Зиявитдинов Ҳабибулло Ҳамидовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ресторан хизматлари сифати ва рақобатбардошлигини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш”, 08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Iqt1881.
Илмий раҳбар: Заявитдинова Нафиса Мухаммадовна, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.01.2020.I.20.06.
Расмий оппонентлар: Матякубов Умиджон Рахимович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Сафаров Фарход Анварович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент
Етакчи ташкилот: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ресторан хизматлари сифати ва рақобатбардошлигини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ресторан хўжаликларда товар айланмасининг интеграл самарасини баҳолаш ёндашуви меҳнат унумдорлиги, режа (индекатив режа) бажарилиш давомийлиги ва маҳсулотлар гуруҳлари бўйича ўртача нарх индекси ўзгаришлари таъсирини омилли баҳолашга кўра такомиллаштирилган;
ресторан хизматлари сифатини баҳолаш ёндашуви сифат мақсадларини босқичлар бўйича белгилашни шакллантириш ва унга кўра кўрсатиладиган хизматларга истеъмолчилар талабини қондириш сифатни ўлчаш қамрови ва даражасини аниқлаш асосида такомиллаштирилган;
ресторан бизнеси рақобат стратегияси соҳада рақобат даражасининг ортиб бориши шароитида чора-тадбирлар комплексида хизматларнинг хавфсизлик даражасини ошириш, ресторан хизматлари инфратузилмасини мутаносиб ривожлантириш ва ягона ахборот тизимини ишга тушириш заруратига кўра такомиллаштирилган;
Бухоро вилоятида ресторан хизматлари бозорини барқарор ривожланиш динамикасига кўра яшаш ва овқатланиш бўйича хизматларнинг жами хизматлар ҳажмидаги улушини оширишнинг 2027 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ресторан хизматлари сифати ва рақобатбардошлигини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ресторан хўжаликларда товар айланмасининг интеграл самарасини баҳолаш ёндашуви меҳнат унумдорлиги, режа (индекатив режа)нинг бажарилиш давомийлиги ва маҳсулотлар гуруҳлари бўйича ўртача нарх индекси ўзгаришлари таъсирини омилли баҳолашга кўра такомиллаштириш таклифи Савдо-саноат палатаси томонидан “Бухоро вилоятида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш ҳудудий дастури” ва “Ҳудудларда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш бўйича Йўл харита”ларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2023 йил 24 августдаги 11/02-30-10291-сон маълумотномаси). Таклиф ресторан хўжаликларида меҳнат унумдорлиги ва товар айирбошлаш ҳажмини ошириш орқали харажатлар бўйича рақобатдош устунликни таъминлаш имконини оширишга хизмат қилган;
ресторан хизматлари сифатини баҳолаш ёндашуви сифат мақсадларини босқичлар бўйича белгилашни шакллантириш ва унга кўра кўрсатиладиган хизматларга истеъмолчилар талабини қондириш сифатни ўлчаш қамрови ва даражасини аниқлаш асосида такомиллаштириш таклифи Савдо-саноат палатаси томонидан “Бухоро вилоятида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш ҳудудий дастури” ва “Ҳудудларда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш бўйича Йўл харита”ларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2023 йил 24 августдаги 11/02-30-10291-сон маълумотномаси). Таклифдан фойдаланиш истеъмолчиларнинг хизматдан қониқиш даражаси ва сифатини ўз вақтида таҳлил қилиш ва сифат стандартларини ишлаб чиқиш орқали рақобатчиларга нисбатан яхшироқ хизмат кўрсатиш имконини кенгайтиришга хизмат қилган;
ресторан бизнеси рақобат стратегияси соҳада рақобат даражасининг ортиб бориши шароитида чора-тадбирлар комплексида хизматларнинг хавфсизлик даражасини ошириш, ресторан хизматлари инфратузилмасини мутаносиб ривожлантириш ва ягона ахборот тизимини ишга тушириш заруратига кўра такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан “Бухоро вилоятида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш ҳудудий дастури” ва “Ҳудудларда тадбиркорлик фао-лиятини ривожлантириш бўйича Йўл харита”ларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Савдо-саноат палатасининг 2023 йил 24 августдаги 11/02-30-10291-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф ресторанлар рақобатбардошлигини оширишнинг операцион, инвестиция, маркетинг стратегияларининг устувор йўналишларини аниқлаш даражасини оширишга ва ресурслардан янада самарали фойдаланишга муайян даражада хизмат қилган;
Бухоро вилоятида ресторан хизматлари бозорини барқарор ривожланиш динамикасига кўра яшаш ва овқатланиш бўйича хизматларнинг жами хизматлар ҳажмидаги улушини оширишнинг 2027 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан “Бухоро вилоятида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш ҳудудий дастури” ва “Ҳудудларда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш бўйича Йўл харита”ларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Савдо-саноат палатасининг 2023 йил 24 августдаги 11/02-30-10291-сон маълумотномаси). Ушбу прогноз кўрсаткичларидан фойдаланиш 2027 йилга келиб, Бухоро вилоятида яшаш ва овқатланиш хизматлар ҳажми ва кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан яшаш ва овқатланиш соҳасида банд бўлганлар сонини оширишда мавжуд имкониятлардан самаралироқ фойдаланишга хизмат қилган.