Шарипова Саодат Толкуновнанинг
фалсафа доктори (Phd) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Совершенствование технологической подготовки производства джинсовых изделий на основе цифровизации” 05.06.04 – “Тикувчилик буюмлари технологияси ва костюм дизайни” (техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/T4277
Илмий раҳбар: Нигматова Фатима Усмановна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.T.08.01.
Расмий оппонентлар: Абдукаримова Машхура Абдураимовна техника фанлари доктори, доцент; Алимова Гулчехра Рахимжановна техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган тўқимачилик саноати институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий хомашёдан джинс буюмлари рақобатбардошлигини ва сифатини ошириш, лойиҳа-конструкторлик тайёрлаш муддат ва харажатларини камайтиришни таъминловчи рақамли технологиялар ва автоматлаштирилган тизимлардан фойдаланишга асосланган ишлаб чиқаришни технологик тайёрлаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таниқли, шу жумладан энг қадимги джинс брендларининг ўзига хос хусусиятлари ва рамзий мақоми ретроспективада аниқланган бўлиб, маҳаллий хом ашёдан жаҳон бозорида рақобатбардош маҳсулотларни лойиҳалаш учун маълумотлар базаси яратилган ва улар услубий асос эканлиги ретроспектив таҳлил асосида исботланган;
маҳаллий хом ашёдан джинс матоси хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, «Wrangler, Uniqlo, Leviʼs» маркали брендлар эстетик даражасини олишга имкон берувчи джинс буюмларини якуний пардозлашнинг модификациялашган режими ишлаб чиқилган;
турли нарх тоифасидаги джинс маҳсулотлари учун материалларни танлаш масалаларида сифат функционали сифатида Беллманнинг мақбуллик тамойили ва структуравий матрицалар усулини қўллаш ёрдамида фарқланувчи материалларни автоматлашган тарзда конфекциялаш математик моделлари ва алгоритми ишлаб чиқилган;
энг муваффақиятли брендларни лойиҳалаш тажрибаси, турли нарх сегментлари истеъмолчиларининг шахсий талаблари ва рақамли технологияларни жамлаш имконини берадиган, автоматлаштирилган тизим архитектураси,  виртуал муҳитда джинс маҳсулотларини ишлаб чиқаришни технологик тайёрлашни автоматлаштириш мақсадида ахборот ва дастурий таъминот ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Кийим ишлаб чиқаришни технологик тайёрлашни автоматлаштириш учун интеграциялашган ахборот тизимларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
джинс маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва якуний пардозлаш учун конструкторлик-технологик якуний пардозлаш режимлари «YUKSAK SERVIS » МЧЖ корхонасида ишлаб чиқаришга жорий этилди (2024 йил 28 июндаги «Oʻztoʻqimachiliksanoat» уюшмасининг №03/25-1587 - сонли хулосаси). Натижада, импорт ўрнини босувчи, маҳаллий хом ашёдан тайёрланган материаллардан фойдаланиш эвазига, ойига 7500 дона маҳсулот ишлаб чиқаришда иқтисодий харажатларни 10,3 фоизга камайтириш имконияти яратилган;
виртуал муҳитда джинс маҳсулотининг янги моделига буюртмани қабул қилиш жараёни учун ахборот ва дастурий таъминотлари «Golden Home textile» МЧЖ корхонасида ишлаб чиқаришга жорий этилди. (2024 йил 28 июндаги «Oʻztoʻqimachiliksanoat» уюшмасининг №03/25-1587 - сонли хулосаси). Натижада ишлаб чиқариш жараёнида компьютер технологияларини қўллаш ва ишлаб чиқариш муддатларини қисқартириш ҳисобига ойига 21,6% харажатлар иқтисод қилинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish