Қодирова Маъруфат Абдуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
“Аҳмад Аъзамнинг адабий маҳорати”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Fil1954.
Илмий раҳбар: Ҳасанов Шавкат Аҳадович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/05.05.2023.Fil.02.11.
Расмий оппонентлар: Алимжан Инайет, филология фанлари доктори, профессор; Каримов Баҳодир Нурметович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Аҳмад Аъзамнинг индивидуал услуби, поетик тил ва бадиий тасвирий санъатлардан фойдаланиш манераси, мазмун ва шакл, сюжет ва композиция бирлигига эришишдаги маҳорати, ҳикоя, қисса кинороман жанрларидаги асарларининг хос хусусиятлари ҳамда уларнинг замонавий ўзбек насридаги ўрнини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Аҳмад Аъзамнинг “Соясини йўқотган одам”, “Гўзаллик қирралари”, “Тугун”, Абдулла Қаҳҳорнинг “Ўғри”, “Йиллар” ҳикоялари билан қиёсланиб, унда ровий ва ҳикоячи бирлашиши, ечимнинг нотугаллиги, тугуннинг муқаддимада берилиши каби сифатлари очиб берилган;
Аҳмад Аъзамнинг кичик насрий асарлари ва бадииятига хос бўлган рамзийлик, киноявийлик, постмодернистик талқини ҳамда ҳикоялар ва новеллаларида онг оқимининг устунлиги, жаҳон адабиётидан таъсирланиши, биографик характер етакчилиги сингари хусусиятлар асосланган;
адиб қиссаларида инсон эрки тушунчаси бош планга кўтарилиб, шахс ва шахссизлик ўртасидаги иккиланиш, шубҳаланиш, қўрқув каби тафовутлар ҳамда эркинлик ҳамда мутелик, тушунчаларининг майл-истак, ирония, киноявий моҳияти очиб берилган;
адибнинг кинороман, киноқиссаларидаги мазмун ва шакл, сюжет ва компазиция, мажоз ва рамзлар бирлиги, образ яратиш усулининг рамзларга таяниши, характер яратишда протатипнинг ўрни, онг ости кечинмаларини реаллик билан уйғунлаштириб юбориш, сюжетда ҳаётий ва воқеа асоснинг мустаҳкамлиги каби ўзига хослиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Аҳмад Аъзамнинг бадиий маҳоратини тадқиқ этиш ҳамда унинг илмий-назарий асосларини ишлаб чиқиш асосида:
ижодкорнинг “Соясини йўқотган одам”, “Гўзаллик қирралари”, “Тугун” каби асарлари Абдулла Қаҳҳорнинг “Ўғри”, “Йиллар” ҳикоялари билан қиёсланиб, унинг ровий ва ҳикоячи бирлашиши, ечимнинг нотугаллиги, тугуннинг муқаддимада берилиши каби сифатлари тадқиқ этилишидан олинган хулосаларда “Европа Иттифоқи томонидан эрасмус Қ дастурининг 561624 – ЭПП – 1 – 2015 – УК – ЭППКА2 – CБҲЕ – СП – ЭРАСМУС Қ CБҲЕ ИМЕП: Ўзбекистонда Олий таълим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш” номли лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 557/20.09.02-сон маълумотномаси). Натижада ҳикоя ва новеллаларининг кенг тарзда ўрганилиши, янги давр адабиётида Аҳмад Аъзамнинг адабий маҳорати мактаб вазифасини ўтай олиши борасидаги қарашлари асос бўлиб хизмат қилган;
Аъзамнинг кинороман, киноқиссаларидаги мазмун ва шакл, сюжет ва композиция, мажоз ва рамзлар бирлиги, образ яратиш усулининг рамзларга таяниши, характер яратишда протатипнинг ўрни, онг ости кечинмаларини реаллик билан уйғунлаштириб юбориш, сюжетда ҳаётий воқеа асоснинг мустаҳкамлиги каби ўзига хослиги исботланган ўринлардан ўқитувчилар учун тавсиявий интерфаол методлар ҳамда мустақил таълим жараёнида амалий компетенсияларни такомиллаштириш мақсадида И-204-4-5 “Инглиз тили мутахассислик предметларидан ахборот-коммуникацион технологиялари асосида виртуал ресурслар яратиш ва ўқув жараёнига жорий этиш” номли инновацион тадқиқотлар лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 557/02-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа мазмуни илмий жиҳатдан бойитилган;
адиб қиссаларида инсон эрки тушунчаси бош планга кўтарилиб, шахс ва шахссизлик ўртасидаги иккиланиш, шубҳаланиш, қўрқув каби тафовутлар, эркинлик ҳамда мутелик тушунчаларининг майл-истак, ирония, киноявий моҳияти ҳақида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилоят ҳудудий бўлинмаси қошидаги “Садоқат” ижодий тўгараги қатнашчи ва ижодкорларига маърузалар қилинган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2023-йил 30-октябрдаги 43-сон маълумотномаси). Ижодкорнинг халқ оғзаки ижоди ҳамда мумтоз адабиётдан унумли фойдаланганлиги ва бу бадиий озиқланиш анъаналарни юзага келтирганлиги, натижада адибнинг новаторлик борасидаги хулосалар тўгарак аъзоларининг тушунчаларини кенгайтиришга кўмаклашган;
ёзувчи, мунаққид ва тележурналист Аҳмад Аъзамнинг ижоди, бадиий адабиётнинг гўзал намунаси саналган ҳикоя ва новелла жанри борасидаги изланишларига бағишланган назарий хулосалардан, методологик тавсиялари ҳамда амалий таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Самарқанд вилоятининг “СТР” давлат телеканалининг маданий-маърифий кўрсатувининг “Адабиёт ва ҳаёт!” эшиттириши орқали чиқиш қилинган. Ушбу кўрсатувда Ёзувчи Аҳмад Аъзам ижодининг кейинги давр адабиёти ҳамда жаҳон адабиётидан ўрганишдаги ўзига хослик ва поетик маҳоратини аниқлаш, шунингдек, унинг ибратли ҳаёт йўлини ёшларга кенг тарзда мунтазам тушунтириб борилиши ҳақида мулоҳазалар юритилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Самарқанд вилоят бўлимининг 2023-йил 12-ноябрдаги 01-07/358-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатув ва эшиттиришларнинг илмий кўрсатгич ва далиллар билан бойишига хизмат қилган.