Эргашев Азизхон Авазхон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тижорат банкларида молиявий хизматларни такомиллаштириш”, 08.00.07 – «Молия, пул муомаласи ва кредит».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Iqt465.
       Илмий раҳбар: Ражабов Шерзод Умурзоқович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Исмаилов Алишер Агзамович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон тижорат банклари молиявий ҳизматларини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тижорат банкларида масофавий молиявий хизматларни такомиллаштиришда мобил иловаларни функсионал имкониятларидан самарали фойдаланган ҳолда камида 30 фоиз мижозларни мобил иловалар орқали жалб қилиш ва банк операцион харажатларини 20 фоизга камайтириш таклиф этилган;
аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, етарли даражада хизмат кўрсатилмаётган сегментлар (кам даромадли жисмоний шахслар, қишлоқ аҳолиси, микрофирма ва кичик корхоналар) учун банкнинг базавий хизматларидан (депозит, кредит ва тўлов хизматлари) фойдаланиш имкониятини кенгайтириш мақсадида «рақамли банкинг» тамойилларига асосланган бизнес-моделлар ёрдамида мижозлар базасини 30 фоизга ошириш имкониятини берадиган молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш таклиф этилган;
банкларда молиявий хизматлар сифатини ошириш, уларнинг мониторингини самарали олиб бориш ва инсон омилини имкон қадар камайтириш орқали банкнинг операцион харажатларини 15 фоизга камайтириш имконини берадиган “РегТеч” молиявий технологияларини кенг жорий этиш орқали хизматлар сифатини ошириш таклиф этилган;
биснесни кредитлаш жараёнларини автоматлаштириш даражасини оширишда уларнинг реал молиявий ҳолатини баҳолаш учун ишончли маълумотлар базасидан фойдаланган ҳолда “СупТеч” молиявий технологияларидан фойдаланиш даражасини ошириш таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тижорат банклар жорат банкларида молиявий хизматларни такомиллаштириш йўллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тижорат банкларида масофавий молиявий хизматларни такомиллаштиришда мобил иловаларни функсионал имкониятларидан самарали фойдаланган ҳолда камида 30 фоиз мижозларни мобил иловалар орқали жалб қилиш ва банк операцион харажатларини 20 фоизга камайтириш таклифи «Асака» АТБнинг “Асака Мобиле” мобил иловасида фойдаланилган («Асака»нинг 2023 йил 17 августдаги 19-18/4128-сон маълумотномаси). Натижада, «Асака» АТБ томонидан мижозларни жалб қилиш харажатларини 10% камайтишига олиб келган;
аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, етарли даражада хизмат кўрсатилмаётган сегментлар (кам даромадли жисмоний шахслар, қишлоқ аҳолиси, микрофирма ва кичик корхоналар) учун банкнинг базавий хизматларидан (депозит, кредит ва тўлов хизматлари) фойдаланиш имкониятини кенгайтириш мақсадида «рақамли банкинг» тамойилларига асосланган бизнес-моделлар ёрдамида мижозлар базасини 30 фоизга ошириш имкониятини берадиган молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш таклифи «Асака» АТБ томонидан тақдим этилаётган “Онлайн сервис”лар хизматларида фойдаланилган («Асака»нинг 2023 йил 17 августдаги 19-18/4128-сон маълумотномаси). Натижада, «Асака» АТБнинг мижозлар базасининг кўпайишига олиб келиб ва «рақамли банкинг» бўлган ишонч ортишига олиб келган;
банкларда молиявий хизматлар сифатини ошириш, уларнинг мониторингини самарали олиб бориш ва инсон омилини имкон қадар камайтириш орқали банкнинг операцион харажатларини 15 фоизга камайтириш имконини берадиган “РегТеч” молиявий технологияларини кенг жорий этиш орқали хизматлар сифатини ошириш таклифи «Асака» АТБнинг фаолиятини мониторинг қилиш самарадорлигини ошириш ва улар томонидан тартибга солиш талабларида фойдаланилган («Асака»нинг 2023 йил 17 августдаги 19-18/4128-сон маълумотномаси). Натижада, маъмурий ва операцион жараёнларни автоматлаштириш натижасида банк томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатини  12% ўсишига олиб келган;
биснесни кредитлаш жараёнларини автоматлаштириш даражасини оширишда уларнинг реал молиявий ҳолатини баҳолаш учун ишончли маълумотлар базасидан фойдаланган ҳолда “СупТеч” молиявий технологияларидан фойдаланиш даражасини ошириш таклифи «Асака» АТБ томонидан банк хизматлари кўрсатиш сифатини таҳлил қилиш ва кредит таваккалчиликларини баҳолаш дастурларида фойдаланилган («Асака»нинг 2023 йил 17 августдаги 19-18/4128-сон маълумотномаси). Натижада, «Асака» АТБ томонидан кўрсатилаётган молиявий хизматлари сифатини яхшиланишига, уларнинг реал молиявий ҳолатини баҳолаш учун ишончли маълумотларни шакллантириш орқали биснесни кредитлаш жараёнларини автоматлаштириш даражасини ўсишига олиб келган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish