Нуриддинов Қурбонали Комилжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Интернет оф тҳингс» технологиялари асосида перегон сигнал нуқтаси қурилмалари ҳолатини узлюксиз мониторинг қилишнинг микропроцессорли воситалари, 05.08.03 – Темир йўл транспортини ишлатиш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Т4998.
Илмий раҳбар: Азизов Асадулла Рахимович, техника фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги PhD.15/31.08.2022.Т.73.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ўлжаев Эркин, техника фанлари доктори, профессор; Рихсиев Дилмурод Хожиакбарович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.  
II. Тадқиқотнинг мақсади “Интернет оф тҳингс” технологиялари асосида перегон сигнал нуқтаси қурилмалари ҳолатини узлюксиз мониторинг қилиш микропроцессорли воситаларини ишлаб чиқиш ва тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
темир йўл автоматика, телемеханика жиҳозларига белгилаб берилган техник талабларни эътиборга олиб, энергия-ресурс тежовчи ва замонавий алоқа технологиялардан фойдаланиш орқали перегон сигнал нуқтаси қурилмалари ҳолатини узлюксиз назорат ва мониторинг қилиш ҳамда ташхислашнинг микропроцессорли воситаларини ишлаб чиқиш усуллари ва тамойиллари асосланган;
перегон сигнал нуқтаси қурилмалари ҳолатини ҳисобга олиб Петри тармоқлари графи ва  Марков занжирлари ҳолатлар графи асосида узлюксиз мониторинг қилиш, техник ташхислаш ва башоратлаш, йўл релеси кучланишини ўлчаш ҳамда маълумотлар узатишни ташкил этишнинг математик моделлари ишлаб чиқилган;
перегон сигнал нуқтасида назорат қилинадиган қурилмаларнинг хавфли носозлик ҳолати ҳақидаги мониторинг маълумотларини зудлик билан хизмат ходимларига етказишни ҳисобга олган ҳолда, мобил илова ёрдамида огоҳлантириш орқали хабарларни симсиз узатиш усули ишлаб чиқилган;
мониторинг маълумотларини алоқа каналидан тезкор узатишни ҳисобга олган ҳолда, сигнал нуқтаси қурилмалари истеъмол токининг муҳим қийматлари даражаларини қисқа маълумотлар кўринишига ўзгартириш орқали соддалаштирилган ташхислаш усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Интернет оф тҳингс” технологиялари асосида перегон сигнал нуқтаси қурилмалари ҳолатини узлюксиз мониторинг қилишнинг микропроцессорли воситаларини яратиш ва амалда қўллашга йўналтирилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
қурилмалар ҳолатини техник ташхислаш, башоратлаш, йўл релеси кучланишини ўлчаш ҳамда симсиз маълумотлар узатишни ташкил этиш математик моделлари, ишлаш алгоритмлари, дастурий таъминотлари, шунингдек микропроцессорли воситаларни ишлаб чиқишнинг асосланган усуллари ва тамойиллари ҳамда уларнинг схемавий ечимлари “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг “Сигналлаштириш ва алоқа бошқармаси” тасарруфидаги Салар-Нурҳаёт перегонида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт Вазирлигининг 2023-йил 19-декабрдаги 4/8876-сонли маълумотномаси). Натижада сигнал нуқтасида қурилмалар ҳолатини узлюксиз мониторинг қилишнинг микропроцессорли воситалари бехато ишлашини текшириш, уларнинг ишлаш ишончлилигини оширишга эришилган ҳамда мониторинг ва ташхислаш маълумотларини масофадан узатишнинг талаб этадиган шартларини инобатга олиш имкони яратилган;
саноат миқёсидаги “ДВП20СХ2” туридаги дастурлаштириладиган мантиқий контроллер, “СимCом СИМ7600Е” тармоқ контроллери аппаратли базасида яратилган микропроцессорли воситалар ҳамда “Интернет оф тҳингс” технологиялари асосида ишлаб чиқилган смартфон мобил иловаси Тошкент сигналлаштириш ва алоқа масофаси Салар – Ҳожикент темир йўл участкаси, 8-километр 6-пикетдаги 1-6-сигнал нуқтасига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт Вазирлигининг 2023-йил 19-декабрдаги 4/8876-сонли маълумотномаси). Натижада камертон генераторини истисно қилиш, тўсатдан юзага келган носозлик ва бузилишлар ҳақидаги маълумотларни хизмат кўрсатувчи ходимларнинг мобил телефонларига СМС хабарлар кўринишида зудлик билан симсиз етказиш имконияти пайдо бўлган. Мобил илова ёрдамида қурилмалар ҳолатини масофадан мониторинг ва назорат қилиш ресурс сарфини 30...40% га камайтириш, сигналлаштириш қурилмаларига техник хизмат кўрсатиш жадвалларига мувофиқ бир қатор даврий ишларни бажаришдан воз кечиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish