Эшматов Мансур Мамаюсуповичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Республиканинг қишлоқ ҳудудларида экстремал иқлим шароитида сув чиқариш учун фотоиссиқлик қурилмаларини ишлаб чиқиш”, 05.05.06-“Қайта тикланадиган энергия турлари асосидаги энергия қурилмалари” ихтисослиги бўйича.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Т2688
Илмий раҳбар: Турсунов Мухамад Нишанович, техника фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Физика-техника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, PhD.03/30.09.2020.Т.111.03. рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Самиев Камолиддин Аъзамович, техника фанлари доктори; Ибрагимов Умид Хикматуллаевич, техника фанлари фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация иши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади техник-иқтисодий жиҳатдан рационал кўрсаткичларга эга бўлган фотоиссиқлик батареялари асосидаги сув чиқарувчи қурилмаларини ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фотоелектрик сув чиқарувчи қурилмаларнинг самарадорлигини оширишда, қўшимча қувват талаб қилинмайдиган фотоелектрик батареяларни совитишнинг такомиллашган тизими ишлаб чиқилган;
илк маротаба иқлимий ва мавсумий омилларнинг фотоелектрик сув чиқарувчи тизимларга салбий таъсирини камайтириш, қишлоқларда аҳолининг қудуқлардан сув чиқариш ва хўжаликнинг энергия истеъмолида фойдаланиш учун рефлекторлар билан жиҳозланган параллел каналли поликарбонат коллекторли тўла иссиқлик контактли фотоиссиқлик батареяси асосидаги мобил қурилма ишлаб чиқилган (№ ФАП 2492);
ҳар хил қувватдаги фотоелектрик сув чиқариш тизимларида сув чиқариш баландлиги, насоснинг сув оқим сарфи ва фотоелектрик массив юзасига тушадиган қуёш нурланиш оқим зичлигини ҳисобга олиб, умумий самарадорликларни ҳисоблаш имконини берадиган дастурий таъминот ишлаб чиқлилган;
фотоелектрик массивни совитишда қўшимча қувват талаб қилинмайдиган тизим билан жиҳозланган автоном мобил фотоиссиқлик батареялари асосидаги қурилмадан сув чиқариш учун фойдаланилганда, қувватнинг 1,7 марта ошиши ва энергия жамғариш тизими зарядининг сақланиши ҳисобига чиқарилган сув миқдори 1,62 марта ошиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Фотоиссиқлик батарея асосидаги мобил сув чиқарувчи қурилмасини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
янги турдаги рефлекторлар билан жиҳозланган параллел каналли поликарбонат коллекторли тўла иссиқлик контактли фотоиссиқлик батареясига, Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлигидан фойдали модел учун патент олинган (№ ФАП 2492; 2024-йил). Натижада, марказлашган энергия таъминотидан узоқда жойлашган аҳоли ва фермер хўжаликларининг қудуқлардан сув чиқариш ва хўжалик эҳтиёжлари сарфланадиган электр энергиясининг 35% қисмини иқтисод қилиш имконияти яратилган;
сув чиқариш учун фотоиссиқлик батареяси асосидаги автоном мобил қурилма “СОЛАР НАТУРЕ” МЧЖ да жорий этилган (“Узелтехсаноат” уюшмасининг 03.10.2023-йилдаги 04-3/1309 сонли маълумотномаси). Натижада, такомиллашган совитиш тизимига эга фотоиссиқлик батареяси асосидаги сув чиқарувчи мобил қурилмадан фойдаланилганда, анъанавий фотоелектрик батарея асосидаги сув чиқарувчи қурилмага нисбатан 69 % ортиқча энергия олишга, қувватнинг 1,7 марта ошиши натижасида аккумулятор зарядининг сақланиш вақти 1,75 марта ортиб чиқарилган сув миқдорини 62 % га оширишга эришилган.