, уларнинг ўзаро алоқаларига оид компонентларни аниқлаш, уларни Ўзбекистонда фуқаролик жамияти қуриш ислоҳотлари жараёнларига жорий этиш масалалари ва ечимлари ташкил этади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
замонавий ахборотлашган жамият шароитида индивид+коммуникатив алоқалар+ижтимоийлашув+иштирок интегратив жараёнлари фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг асосий омилларидан бири эканлиги илмий асослаб берилган;
ахборот хуружи ва ғоялар кураши даврида миллий ғоя ва мафкура асосида медиатаълимни (медиасаводхонлик, медиабилимдонлик, медиакомпетентлик, медиамаданият ва медиаменталитет) ОАВ ёрдамида жамиятнинг ижтимоий ҳаётига жорий қилиниши фуқароларнинг соғлом сиёсий онги ва маданиятини шакллантиришда самарали превентив чора эканлиги асосланган;
ахборотнинг холис обектив реал воқеликни ифода этиши жамиятдаги ижтимоий-сиёсий жараёнларни илмий асосда баҳоланиши, фуқаролик жамиятини самарали шаклланишига хизмат қилса, аксинча уни етказишда субектив омиллар (муайян гуруҳ манфаатлари, ёт ғоя ва мафкура в.ҳ.к) асосида тарқатилиши демократик ислоҳотларга салбий таъсир қилувчи фуқаролик жамиятини беқарорлаштирувчи кучга айланиши далилланган;
ахборот коммуникациялари аҳолининг реал турмуш шароитига оид маълумот ва ижтимоий муаммоларни аниқлаш, хабар бериш, уларнинг ечимини топишга қаратилган чора-тадбир, режа ва мақсадларни фуқароларга тезкорлик билан етказувчи муҳим восита сифатида фуқаролик жамияти институтлари, давлат органлари самарали фаолиятининг легитимлигини таъминловчи асосий омиллардан бири эканлиги исботланган;
Ўзбекистон тараққиёт стратегияси, миллий манфаатлари, давлат сиёсатини амалга ошириш жараёнида жамиятнинг барча соҳаларига ихтисослашган ОАВ ходимларини тайёрлаш ва малакасини ошириш орқали уларнинг профессионализми ва компетентлигини таъминлаш тизимини жорий қилиш фуқаролик жамиятини барқарор ривожланишига хизмат қилиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Диссертациядан олинган натижалар асосида ОТМ талабалари ўқув режасига киритилган “Ўзбекистонни янада ривожлантириш стратегияси. Фуқаролик жамияти” фанига доир ўқув дастури тузилди ва “Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти” ўқув қўлланмасида ишнинг бир қисми нашр этилди. Шунингдек, диссертациядаги ННТнинг функсионал жиҳатларига доир тадқиқотлардан олинган янгиликлар ННТ, маҳаллаларга доир илмий таҳлиллар ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тузишда, ННТ мақомларига оид ҳужжатларни янгилашда, фуқаролик жамияти институтларини модернизациялашда фойдаланилди.
Ахборот коммуникацияларининг фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришнинг асосий омилларидан бири эканлиги, ҳуқуқий давлат билан фуқаролик жамияти институтларининг ўзаро ҳамкорлигида, жамият ва давлатни модернизациялашга ахборот-коммуникация технологияларининг ўрнига оид назарий-консептуал жиҳатлар  сиёсий фанлар нуқтайи назаридан тадқиқи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати фаолият жараёнида қўлланилди (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2024-йил 12-августдаги 24-11/16 сонли маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2023-йил иккинчи ярим йиллигига мўлжалланган иш режасининг 58-бандида белгиланган «Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва депутатларининг жамоатчилик билан алоқаларини янада кучайтириш» вазифасини амалга оширишда фойдаланилди. Хусусан, 2023-йилда Сенат томонидан маҳаллий Кенгашлар депутатлари учун ташкил этилган семинарда диссертация иши материаллари хулосаларидан фойдаланилди ва депутатларининг жамоатчилик билан алоқаларини янада яхшилашга оид тавсиялар берилди.
Фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг асосий кафолатларидан бири –фуқароларнинг фаоллашув ва сиёсий ижтимоийлашув жараёнларининг ўзига хос хусусиятлари ва аҳамияти, ижтимоийлашув жараёнларини тезлаштириш, унинг замонавий шакллари, воситалари ва усуллари ўзаро коммуникация илмий фаолиятлар ва алоқалар  эканлиги Ўзбекистон Республикаси Марказий Сайлов комиссиясининг фаолияти асосига киритилди (Ўзбекистон Республикаси Марказий Сайлов комиссиясининг 2014-йил 19-августдаги 514\1-сонли маълумотномаси). Натижада   Регламентнинг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш” деб номланган 9-боби лойиҳасида давлат органлари, жумладан МСК билан фуқароларнинг ўзаро алоқалари ва ҳамкорлигини мустаҳкамлашда диссертациянинг фуқаролик жамияти институтлари ва жамият билан давлат органлари ўзаро коммуникациявий алоқалари демократлаштиришга оид ривожланган мамлакатлар тажрибасига оид илмий таҳлиллардан самарали фойдаланишга эришилди.
Жаҳон ва миллий медиа майдонларида ахборот урушларининг динамикаси, усуллари ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари, уларни келтириб чиқарувчи омиллар, миллий манфаатларнинг ахборий шакллардаги ўзаро тўқнашувлари, давлатлараро ихтилофлар ва информацион урушлар хуружининг кучайишида ахборот коммуникациялари ва технологияларининг ўрнига оид муаммолар Ўзбекистон Республикаси Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва коммуникация Агентлигининг фаолият йўналиш сифатида очиб берилди (Ўзбекистон Республикаси Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва коммуникация Агентлигининг 2024-йил 9 августдаги01-4734-сонли маълумотномаси). Натижада Агентлик тўғрисидаги Низомда белгиланган “қонунчиликда белгиланган тартибда ва ваколатлар доирасида оммавий ахборот воситалари таҳририятларининг профессионал фаолият чегарасидаги мустақиллиги ва эркинлигини таъминлаш, соҳани ривожлантириш ва модернизация қилишнинг стратегик масалаларини ҳал этиш, шунингдек, жамият ва давлат ҳаётини демократлаштириш, очиқ фуқаролик жамиятини барпо этишда оммавий ахборот воситаларининг ролини оширишни қонунчилик билан ўрнатилган тартиб ва чегарада амалга ошириш”да фойдаланилди.
Фуқаролик жамияти институтларининг структураси инсонлараро коммуникатив алоқалардан иборат эканлиги сиёсий партиялар ва нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолияти ҳамда бошқаруви, уларнинг давлат ҳамда ўзаро алоқалар жараёнларига ахборот коммуникацияларининг жорий этилиши натижасида жамиятнинг кучайиб бориш Халқаро Пресс Клуб ННТ фаолиятига бевосита боғлиқ равишда ўрганилди. (Халқаро Пресс Клуб ННТнинг 2024-йил 8-августдаги маълумотномаси). Натижада жамиятда ННТлар ўрни ва уларни фуқаролар ҳудудини оширишга қўшаётган ҳиссаси” мавзусидаги 40 дақиқали теледебат кўрсатуви 2023-йилнинг 19-20-декабрида Ўзбекистон24, Узрепорт ва Ренессанс телеканалларида намойиш этилди. Унда телетомошабинларга фуқаролик жамиятининг ўзига хос хусусиятлари, нодавлат нотижорат ташкилотларнинг фуқаролик жамияти институтлари сифатидаги аҳамияти очиб берилди.
Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришда коммуникация воситалари – “электрон ҳукумат”, давлат хизматлари кўрсатиш ва ОАВни жамият институтларига айлантириш, давлат билан жамият ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш жараёнлари Ўзбекистон Миллий Медиа Бирлашмасининг низомида белгиланган вазифалар ва функсияларни амалга оширишда, унинг йиллик иш режасини ишлаб чиқишда фойдаланилди.  (Ўзбекистон Миллий Медаи Ассоцияациясиянинг 2024-йил 9 августдаги 01-02\664-сонли маълумотномаси). Натижада диссертацияда ўз аксини топган ташкилотнинг тузилмаси, унингг ахборот коммуникациялари тизимидаги ўрни, фаолиятини самарадорлигини ошириш, давлат ОАВ билан хамкорлик усуллари ривожлантиришга оид назарий ёндашувлар амалий жиҳатдан бирлашма фаолиятига жорий этилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish