Cаламов Воҳид Бафоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Меъданинг меъёрда ва бош мия жароҳатларида морфометрик параметрларининг қиёсий тавсифи, уни коррекция қилиш йўллари” 14.00.02 – Морфология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Tib2063.
Илмий раҳбар: Очилов Комил Рахимович, тиббиёт фанлари доктори (DSc).
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/29.02.2024.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Хасанова Дилноза Ахроровна, тиббиёт фанлари доктори (DSc); Ахмедова Сайёра Муҳаммадовна, тиббиёт фанлари доктори (DSc).
Етакчи ташкилот: Х.А.Ясави номидаги Халқаро қозоқ-турк университети (Қозоғистон).
II. Тадқиқотнинг мақсади: меъда бўлимлари морфометрик параметрларини меъёрда ва бош мия енгил жароҳатининг турли даврларида қиёсий ўрганиш, коррекция усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оқ каламушларда экспериментал бош мия енгил жароҳатини йўл транспорт ҳодисасини имитация қилиш ускунаси орқали ҳосил қиладиган усул ишлаб чиқилган;
илк бор бош мия енгил жароҳати чақирилган оқ зотсиз каламушларда марказий нерв тизими ҳолатини баҳолаш учун психоневрологик тестлар (ПНТ) ишлаб чиқилган;
оқ зотсиз каламушларнинг меъдаси бўлимларининг морфометрик параметрлари, шиллиқ қават без аппарати ҳужайралари цитоплазма-ядро нисбати, иммуногистохимик маркер CD3 фонида бош мия енгил жароҳатидан кейин турли даврларда аниқланган;
экспериментал бош мия жароҳатидан кейин оқ зотсиз каламушлар меъда шиллиқ қаватидаги кечадиган микроциркульятор бузилишлар, спазм, шиш ва секретор фаолиятининг бузилишини даволашда нейропротектив коррекция усули самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши:
Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий-техник кенгашининг 2024 йил 25 сентябрдаги 06/99-сон маълумотномасига кўра (илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш тўғрисида Бухоро давлат тиббиёт институтининг 2024-йил 6-сентябрдаги 04/7500-сонли хати Эксперт кенгашига тақдим этилган):
биринчи илмий янгилик: экспериментал ҳайвонларда бош мия енгил жароҳати йўл транспорт ҳодисасини имитация қилиш ускунаси орқали ҳосил қиладиган усул ишлаб чиқилганлиги Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Навоий вилоят филиалининг 20.07.2024 йилдаги 64-сон, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиалининг 29.07.2024 йилдаги 94-Т-сон ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалининг 25.04.2022 йилдаги 12/1-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: оқ каламушларда экспериментал бош мия енгил жароҳатини йўл транспорт ҳодисасини имитация қилиш ускунаси орқали ҳосил қилинганлигини инобатга олинишидан фойдаланиш, беморларни ташхислаш ва даволаш сифатини яхшилайди. Иқтисодий самарадорлиги: оқ каламушларда экспериментал бош мия енгил жароҳатини йўл транспорт ҳодисасини имитация қилиш ускунаси орқали ҳосил қилинганлигини инобатга олиниб даволашнинг замонавий технологияларидан фойдаланиш, касаллик асоратларини олдини олишга ҳамда беморларни сарфланадиган харажатларини 35000 сўмга камайтиришга эришилди. Хулоса: оқ каламушларда экспериментал бош мия енгил жароҳатини йўл транспорт ҳодисасини имитация қилиш ускунаси орқали ҳосил қилинганлигини инобатга олиниб даволашнинг замонавий технологияларидан фойдаланиш, кузатилиши мумкин бўлган асоратларни олдини олиш ҳисобига, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 290000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 100000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди;
иккинчи илмий янгилик: биринчи марта бош мия енгил жароҳати чақирилган оқ зотсиз каламушларда марказий нерв тизими ҳолатини баҳолаш учун психоневрологик тестлар (ПНТ) ишлаб чиқилганлиги Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Навоий вилоят филиалининг 20.07.2024 йилдаги 64-сон, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиалининг 29.07.2024 йилдаги 94-Т-сон ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалининг 25.04.2022 йилдаги 12/1-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: илк маротоба бош мия енгил жароҳати чақирилган оқ зотсиз каламушларда марказий нерв тизими ҳолатини баҳолаш учун психоневрологик тестлардан фойдаланилиши, даволаниш самарасини оширишга имкон бериши исботланганлигини ва ривожланиши мумкин бўлган асоратларнинг камайтириш имкониятини беради. Иқтисодий самарадорлиги: илк маротоба бош мия енгил жароҳати чақирилган оқ зотсиз каламушларда марказий нерв тизими ҳолатини баҳолаш учун психоневрологик тестлардан фойдаланилиши ҳисобга олиниши даволаниш самарасини оширишга имкон бериши исботланганлиги: беморнинг шифохонада қолиш муддатини 2 кунга қисқартириб, шифохонада қолиш тўлов миқдорини 290000 сўмга камайтирган (РШТЁИМ Бухоро филиалининг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 145000 сўмни ташкил қилади); шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 50000) сўм дори воситалари сарфланади). Хулоса: илк маротоба бош мия енгил жароҳати чақирилган оқ зотсиз каламушларда марказий нерв тизими ҳолатини баҳолаш учун психоневрологик тестлардан фойдаланилиши ҳисобга олиниши даволаниш самарасини оширишга даволаш натижаларига сезиларли ижобий таъсир кўрсатиб, асоратларнинг камайтириш имконини беради;
учинчи илмий янгилик: оқ зотсиз каламушларнинг меъдаси бўлимларининг морфометрик параметрлари, шиллиқ қават без аппарати ҳужайралари цитоплазма-ядро нисбати, иммуногистохимик маркер CD3 фонида бош мия енгил жароҳатидан кейин турли даврларда аниқланганлиги Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Навоий вилоят филиалининг 20.07.2024 йилдаги 64-сон, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиалининг 29.07.2024 йилдаги 94-Т-сон ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалининг 25.04.2022 йилдаги 12/1-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: қуйидагилардан иборат: оқ зотсиз каламушларнинг меъдаси бўлимларининг морфометрик параметрлари, шиллиқ қават без аппарати ҳужайралари цитоплазма-ядро нисбати, иммуногистохимик маркер CD3 фонида бош мия енгил жароҳатидан кейин турли даврларда ўрганилганлиги ўз навбатида мазкур касалларда асоратларнинг олдини олиш чора тадбирларини белгилашга имкон бериши исботланган, бу ўз навбатида мазкур касалларда асоратларнинг камайтириш ҳисобига ижтимоий самарадорликни ошириш имкониятини беради. Иқтисодий самарадорлиги: оқ зотсиз каламушларнинг меъдаси бўлимларининг морфометрик параметрлари, шиллиқ қават без аппарати ҳужайралари цитоплазма-ядро нисбати, иммуногистохимик маркер CD3 фонида бош мия енгил жароҳатидан кейин турли даврларда ўрганилганлиги ўз навбатида мазкур касалларда асоратларнинг олдини олиш чора тадбирларини белгилашга имкон бериши исботланганлиги: беморнинг шифохонада қолиш муддатини ўртача 2 кунга қисқартириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 290000 сўмга камайтирган шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 50000 сўм дори воситалари сарфланади). Хулоса: оқ зотсиз каламушларнинг меъдаси бўлимларининг морфометрик параметрлари, шиллиқ қават без аппарати ҳужайралари цитоплазма-ядро нисбати, иммуногистохимик маркер CD3 фонида бош мия енгил жароҳатидан кейин турли даврларда ўрганилганлиги, асоратларнинг камайтиришга қаратилган қўшимча даволаш чораларини бажарилишига имкон бериши, ушбу беморларни даволаш натижаларига сезиларли ижобий таъсир кўрсатиб, касаллик асоратларини камайтириш имконини беради;
тўртинчи илмий янгилик: экспериментал бош мия жароҳатидан кейин оқ зотсиз каламушлар меъда шиллиқ қаватида кечадиган микроциркульятор бузилишлар, спазм, шиш ва секретор фаолиятининг бузилишини даволашда нейропротектив коррекция усули самарадорлиги исботланганлиги Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Навоий вилоят филиалининг 20.07.2024 йилдаги 64-сон, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиалининг 29.07.2024 йилдаги 94-Т-сон ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалининг 25.04.2022 йилдаги 12/1-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: экспериментал БМЕЖ кейин оқ зотсиз каламушлар меъда шиллиқ қаватидаги кечадиган микроциркуляция бузилиши, спазм, шиш ва секретор фаолиятининг бузилишини даволашда нейропротектив коррекция усули қўлланилганлиги, ўз навбатида, ривожланиш эҳтимоли юқори бўлган ҳаётга хавф туғдирувчи асоратларни олдини олиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: экспериментал БМЕЖ кейин оқ зотсиз каламушлар меъда шиллиқ қаватидаги кечадиган микроциркульятор бузилишлар, спазм, шиш ва секретор фаолиятининг бузилишини даволашда нейропротектив коррекция усули қўлланилганлиги, ривожланиш эҳтимоли юқори бўлган ҳаётга хавф туғдирувчи асоратларни олдини олиш ҳисобига беморнинг шифохонада қолиш муддатини ўртача 2,0 кунга қисқартириб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 290000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 50000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса: экспериментал БМЕЖ кейин оқ зотсиз каламушлар меъда шиллиқ қаватидаги кечадиган микроциркульятор бузилишлар, спазм, шиш ва секретор фаолиятнинг бузилишини даволашда нейропротектив коррекция усули қўлланилганлигини шифохона амалиётига жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 290000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 100000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган холда фойдаланиши: “Меъданинг меъёрда ва бош мия жароҳатларида морфометрик параметрлари қиёсий тавсифи, уни коррекция қилиш йўллари” мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгаши раисига Бухоро давлат тиббиёт институти илмий ишлар ва инновациялар проректори томонидан 2024-йил 6-сентябрдаги 04/7500-сонли хати юборилган.