Ахмедова Марҳабо Фарҳод қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
“Огаҳийнинг “Рийозу-д-давла” асари ономастикаси”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Fil2714.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
Илмий раҳбар: Ўразбоев Абдулла Дурдибоевич, филология фанлари доктори, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.55.02.
Расмий оппонентлар: Қурбониязов Гулмирза Алламберганович, филология фанлари доктори, доцент; Худайберганов Равшан Юсупович, филология фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Огаҳийнинг “Риёзу-д-давла” асаридаги ономастик бирликларнинг лисоний хусусиятларини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Огаҳий тарихий асарлари ичида биринчи бўлиб “Рийозу-д-давла” асари ономастикаси антропонимик, топономик, космономик ва гидрономик микрокўлам тарзида таснифланиши далилланган;
асардаги ономастик бирликларнинг тарихий-этимологик тадқиқи натижасида улар туркий асосли, эроний асосли ва араб луғавий қатламига мансуб бирликлардан иборат экани очиб берилган;
“Рийозу-д-давла” асарида ономастик бирликларнинг сажъ ҳосил қилишдаги ҳамда бошқа бадиий санъатлар юзага келтиришда бирор обектни номлаш вазифасидан ташқари муайян адабий-эстетик вазифани ҳам бажарганлиги далилланган;
муаййан тарихий асарлар ономастикасини шакллантирувчи апеллятиви туркий асосли, апеллятиви эроний асосли, апеллятиви арабий асосли ономастик бирликларнинг юзага келиш сабаб кўрсатиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Огаҳийнинг “Рийоз-у-давла” асари ономастикасини ўрганиш асосида:
Огаҳийнинг “Рийозу-д-давла” асари ономастикаси антропонимик, топономик, космономик ва гидрономик микрокўлам тарзида таснифланиши, жумаладан, Кўчақуми, Кўкча, Гургон, Мусо дарбанди ва бошқа атоқли отларнинг маънолари, мазмун-моҳияти билан боғлиқ хулосалардан “Ичан қалъа” музей-қўриқхонасининг “Қадимги Хоразм тарихи” экспозициясини бойитишда ва Хива шаҳри бўйлаб экскурсиялар ўтказувчи гид-ёʻлбошчиларни экскурсия жараёнларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлигининг 2023-йил 16-майдаги 05-12-15-3211-сон маʼлумотномаси). Натижада мазкур тадқиқот материаллари гид-ёʻлбошчиларни ўқув материаллари билан таъминлаш, фондда сақланаётган қўлёзма манбаларни табдил қилиш асносида учраган атоқли отларни жорий алифболарга ўтириш ва талқин қилишга хизмат қилган;
асардаги ономастик бирликларнинг тарихий-этимологик таҳлили илмий натижаларидан Хоразм Маъмун академиясида 2017-йилда Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 17-мартдаги 49-баёни асосида хўжалик шартномаси асосида амалга оширилган “Огаҳий томонидан форс тилидан ўзбек тилига таржима қилинган “Ахлоқи муҳсинийн” асарини табдил қилиш, нашрга тайёрлаш ва чоп этиш” грант лойиҳасида кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Хоразм Маъмун академиясининг 2023-йил 6-апрелдаги 55/2-23-сон маʼлумотномаси). Натижада асар матнида учрайдиган ибн, абу, умм таркибли атоқли отлар, асмо, исм, иштиқоқ, тасмия каби терминларни тўғри табдил қилиш ва изоҳлаш имкони яратилган.
“Рийозу-д-давла” асаридаги ономастик бирликларнинг сажъ ҳосил қилишдаги ҳамда бошқа бадиий санъатлар юзага келтиришдаги ўрнига оид хулосалардан Хоразм телерадиокомпаниясининг “Ассалом, Хоразм”, “Тилимизни ўрганамиз” кўрсатувларида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Хоразм вилояти телерадиокомпаниясининг 2023-йил 6-апрелдаги 350-сон маʼлумотномаси). Натижада телетомошабинларга мумтоз асар ономастикаси шаклланиши, уларнинг лисоний табиати ҳамда ўзига хосликлари масаласи илмий-оммабоп тарзда етказилишига хизмат қилган.
муаййан тарихий асарлар ономастикасини шакллантирувчи омилларга оид таҳлилий материаллардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 20-мартдаги “Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳий таваллудининг 210 йиллигини нишонлаш ҳамда Хива шаҳрида Огаҳий ижод мактабини ташкил этиш тўғрисида”ги 238-сонли қарори 3-бандига мувофиқ амалга оширилган Огаҳий “Асарлар” силсиласининг 6-, 8-, 9-жилдларини нашрга тайёрлаш ва чоп этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Хоразм Маъмун академиясининг 2023-йил 6-апрелдаги 54/2-23-сон маʼлумотномаси). Натижада мазкур жилдлардаги атоқли отларнинг тўғри ўқилиши ва талқин қилинишига хизмат қилган.