Исломов Журабек Сохибназаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
“Ҳозирги ўзбек драматургиясида конфликт ва характер яратиш маҳорати (Усмон Азим ва Эркин Аъзам ижоди мисолида)”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2 PhD/Fil2438.
Илмий раҳбар: Ҳасанов Шавкат Ахадович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/05.05.2023.Fil.02.11.
Расмий оппонентлар: Бойназар Йўлдошев, филология фанлари доктори, профессор; Илҳом Ғаниев, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Ўзбек тили ва адабиёти университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади драматик тур ва унинг жанрлари юзасидан мазмуний-шаклий изланишлар, драма, комедия, трагедия каби соф ҳамда киноқисса, кинодрама, радиопеса, интермедия, инсенировка каби қоришиқ жанрларида конфликтнинг намоён бўлишини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек адабиётида драматургия Ғарб адабиёти таъсирида пайдо бўлганлиги, кейинчалик мазкур турнинг ўзбек фолклорида азалдан мавжуд бўлган халқ театрлари, эртак ва достонларига  хос интенсивлик, ҳажвийлик ва фожиавийлик каби поетик унсурларни ўзида жамлаганлиги очиб берилган;
Усмон Азим  ва Эркин Аъзам драматургиясида трагедия, комедия, драма каби соф драматик жанрлар билан бирга ушбу турга оид  қоришиқ киноқисса, киноривоят, радиопеса, драматик достон каби жанрлар мавжудлиги аниқланган;
конфликт сюжетни ҳаракатга келтирувчи куч сифатида драматик асарларнинг жанр табиатида намоён бўлиши, хусусан, фожиа, драма жанрларида характерларнинг ички коллизиялари асосида юзага келган конфликтнинг, комедияда эса кўпроқ жамият ва шахс орасидаги конфликтнинг намоён бўлиши исботланган;  
Усмон Азим драматургиясидаги “Кундузсиз кечалар”, “Адибнинг умри”, “Абдулла Қаҳҳор” асарларида лирик турга хос кечинма, кўтаринки ижобий якун ва  таъсирчанликнинг устуворлиги, Эркин Азамнинг “Танҳо қайиқ”, “Сув ёқалаб”, “Қарздор”  каби асарларида соф драматик жанрлардан кўра эпик ва драматик тур оралиғидаги  асарлар эканлиги, улардаги характерлар тасвири ҳамда сужет ривожида эпик батафсиллик кўриниб туриши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Ҳозирги ўзбек драматургиясида конфликт ва характер яратиш маҳорати (Усмон Азим ва Эркин Аъзам ижоди мисолида)” мавзусида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
Усмон Азим драматургиясидаги “Кундузсиз кечалар”, “Адибнинг умри”, “Абдулла Қаҳҳор” асарларида лирик турга хос кечинма, кўтаринки ижобий якун ва  таъсирчанликнинг устуворлиги, Эркин Азамнинг “Танҳо қайиқ”, “Сув ёқалаб”, “Қарздор”  каби асарларида соф драматик жанрлардан кўра эпик ва драматик тур оралиғидаги  асарлар эканлиги, улардаги характерлар тасвири ҳамда сужет ривожида эпик батафсиллик кўриниб туриши далилланган хулосалари асосида Т. Н. Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика Фанлари илмий институти Қорақалпоғистон филиали 2017-2020-йилларда бажарилган ФЗ-2016-0908165532 рақамли “Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Т. Н. Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика Фанлари илмий тадқиқот институтининг  2024-йил 22-апрел 176-сон маълумотномаси). Натижада замонавий драматургияда жаҳон адабиёти ҳамда ўзбек фолклори жанрларидаги асарлар таҳлили орқали песалар бадиияти хусусиятлари ифодалангани аниқланган;
ўзбек адабиётида драматургия Ғарб адабиёти таъсирида пайдо бўлганлиги, кейинчалик мазкур турнинг ўзбек фолклорида азалдан мавжуд бўлган халқ театрлари, эртак ва достонларига  хос интенсивлик, ҳажвийлик ва фожиавийлик каби поетик унсурларни ўзида жамлаганлиги далилланган назарий қарашлардан ЎзРФА ҚҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2017-2020 йилларда бажарилган ФА-Ф1-ОО5 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослигини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳанинг адабиётда анъанавийлик ва халқоналик ифодаси ва тадрижини ўрганишга бағишланган қисмида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2024-йил 4-апрел 157/1-сон маълумотномаси). Натижада замонавий ўзбек драматургиясида жаҳон адабиётининг буюк намояндаларига эргашиш, санъатшуносликдаги тараққиётни инобатга олган ҳолда яртилган саҳна асарлари поетикасига оид хулосалар чиқариш имконини берган;
конфликт сюжетни ҳаракатга келтирувчи куч сифатида драматик асарларнинг жанр табиатида намоён бўлиши, хусусан, фожиа, драма жанрларида характерларнинг ички коллизиялари асосида юзага келган конфликтнинг, комедияда эса кўпроқ жамият ва шахс орасидаги конфликтнинг намоён бўлиши исботланган назарий хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд бўлимининг шеʼрият ва адабий танқид кенгашларида, уюшма қошидаги “Садоқат” ижодий тўгараги фаолиятида Эркин Аъзам драмаларидаги конфликт  ва характерлар ранг-баранглиги, драматургияда муаллиф шахсиятини акслантирувчи жиҳатлари, ижодкор индивидуал услуби каби мавзуларда адабий суҳбатлар ўтказилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2024-йил 7-майдаги 01-03/546-сон маʼлумотномаси). Натижада ёш ижодкорларнинг бугунги адабий жараён, театр санъати ҳақидаги маʼлумотларини кенгайтиришга эришилган;
Усмон Азим ҳамда Эркин Аъзам каби ижодкорларимиз ижодидаги етакчи бўлган тарихий, фалсафий, ижтимоий-маиший мавзуларда яратилган ва ўзига хос халқона услублари намоён бўлиб турадиган драмалари таҳлиллари далилланган илмий хулосаларидан Самарқанд вилоят телерадиокомпанияси орқали жонли эфирда узатилган “Ассалом, Самарқанд!” тонгги дастури ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган ва амалий натижаларга эришилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Самарқанд вилоят бўлимининг 2024-йил 8-майдаги 01-07/103-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқотдаги маълумотлар жамиятимизда театр ва драматургиянинг мавқейини оширишга бағишланган кўрсатувлар ссенарийсини бойитишга қаратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish