Набиева Джамила Маликовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Танглай туғма кемтикли болаларда бурун ва бурун ёндош бўшлиқлари касалликларини ташхислаш ва даволашни такомиллаштириш» 14.00.04 – Оториноларингология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Tib3736.
Илмий раҳбар: Махкамова Нигора Эргашевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.04/30.12.2019.Tib59.01.
Расмий оппонентлар: Кулимбетов Амангелди Сейтмагамбетович, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Арифов Сайфутдин Сайдазимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Этакчи ташкилот: А.Алиев номидаги Озарбайжон давлат шифокорлар малакасини ошириш институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
юқори лаб ва танглай туғма кемтикли болаларда бурун ва бурун ёндош бўшлиқлар патологиясини клиник- функционал ва микробиологик тадқиқотлар натижаларига асосланиб аномалияни бартараф қилишдан олдин, тузатиш вақтида ташхислаш ва даволашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юқори лаб ва танглайнинг туғма кемтиги бўлган болаларда ўрта бурун чиганоқлари булласи учраш частотасининг юқори бўлиши (65,7%), бурун тўсиғи қийшайиши (60%) ва юқори жағ бўшлиқларининг ассиметрик (93.97%) локализацияси аномалиянинг шаклига ва унинг бартараф этиш вақтида боланинг ёшига боғлиқлиги аниқланган;
юқори лаб ва танглайнинг туғма кемтиги бўлган болаларда бурун бўшлиғи носпецифик резистентлиги бузилишининг эрта белгилари биоценоз симбиотларнинг элиминацияси ва танглай кемтиги шиллиқ қаватида сезиларли даражада шартли-патоген микроорганизмлар сонининг кўпайиши ҳисобига юзага келиши исботланган;
илк бор танглайнинг туғма нуқсонлари бўлган болаларда 62% бурун бўшлиғида 4-даражали дисбиотик ўзгаришлар ривожланиши ва бу холатни нуқсонларни хирургик усул ёрдамида бартараф этиш босқичларида (47,2± 8,27%) сақланиб туриши исботланган;
юқори лаб ва танглайнинг туғма кемтикларини эрта, яъни 7 ойгача бўлган даврда бартараф этиш натижасида, улар таъсирида юзага келадиган бурун ва унинг ёндош бўшлиқларидаги яллиғланиш касалликларини сурункали шаклга ўтишини олдини олиниши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техника кенгашининг 2024 йил 25 июн 01/05 сонли йиғилиши баённомасига асосан Илмий-тадқиқот ишлари натижаларни амалиётга тадбиги бўйича хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этишбўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент давлат стоматология институтининг 2024 йил 15 июндаги №04-1332-сонли хати юборилган):
биринчи илмий янгилик: юқори лаб ва танглайнинг туғма кемтиги бўлган болаларда ўрта бурун чиганоқлари булласи учраш частотасининг юқори бўлиши (65,7%), бурун тўсиғи қийшайиши (60%) ва юқори жағ бўшлиқларининг ассиметрик (93.97%) локализацияси аномалиянинг шаклига ва унинг бартараф этиш вақтида боланинг ёшига боғлиқлиги аниқланганлиги Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасининг 2024 йил 21 майдаги 82 сонли буйруғи ва Самарқанд вилояти Кўп тармоқли болалар тиббиёт марказининг 2024 йил 23майдаги 4 сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган; Ижтимоий самарадорлиги: юқори лаб ва танглайнинг туғма кемтиги бўлган болаларда бурун бўшлиғи ва бурун ёндош бўшлиқларида ўрта бурун чиғаноқларини булласи, бурун тўсиғининг қийшайиши ва юқори жағ бўшлиқларини ассиметрик локализацияси ўз вақтида ташхислаш болаларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга олиб келди. Иқтисодий самарадорлиги: юқори лаб ва туғма кемтиги бўлган болаларда бурун бўшлиғи ва ўрта бурун чиғаноқларини булласи, бурун тўсиғининг қийшайиши ва юқори жағ бўшлиқларининг ассиметрик локализациясини эрта аниқлаш даволаш самарадорлигини оширади. Янги ёндашувнинг жорий этилиши натижасида диагностика ва даволаш ҳаражатлари 768 минг сўмни ташкил этди. Болалар оила шифокори, мутахассисларга мурожаат қилиб, кўп миқдорда диагностик текширувлар ва асоссиз даволанишни буюрганда, 1 миллион 600 минг сўмни ташкил этади. Натижада ҳар бир бола учун 832 минг сўм иқтисод қилинди. Хулоса: танглайнинг туғма кемтиги бўлган болаларда бурун бўшлиғи ва бурун ёндош бўшлиқлари касалликларини ўз вақтида аниқлаш ҳар бир болага 832 минг сўм бюджет маблағларини тежаш имконини беради;
иккинчи илмий янгилик: юқори лаб ва танглайнинг туғма кемтиги бўлган болаларда бурун бўшлиғи носпецифик резистентлиги бузилишининг эрта белгилари биоценоз симбиотларнинг элиминацияси ва танглай кемтиги шиллиқ қаватида сезиларли даражада шартли-патоген микроорганизмлар сонининг кўпайиши ҳисобига юзага келиши исботланган. Натижалар Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасининг 2024 йил 21 майдаги 82 сонли буйруғи ва Самарқанд вилояти Кўп тармоқли болалар тиббиёт марказининг 2024 йил 23майдаги 4 сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган; Ижтимоий самарадорлиги: юқори лаб ва танглайнинг туғма кемтиги бўлган болаларни бурун бўшлиғи ва бурун ёндош бўшлиқларидаги яллиғланишни эрта аниқлаш ва олдини олиш; юқори лаб ва танглай туғма кемтиги бўлган болаларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш; жарроҳлик аралашувининг босқичларида самарали комплекс даво жарроҳлик амалиётларини қайта ўтказиш олди олинади. Иқтисодий самарадорлиги: юқори лаб ва танглай туғма кемтиги бўлган болаларнинг 93% да бурун бўшлиғи ва бурун ёндош бўшлиқларида яллиғланиш жараёнлари эрта аниқланди ҳамда уларга аномалияни бартараф қилишдан олдин комплекс даво ўтказилинди, бу ўз ўрнида пластик операциядан кейинги даврдаги иккиламчи асоратлар келиб чиқишининг олдини олди. Хулоса: юқори лаб ва танглайнинг туғма кемтиги бўлган болаларни бурун бўшлиғи ва бурун ёндош бўшлиқларидаги яллиғланиш жараёнларини олдини олиш чораларининг янги тактикасини амалиётга жорий қилиниши давлат бюджетидан харажатлар миқдорини камайтиради: сурункали ринитнинг профилактика чораларига 687469 сўм, сурункали нафас йўллари инфекцияси ёки ЎРВИ учун 386546 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
учинчи илмий янгилик: илк бор танглайнинг туғма нуқсонлари бўлган болаларда 62% бурун бўшлиғида 4-даражали дисбиотик ўзгаришлар ривожланиши ва бу холат нуқсонларни хирургик усул ёрдамида бартараф этиш босқичларида (47,2± 8,27%) сақланиб туриши исботланганлиги Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасининг 2024 йил 21 майдаги 82 сонли буйруғи ва Самарқанд вилояти Кўп тармоқли болалар тиббиёт марказининг 2024 йил 23майдаги 4 сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган; Ижтимоий самарадорлиги: даволаш вақтида юзага келиши мумкин бўлган асоратлар ва хатолар сонини минималлаштирадиган жарроҳлик аралашувнинг тўғри кўламини аниқлаш; асоратлар частотасини камайтириш орқали танглай туғма кемтиги бўлган болалар аномалияни бартараф қилингандан кейинги реабилитация даврини тезроқ ўтказадилар ва фаол ижтимоий-меҳнат фаолиятига қайтадилар. Бу ўз навбатида боланинг амалиётга тайёрлаш ва умумий холатини тўғри баҳолашга ёрдам беради, бу эса касалхонада ётиш кунлари сонини камайтиради. Иқтисодий самарадорлиги: касалликни келтириб чиқарувчи омилларнинг аниқланишга кўра 1 нафар бола учун 1389000 сўм иқтисод қилинди. Хулоса: Болаларни текширишнинг тўғри тактикаси давлат бюджети маблағларига сарфланишини камайтиради.
тўртинчи илмий янгилик: юқори лаб ва танглайнинг туғма кемтикларини эрта, яъни 7 ойгача бўлган даврда бартараф этиш натижасида, улар таъсирида юзага келадиган бурун ва унинг ёндош бўшлиқларидаги яллиғланиш касалликларини сурункали шаклга ўтишини олдини олиниши аниқланди. Натижалар Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасининг 2024 йил 21 майдаги 82 сонли буйруғи ва Самарқанд вилояти Кўп тармоқли болалар тиббиёт марказининг 2024 йил 23майдаги 4 сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: пластик жарроҳлик аралашувидан олдин, ундан кейин эрта ва кечги даврда бурун ва бурун ёндош бўшлиқлари тузилмаларини ўрганиш асосида, юз скелетининг нуқсонини эрта бартараф этиш яллиғланиш натижасида юзага келувчи асоратларни олди олинади ва жараён сурункали шаклга ўтилмади. Иқтисодий самарадорлиги: 1 нафар боланинг шифохонадаги даври учун иқтисодий кўрсаткич: беморнинг шифохонада қолиш муддатини 14 кундан 4 кунга (3 кунга) қисқартиртириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 3500000 сўмдан 1000000 сўмга камайтирди (ТДСИнинг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 250000 сўмни ташкил қилади); шифохонада бўлиш даврининг 10 кунга қисқартирилиши ҳисобига 450 минг сўмлик дори-дармон кам талаб этилади (1 кунга ўртача 150000 сўм дори воситалари сарфланади); шифохонада бўлиш даврининг 10 кунга қисқартирилиши ҳисобига 117 минг сўмлик боғланмалар кам талаб этилади (1 кунга ўртача 39000 сўм боғланмалар сарфланади). Юқоридагиларга кўра жами йиллик иқтисодий самарадорлик 43800000 сўмни ташкил қилди. Хулоса: нуқсонни бартараф этишни эрта даврда амалга оширилиши 1 нафар бола ҳисобига бюджет маблағларини 1389000 сўмга бирламчи кўрикга сарфланиш, кейинги қайта кўрикларга 1033000 сўм сарфланади, бир йилда 1 нафар беморга 4132000 сўм, бюджетдан ташқари дори дармон маблағларни 250000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради.