Хасанов Сарвар Улуғбек ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Корхоналарнинг логистика фаолиятида маркетинг стратегияларидан фойдаланишни такомиллаштириш”, 08.00.11–“ Маркетинг”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B2024.2.PhD/Iqt4203.
Илмий раҳбари: Эргашходжаева Шахноза Джасуровна, иқтисод фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2020.I.16.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Карриева Якутджан Каримовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Холмаматов Диёр Ҳақбердиевич, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Корхоналарнинг логистика фаолиятида маркетинг стратегияларидан фойдаланишни такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш ҳисобланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “маркетинг логистикаси” тушунчасининг иқтисодий мазмуни товарнинг истеъмолчи томон ҳаракатидаги қўшилган қиймат яратишни ташкил этиш, нархлаш, ахборот оқимини бошқариш ва ўз вақтида етказиб беришда талабни аниқлашга йўналтирилган маркетинг ҳамда материалнинг ишлаши, якуний истеъмолчига ахборот оқимини таъминлашга йўналтирилган логистика функсияларининг ягона ва бўлинмас жараёни нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
логистика тизимининг ҳар бир босқичида истеъмол қиймати яратишга қаратилган механизм истеъмолчи кутишларини акс эттирувчи қиймат атрибутлари асосида ишлаб чиқариш, дистрибюсия ва чакана савдодаги ўзаро интеграцион муносабатларни эксперт хулосалари ўртасидаги келишув даражасига кўра “жуда юқори” (0,111 - 0,182), “юқори” (0,288), “қониқарли” (0,306) тарзда ифодаловчи сифат хусусиятлари ва вариация коеффициенти асосида баҳолаш орқали такомиллаштирилган;
корхоналарнинг тақсимот каналларида мижозларга қиймат яратишга қаратилган логистика функсияларидан фойдаланиш самарадорлиги ноаниқ тўпламларининг когнитив матрицалари мезонларининг заиф (〖0,1≤Р〗_(у_1 )≤0,3), ўртача (0,4≤Р〗_(у_1 )≤0,6), юқори 〖0,4≤Р〗_(у_1 )≤0,6 ва максимал (Р_(у_1 )=1) таъсир даражаларига кўра маркетинг стратегияларини оптимал танлаш асосланган;
Ўзбекистон Республикасида транспорт-логистика тизимини ривожланишига таъсир кўрсатувчи омиллар ўртасидаги ўзаро боғлиқликнинг эконометрик модели асосида юк айланмаси ҳажмининг 2027-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда фаолият юритаётган логистик корхоналарда бренд стратегиясидан фойдаланишни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра “маркетинг логистикаси” тушунчасининг иқтисодий мазмуни товарнинг истеъмолчи томон ҳаракатидаги қўшилган қиймат яратишни ташкил этиш, нархлаш, ахборот оқимини бошқариш ва ўз вақтида етказиб беришда талабни аниқлашга йўналтирилган маркетинг ҳамда материалнинг ишлаши, якуний истеъмолчига ахборот оқимини таъминлашга йўналтирилган логистика функсияларининг ягона ва бўлинмас жараёни нуқтаи назаридан такомиллаштиришга оид назарий-услубий маълумотлардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Логистика” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2023-йил 28-августдаги 272-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда истеъмолчиларга товар ҳаракати жараёнидаги қўшилган қиймат яратишга қилинадиган товар ҳаракатини ташкил этиш, нархлаш, ахборот оқими ҳаракатини бошқариш ва  ўз вақтида етказиб бериш жараёнидаги муносабатлар мажмуаси нуқтайи назаридан такомиллаштирилган “маркетинг логистикаси” тушунчасининг иқтисодий мазмуни юзасидан назарий билимларни чуқурлаштириш имкони яратилган;
логистика тизимининг ҳар бир босқичида истеъмол қиймати яратишга қаратилган механизм истеъмолчи кутишларини акс эттирувчи қиймат атрибутлари асосида ишлаб чиқариш, дистрибуция ва чакана савдодаги ўзаро интеграцион муносабатларни эксперт хулосалари ўртасидаги келишув даражасига кўра “жуда юқори” (0,111 - 0,182), “юқори” (0,288), “қониқарли” (0,306) тарзда ифодаловчи сифат хусусиятлари ва вариация коеффициенти асосида баҳолаш таклифи маҳаллий транспорт-логистика корхоналари фаолиятида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2024-йил 5-октябрдаги 4/9391-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этилиши натижасида корхоналар мижозлар учун қиймат яратиш атрибутлари ҳисобланган омборхона тизими билан ишлаш, захираларни бошқариш, транспортировка тизимлари такомиллаштирилган. Жумладан, мазкур илмий янгилик синовдан ўтган “Гияс Авто Ниcе” МЧЖда етказиб бериш тизимидаги узилишлардан кўриладиган зарарлари 2023-йилда 2022-йилга нисбатан 5,6 фоизга камайган. “Чандлер логистиcс” МЧЖ шаклидаги қўшма корхонада етказиб бериш тизимидаги узилишлардан кўриладиган зарарлари 2023-йилда 2022-йилга нисбатан 5,6 фоизга камайган ҳамда захираларни сақлаш харажатларини камайтириш орқали 11,9 фоиз қўшимча самарадорликка эришган;
корхоналарнинг тақсимот каналларида мижозларга қиймат яратишга қаратилган логистика функсияларидан фойдаланиш самарадорлиги ноаниқ тўпламларининг когнитив матрицалари мезонларининг заиф (〖0,1≤Р〗_(у_1 )≤0,3), ўртача (〖0,4≤Р〗_(у_1 )≤0,6), юқори 〖0,4≤Р〗_(у_1 )≤0,6 ва максимал (Р_(у_1 )=1) таъсир даражаларига кўра маркетинг стратегияларини оптимал танлаш бўйича таклифлар маҳаллий транспорт-логистика корхоналари фаолиятида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2024-йил 5-октябрдаги 4/9391-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгилик синовдан ўтган тган  “Гияс Авто Ниcе” МЧЖ ҳамда “Чандлер логистиcс” МЧЖ шаклидаги қўшма корхона фаолиятида максимал имкониятли маркетинг стратегияларидан фойдаланиш учун услубий ёндашув сифатида ҳизмат қилган. Шунингдек, корхоналарда маҳсулотни жойлаштириш нархлаш, омбор тизимини бошқариш ва транспортировка, ташувларни бошқариш, мижозларга хизмат кўрсатиш, реклама ва тарғибот ишлари, тақсимот каналлари бўйича ўзаро ҳамкорлик бўйича стратегик имкониятлар аниқланган;
 Ўзбекистон Республикасида транспорт-логистика тизимини ривожланишига таъсир кўрсатувчи омиллар ўртасидаги ўзаро боғлиқликнинг эконометрик модели асосида юк айланмаси ҳажмининг 2027-йилга қадар таклиф этилган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги тизими корхоналари фаолиятида фойдаланилган фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2024-йил 5-октябрдаги 4/9391-сонли маълумотномаси) Мазкур прогноз кўрсаткичларини амалиётга жорий этилиши натижасида вазирлик таркибидаги тармоқ корхоналарининг юк айланмаси ҳажмини 8,9 фоизга ошириш имконияти аниқланиб, юк ташувларини истиқболдаги кўрсаткичларини янада аниқлаштириш ва мувофиқлаштириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish