Отаярова Умида Болибек қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
“Алишер Навоий “Садди Искандарий” ва Абдураҳмон Жомий “Хирадномайи Искандарий” достонларининг қиёсий таҳлили”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2023.3.PhD/Fil3756.
Илмий раҳбар: Муҳиддинов Муслиҳиддин Қутбиддинович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/05.05.2023.Fil.02.11.
Расмий оппонентлар: Қобилов Усмон Уралович, филология фанлари доктори, профессор; Исмоилов Илёс Абдукаюмович, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади “Садди Искандарий” ва “Хирадномайи Искандарий” достонларини қиёсий аспектда очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хамсанависликда Искандар образининг насл-насаби, жаҳонгирлиги борасидаги тарихий, яъжуж-маъжужлардан тўсувчи девор қургани, адолатпарварлиги ҳақидаги диний-тасаввуфий ҳамда “Садди Искандарий” ва “Хирадномайи Искандарий” достонларининг мутақориб вазнида ёзилиши, Искандар шахсига мурожаат каби анъанавийлик жиҳатлари асосланган;
Алишер Навоийнинг назмий ва насрий асарларидаги “Искандар ва Доро” образида адолат, “Искандар ва Хизр чашмаси”да фоний ҳаёт, “Искандар ва девор”да эзгулик ва ёвузлик, “Искандар ва ойна” тимсолида ирфоний ҳақиқат ғояларини акс эттириши аниқланган;
“Садди Искандарий” ва “Хирадномайи Искандарий” достонлари ҳажми, композицияси, сужети қиёсланиб, Алишер Навоийнинг 7215 байтли, Абдураҳмон Жомийнинг эса 2315 байтдан иборат достонларида ижтимоий-сиёсий, илоҳий-ирфоний, маънавий-маърифий, ахлоқий-таълимий қарашлари ифодалангани очиб берилган;
“Садди Искандарий” ва “Хирадномайи Искандарий” таркибидаги ҳикоятларнинг қиёси орқали Алишер Навоийда ҳаётий воқелик, Абдураҳмон Жомийда эса тасаввуфий-ирфоний ғояларнинг устунлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Алишер Навоий “Садди Искандарий” ва Абдураҳмон Жомий “Хирадномайи Искандарий” достонларининг қиёсий таҳлили бўйича олинган илмий натижалар асосида:
хамсанависликда Искандар образининг насл-насаби, жаҳонгирлиги борасидаги тарихий, яъжуж-маъжужлардан тўсувчи девор қургани, адолатпарварлиги ҳақидаги диний-тасаввуфий ҳамда “Садди Искандарий” ва “Хирадномайи Искандарий” достонларининг мутақориб вазнида ёзилиши, Искандар шахсига мурожаат каби анъанавийлик жиҳатлари борасидаги мулоҳазалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида Давлат илмий-техник дастурлари доирасида 2021-2023-йилларда бажарилган ИЛ-402104474 “Ўзбек адабиёти”нинг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш мавзусидаги инновацион лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 6-апрелдаги 04/1-891-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек адабиёти намояндалари ҳаёти ва ижодини, ўзбек бадиий тафаккури маҳсули бўлмиш ноёб дурдоналарни дунё ҳамжамиятига таништириш ҳамда тарғиб этишда хизмат қилган;
Алишер Навоийнинг назмий ва насрий асарларидаги “Искандар ва Доро” образида адолат, “Искандар ва Хизр чашмаси”да фоний ҳаёт, “Искандар ва девор”да эзгулик ва ёвузлик, “Искандар ва ойна” тимсолида ирфоний ҳақиқат ғояларини акс эттирганлиги хусусидаги хулоса ва умумлашмалардан Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети “Навоий музейи” илмий-амалий музей-лабораторияси Давлат ноёб обектида ўтказилаётган илмий тадқиқотларда фойдаланилган (Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетининг 28-мартдаги 10-1376-сон маълумотномаси). Натижада мавзуга доир тадқиқотлар илмий савиясининг бойишига эришилган;
“Садди Искандарий” ва “Хирадномайи Искандарий” достонлари ҳажми, композицияси, сужети қиёсланиб, Алишер Навоийнинг 7215 байтли, Абдураҳмон Жомийнинг эса 2315 байтдан иборат достонларида ижтимоий-сиёсий, илоҳий-ирфоний, маънавий-маърифий, ахлоқий-таълимий қарашларининг ифодалангани ҳақидаги хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан нашр этилган “Ўрта аср Шарқ алломалари энсклопедияси”, “Ўрта асрда яшаган машҳур самарқандлик алломалар” асарларининг мазмунини тўлдиришда фойдаланилган (Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2024-йил 28-мартдаги 02/119-сон маълумотномаси). Натижада, Алишер Навоийнинг сайёр сужетни ғоявий-бадиий жиҳатдан бойитиб, тарихий, диний ҳамда халқ оғзаки ижодида мавжуд Искандарларни умумлаштиргани ва адабиётда идеал подшоҳ образини яратганлиги асосланган;
“Садди Искандарий” ва “Хирадномайи Искандарий” таркибидаги ҳикоятларнинг қиёси орқали Алишер Навоийда ҳаётий воқелик, Абдураҳмон Жомийда эса тасаввуфий-ирфоний ғояларнинг устунлигига оид илмий янгиликлар, таклиф ва тавсиялардан Самарқанд вилояти радиосида 2024-йил 1-апрел куни эфирга узатилган “Самарқанд садоси” эшиттиришининг дастур ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2024-йил 3-апрелдаги 01-07/65-сон маълумотномаси). Натижада мазкур эшиттиришнинг мазмуни янада бойиган.