Баев Артём Юрьевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сут эмизувчиларнинг ҳужайраларида ноорганик полифосфатларнинг регуляторлик ва метаболик роли», 03.00.02–Биофизика ва радиобиология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/B85.
Илмий раҳбар: Ташмухамедов Бекжан Айбекович, биология фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Биоорганик кимё институти, Ўзбекистон Миллий университети, Ўсимлик моддалари кимёси институти, DSc.27.06.2017.К/В/Т.37.01.
Расмий оппонентлар: Мерзляк Пётр Григорьевич, биология фанлари доктори; Камбурова Венера Сейтумеровна, биология фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ноорганик полифосфатларнинг сут эмизувчилар ҳужайраларидаги ролини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ноорганик полифосфатларнинг митохондрияларда F1F0 АТФ синтетаза фаоллигига таъсири ва бунда поли–Ф ушбу фермент учун олдин идентификацияланмаган субстрат бўлиши мумкинлиги аниқланган;
ноорганик полифосфатлар деэнергияланган шароитда митохондрия ички мембранасининг кальций ва барий ионлари учун нофаол ўтказувчанлигини модуляциялаши ҳамда бу таъсир митохондрия мегаканали (РТР) классик ингибиторларига боғлиқлиги, бунда деэнергияланган интакт митохондрияларда кальций ионлари қўшимча қўшилмаган шароитда ноорганик полифосфатлар физиологик концентрацияларда (25–50 µМ) митохондрия мегаканалини (РТР) фаоллаштириши аниқланган;
гипоосмотик шароитда митохондрияларнинг ички мембранаси структураси «енгил бўкиш» ҳисобига қайтар тавсифда ўзгариши ва бу митохондрияларнинг кальций буфери сиғими ортишига ҳамда митохондрия мегаканалининг (РТР) ингибирланишига олиб келиши, бироқ аксинча ноорганик полифосфатлар таъсирида унинг нисбатан самарали фаоллашиши аниқланган;
ноорганик поли–Ф олдин аниқланмаган гилотрансмиттерлар – астроцитларда P2Y1 типидаги пуринорецепторлар орқали ахборот ташувчилари эканлиги ишончли тарзда исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сут эмизувчиларнинг ҳужайраларида ноорганик полифосфатларнинг регуляторлик ва метаболик роли бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ноорганик полифосфатларнинг P2Y1 пуринорецепторлар орқали ҳужайра ичида кальций концентрацияси ошириши юқори импакт-факторга эга хорижий журналларда поли–Ф нинг яллиғланиш жараёнларида иштирок этиш механизмларини таҳлил қилишда фойдаланилган (Blood 2014, V.123, Scopus CiteScore – 7.21; Journal of Thrombosis and Haemostasis 2015, V.13, Scopus CiteScore - 3.85; Molecular Cell 2016, V.63, ResearchGate IF - 10.54). Натижада айрим жараёнларда поли–Ф ларнинг функция бажариш механизмларини очиш имконини берган;
ноорганик полифосфатлар олдин идентификацияланмаган глиотрансмиттерлар ҳисобланишини кўрсатувчи илмий натижалар юқори импакт-факторга эга хорижий журналларда астроцитларда ахборотларнинг тарқалиши сигнал йўлларини тавсифлашда фойдаланилган (Nature Neuroscience 2016, V. 19, Scopus CiteScore – 13.31; Molecular Cell 2014, V.53, ResearchGate IF – 5.65; Glia 2018, V. 66, Scopus CiteScore – 6.33). Натижада МНТда астроцитлар ўртасида ахборотларнинг узатилиши тизими ҳақида билимларни кенгайтириш имконини берган;
ноорганик полифосфатлар митохондрия мембранаси ўтказувчанлигига таъсир қилишини ва бу ўтказувчанлик митохонрия мегаканалининг фаоллашиши билан боғлиқлигини кўрсатувчи илмий натижалар юқори импакт-факторга эга хорижий журналларда митохондрия мегаканалининг активаторларини тавсифлашда фойдаланилган (Aging Cell 2017, V.16, Scopus CiteScore – 7.21; International Journal of Molecular Sciences 2017, V.18, Scopus CiteScore – 3.86; Tumor biology 2017, V.39, Scopus CiteScore – 3.27). Илмий натижалардан фойдаланиш РТР структурасини тавсифлаш, шунингдек ҳужайранинг нобуд бўлишининг янги йўлларини тавсифлаш имконини берган;
ноорганик полифосфатлар бош мияда сигналлар узатилишида иштирок этишини кўрсатувчи илмий натижалар Нью-Йорк университетида ноорганик полифосфатларнинг митохондрияларда кальцийга боғлиқ сигнализациядаги ролини ўрганиш билан боғлиқ тадқиқотларда фойдаланилган (Нью-Йорк университетининг 2018 йил 4 апрелдаги маълумотномаси). Натижада митохондрияларда поли–Ф ролини аниқлашда янги йўналишни шакллантириш имконини берган;
гипоосмотик шароит митохондрия мегаканалининг (РТР) фаоллигини бошқариш хусусиятига эгалигини кўрсатувчи илмий натижалар Лондон университети коллежи Неврология институтида молекуляр неврология бўлимида нейродегенерация ривожланишида РТРнинг иштирокини аниқлашда фойдаланилган (Неврология институтининг 2018 йил 28 мартдаги маълумотномаси). Натижада олигомер α-синуклеин билан PTP фаоллаштиришини интерпретация қилиш имконини берган.