Абдулхакимов Шерзод Алишер ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сурункали буйрак етишмовчилигида ингичка ичакнинг морфологик хусусиятлари” 14.00.02 – Морфология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Tib3473.
Илмий раҳбар: Хасанова Дилноза Ахроровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/29.02.2024.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Расулов Хамидулла Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хамдамова Мухайё Тўхтасиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Академик Вагнер номидаги Перм давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
II. Тадқиқотнинг мақсади: тажрибада сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган лаборатория ҳайвонларининг ингичка ичакларидаги таркибий ўзгаришларни аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги.
илк бор тажрибада сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган каламушлар ингичка ичагида яллиғланиш экссудати, геморрагия, гликокаликс лейкоцитлар сонининг камайиши, бироқ уларнинг ворсинка ва крипталар деворларида кўпайиши аниқланган;
илк бора сурункали буйрак етишмовилиги бўлган каламушлар ингичка ичагида мушак ва шиллиқ ости катламларининг қалинлашиши, ворсинка диаметрининг ошиши, крипталар чуқурлиги ва кенглигининг пасайиши кузатилганлиги аниқланган;
сурункали буйрак етишмовчилигида ингичка ичак ворсинка ва крипталар деворининг ҳужайраларида антиапоптотик Bcl-2 маркерининг экспрессияси назорат гуруҳига нисбатан 2 марта кўпайиши аниқланган;
тадқиқотда сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган тажриба гуруҳи ҳайвонлари ингичка ичак ворсинка ва крипта ҳужайраларида CD45 маркерининг сезиларли ўсиши ва CD45 маркерининг ифодаси назорат гуруҳига қараганда 1,5-2 баробар юқори бўлганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши:
Экспериментал сурункали буйрак етишмовчилигида ингичка ичак морфометрик кўрсаткичларининг қиёсий тавсифи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: илк бор тажрибада сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган каламушлар ингичка ичагида яллиғланиш экссудати, геморрагия, гликокаликс лейкоцитлар сонининг камайиши, бироқ уларнинг ворсинка ва крипталар деворларида кўпайиши аниқланганлиги бўйича таклифлар Бухоро давлати тиббиёт институти Эксперт кенгашида 21.10.2023-йил 23-m/117-сон билан тасдиқланган “Тажрибавий сурункали буйрак етишмовчилигида ингичка ичак морфометрик кўрсаткичларини аниқлаш усули” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалининг 11.11.2023 йилдаги 538-сон ҳамда Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 06.11.2023 йилдаги 133-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2024-йил 25 августдаги 05/33 сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган каламушларнинг ингичка ичакларида кузатилган микроскопик ўзгаришлар ҳақидаги маълумотлар сурункали буйрак етишмовчилигининг мураккаб патофизиологиясини чуқурроқ тушунишга ёрдам беради, унинг буйракларга бевосита таъсиридан ташқарида бўлган тизимли таъсирини очиб беради. Иқтисодий самарадорлиги: сурункали буйрак етишмовчилигидаги ингичка ичакдаги патологик морфологик ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда даволаш усулларини қўллаш 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 80000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: сурункали буйрак етишмовчилиги шароитида ингичка ичакда мушак ва шиллиқ ости катламларининг қалинлашиши, ворсинка диаметрининг ошиши, крипталар чуқурлиги ва кенглигининг пасайиши кузатилганлиги аниқланганлиги бўйича таклифлар Бухоро давлати тиббиёт институти Эксперт кенгашида 21.10.2023-йил 23-m/117-сон билан тасдиқланган “Тажрибавий сурункали буйрак етишмовчилигида ингичка ичак морфометрик кўрсаткичларини аниқлаш усули” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалининг 11.11.2023 йилдаги 538-сон ҳамда Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 06.11.2023 йилдаги 133-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2024-йил 25 августдаги 05/33 сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: сурункали буйрак етишмовчилиги шароитида каламушларнинг ингичка ичакларида аниқланган патоморфологик ўзгаришлар сурункали буйрак етишмовчилиги билан боғлиқ мумкин бўлган асоратларни олдини олиш ва камайтириш стратегияларини ишлаб чиқиш учун қимматли маълумотларни беради. Иқтисодий самарадорлиги: Сурункали буйрак касаллигининг ичакка таъсирини тушуниш беморларнинг овқатланиши ва умумий аҳволини яхшилаш учун янги ёндашувларни ишлаб чиқишга ёрдам беради, бу еса ўз навбатида 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 80000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
учинчи илмий янгилик: сурункали буйрак етишмовчилигида ингичка ичак ворсинка ва крипталар деворларининг ҳужайраларида антиапоптотик Bcl-2 маркерининг экспрессияси назорат гуруҳига нисбатан 2 марта кўпайиши аниқланганлиги бўйича таклифлар Бухоро давлати тиббиёт институти Эксперт кенгашида 21.10.2023-йил 23-m/117-сон билан тасдиқланган “Тажрибавий сурункали буйрак етишмовчилигида ингичка ичак морфометрик кўрсаткичларини аниқлаш усули” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалининг 11.11.2023 йилдаги 538-сон ҳамда Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 06.11.2023 йилдаги 133-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2024-йил 25 августдаги 05/33 сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Bcl-2 експрессиясининг ортиши ҳақидаги билимлар маълум молекуляр мақсадларга қаратилган индивидуал дориларни ишлаб чиқишга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: Ингичка ичакда аниқланган патоморфологик ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда даволаш сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган беморларнинг касалхонада қолиш муддатини қисқартиришга ёрдам бериб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 150000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
тўртинчи илмий янгилик: тадқиқотда сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган тажриба гуруҳида ворсинка ва крипта ҳужайраларида CD45 маркерининг сезиларли ўсиши аниқланганлиги бўйича таклифлар Бухоро давлати тиббиёт институти Эксперт кенгашида 21.10.2023-йил 23-m/117-сон билан тасдиқланган “Тажрибавий сурункали буйрак етишмовчилигида ингичка ичак морфометрик кўрсаткичларини аниқлаш усули” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалининг 11.11.2023 йилдаги 538-сон ҳамда Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 06.11.2023 йилдаги 133-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2024-йил 25 августдаги 05/33 сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Ушбу натижалар сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган беморлар учун янги диагностика усуллари ва терапевтик стратегияларни ишлаб чиқиш, уларнинг ҳолати ва ҳаёт сифатини бошқаришни яхшилашга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: тадқиқотга асосланган даволаш 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 80000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган холда фойдаланиши: “Сурункали буйрак етишмовчилигида ингичка ичакнинг морфологик хусусиятлари” мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгаш раисига Бухоро давлат тиббиёт институти ректори томонидан 2024-йил 3-июлдаги 03/2024/5766-сонли хати юборилган.