Тўрабеков Фарход Санакуловичнинг
фан доктори (DSc) Диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ахборот таълим муҳитида бўлажак технология ўқитувчисини касбий фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02- Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (технологик таълим) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.DSc/Ped526.
Илмий раҳбар: Хакимова Мухаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Профессионал таълимни ривожлантириш институти, DSc.05/29.12.2023.Ped.48.01.
Расмий оппонентлар: Зарипов Лочин Рустамович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор, Каримов Комилжон Абдураҳимович педагогика фанлари доктори (DSc), доцент, Чоршанбиев Зафар Эсонпўлатович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ахборот таълим муҳитида бўлажак технология ўқитувчисини касбий фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ахборот таълим муҳитида бўлажак технология ўқитувчисини  касбий фаолиятга тайёрлашнинг педагогик имкониятлари амалий-операцион, моти-ватсион-ундовчи, гностик, коммуникатив, рефлексив таркибий қисмларини педа-гоглар тайёрлаш жараёнларига бевосита иденфикатсиялашга йўналтирилган шахсий касбий фаолиятни технологик лойиҳалаш мантиқига устуворлик бериш орқали аниқлаштирилган;
бўлажак технология ўқитувчисини компетенсиявий ёндашув асосида касбий фаолиятга тайёрлашнинг консептуал дидактик тизимига асосланган ташкилий тузилмавий модели ахборот таълим муҳити имкониятларини вариатив, фаол ўқитишга, ижодий ёндашиш, тренингларни лойиҳалаш ҳамда функсионал шарт-шароитларини таълим мазмунига сингдириш орқали такомиллаштирилган;
ахборот таълим муҳитида талабаларнинг ўқув ва лойиҳа фаолиятини амалий йўналтириш жараёни, моддий обектни яратишнинг ўқув технологик жараёнларини автоматлаштириш ва ахборотлаштириш ҳамда юқори даражадаги таълим мазмунини ўзгарувчанлиги ва уни тезда янгилаш зарурати ва талабаларнинг касбий ўзини ўзи белгилаши жараёнларини аниқлаш асосида такомиллаштирилган;
ахборот таълим муҳитида бўлажак технология ўқитувчисини касбий фаолиятга тайёрлашнинг услубий тизими консепсияси ахборот таълим муҳити субектларининг фаол ўзаро ҳамкорлиги, ахборот таълим муҳитида ишлашга тайёрлиги, мотиватсияланган касбий фаолиятга ўтиши, касбий ҳаракатларни моделлаштириш ҳамда стандарт талабларига мувофиқ “Технология” фанининг когнитив алоқалар компонентларини уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
ахборот таълим муҳитида бўлажак технология ўқитувчисининг касбий фаолиятга тайёргарлигининг самарадорлиги мотиватсион, когнитив, фаолиятли ва коммуникатив компонентлари дифференциаллашган даражаларини обектив баҳоловчи диагностик, прогностик параметр ва индикаторларини натижавий таҳлилининг миқдор ва сифат аспектларини баҳолаш асосида мазмунан такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ахборот таълим муҳитида бўлажак технология ўқитувчисини касбий фаолиятга тайёрлашнинг илмий-методик таъминотини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ахборот таълим муҳитида бўлажак технология ўқитувчисини  касбий фаолиятга тайёрлаш тузилмаси амалий-операцион, мотиватсион-ундовчи, гностик,  коммуникатив, рефлексив таркибий асосларни педагоглар тайёрлаш жараёнларига бевосита иденфикатсиялашга йўналтирилган шахсий касбий фаолиятни технологик лойиҳалаш мантиқига устуворлик бериш орқали аниқлаштиришга оид таклиф ва тавсиялар “Таълим жараёнини лойҳалаштириш ва баҳолаш назариялари ва методлари” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 19-июлдаги 233-сон буйруғи асосида берилган 233-0608 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада талабаларнинг касбий фаолиятга тайёрлиги даражасини ошишига хизмат қилган;
бўлажак технология ўқитувчисини компетенсиявий ёндашув асосида касбий (педагогик, илмий-тадқиқот, маънавий-маърифий, ташкилий-бошқарув, ишлаб чиқариш) фаолиятга тайёрлашнинг консептуал дидактик тизимига асосланган ташкилий тузилмавий модели компонентларига ахборот таълим муҳити имкониятлари ҳамда функсионал шарт-шароитларини мазмунига сингдириш орқали такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар “Таълим ва ўрганиш назарияси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 19-июлдаги 233-сон буйруғи асосида берилган 233-0603 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада ахборот таълим муҳитида талабаларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришга хизмат қилган;
ахборот таълим муҳитида бўлажак технология ўқитувчисини касбий фаолиятга тайёрлашнинг услубий тизими консепсияси ахборот таълим муҳити субектларининг фаол ўзаро ҳамкорлиги, ахборот таълим муҳитида ишлашга тайёрлиги, мотиватсияланган касбий фаолиятга ўтиши, касбий ҳаракатларни моделлаштириш ва уларни бўлажак ўқитувчининг касбий стандарти талабларига мувофиқ ҳамда “Технология” фанининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ривожлантиришга оид таклиф ва тавсиялар “Таълим ва ўрганиш назарияси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 19-июлдаги 233-сон буйруғи асосида берилган 233-0603-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада ахборот таълим муҳитида бўлажак технология ўқитувчисини тайёрлашда талабаларнинг таълим олиш самарадорлигини оширишга эришилган;
“Фан-таълим-ишлаб чиқариш ҳамкорлиги”ни лойиҳалаштириш жараёнлари ўзаро алоқа тизимлари, мотиватсион, интеллектуал, рефлексив, иродавий сифатлар, ижтимоий контекслар ҳамда мотиватсион-интеллектуал ва амалий фаолиятли вазиятларни касбий трансформатсиялаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Таълим сиёсати” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2023-йил 14-июлдаги 228-сон буйруғи асосида берилган 228-59-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада фанни ўқитишда назарий ва амалий ишланмалар электрон таълим ресурслари, ўқув-методик тавсиялар мазмунида ўз аксини топган ва асосий адабиёт сифатида олий таълим тизимида малакали мутахассис кадрлар тайёрлашда қўлланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish