Мансурова Нодира Анваровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Инглиз ва ўзбек тилларидаги маркетинг ва менежмент терминларининг структур-семантик хусусиятлари ва таржима муаммолар, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Fil1816.
Илмий раҳбар: Палуанова Халифа Дарибаевна, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.27.01.
Расмий оппонентлар: Қодирова Фазилат Шукуровна, филология фанлари доктори, доцент ; Аяқулов Нурбек Абдуғаппор ўғли, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат чет тиллари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади маркетинг ва менежмент терминларининг инглиз ва ўзбек тиллларида терминологик тизимининг структур-семантик хусусиятларини очиб бериш асосида таржима қилиш усулларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сҳоғиштирилаётган тиллардаги маркетинг ва менежмент соҳасига алоқадор янги терминологик бирликларнинг тилда пайдо бўлиши ва функсионал фойдаланиш кўламини кенгайиб боришнинг умумий қонуниятлари асосида теминларнинг нутқ вазиятларида семантик жиҳатдан актуаллашувига кўра терминологик потенсиали кенгайишининг типологик механизми ишлаб чиқилган;
инглиз ва ўзбек тилларида маркетинг ва менежмент терминларининг турли лексик-семантик гуруҳлар (шахс, предмет ва обект, шакл, ҳаракат, йўналиш ва ўрин-жой)га ажратиш ҳамда содда, қўшма, жуфт, қисқартма, икки ёхуд уч компонентли формал-структур белгиларини ажратиш орқали фалараро терминосферанинг функсионал-деривацион модели такомиллаштирилган;
сҳоғиштирилаётган тилларда маркетинг ва менежмент терминларининг лексик-семантик гуруҳлар асосида терминларнинг фрейм структурасини аниқлаш орқали уларнинг метафорик, доминант компонент (ядро)лари доирасида бирлашувчи иккиламчи (периферик) элементларни воқелантирувчи когнитив омил эканлиги асосланган;
инглиз тилининг типологик хусусиятлари ва контекстуализация тенденсиялари натижасида юзага келадиган кўп ма'нолилик, синономия, антономия ҳодисаларнинг инглиз тилидаги маркетинг ва менежмент терминларини таржима аспектига тадбиқ этиш орқали терминларни таржима ва прагматика йўналишига хос бўлган адекват таржима қилиш усулларини қўллашга қаратилган илмий-амалий таклифлар ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларидаги маркетинг ва менежмент терминларининг структур-семантик хусусиятлари ва таржима муаммолар мавзусида олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида
сҳоғиштирилаётган тиллардаги маркетинг ва менежмент соҳасига алоқадор янги терминологик бирликларнинг тилда пайдо бўлиши ва функсионал фойдаланиш кўламини кенгайиб боришнинг умумий қонуниятлари асосида теминларнинг нутқ вазиятларида семантик жиҳатдан актуаллашувига кўра терминологик потенсиали кенгайишининг типологик механизмига оид назарий ва амалий хулосалардан “АCТЕД” халқаро нодавлат нотижорат ташкилотнинг “Ўзбекистонда аёлларнинг иқтисодий ҳуқуқ ва имкониятларини илгари суриш мақсадида фуқаролик жамиятини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида “Фарғона вилоятидаги аёллар тадбиркорлик салоҳиятини оширишда талаб этиладиган фаолият турларини аниқлаш” мавзусида олиб борилган тадқиқот натижасида тайёрланган ҳисоботни ишлаб чиқишда фойдаланилган (АCТЕД” халқаро нодавлат нотижорат ташкилотининг 2024 йил 30 апрелдаги 64-сон маʼлумотномаси). Натижада оғзаки ва ёзма таржима жараёнида тегишли терминларни тушунишни осонлашишига эришилган;
инглиз ва ўзбек тилларида маркетинг ва менежмент терминларининг турли лексик-семантик гуруҳлар (шахс, предмет ва обект, шакл, ҳаракат, йўналиш ва ўрин-жой)га ажратиш ҳамда содда, қўшма, жуфт, қисқартма, икки ёхуд уч компонентли формал-структур белгиларини ажратиш орқали фалараро терминосферанинг функсионал-деривацион моделиҳақидаги хулосалардан “Энглиш фор бусинесс суccесс” номли ўқув қўлланмаси ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таʼлим вазирлигининг 2021-йил 31-майдаги 237-сонли буйруғига асосан ўқув адабиётининг нашр рухсатномаси). Натижада меморандум, битим, баённома ва шартномалар расмийлаштириш ишлари сифат жиҳатидан яхшиланган;
сҳоғиштирилаётган тилларда маркетинг ва менежмент терминларининг лексик-семантик гуруҳлар асосида терминларнинг фрейм структурасини аниқлаш орқали уларнинг метафорик, доминант компонент (ядро)лари доирасида бирлашувчи иккиламчи (периферик) элементларни воқелантирувчи когнитив омил эканлигига оид назарий ва амалий хулосалардан маркетинг ва менежмент терминларини оʻргатиш, уларнинг тиллардаги эквивалентлигини қиёслашда, шунингдек иқтисод ёʻналишида таҳсил оладиган талабалар учун “Энглиш фор бусинесс суccесс” номли ўқув қўлланмаси ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 31-майдаги 237-сонли буйруғига асосан ўқув адабиётининг нашр рухсатномаси). Натижада лойиҳа давомида яратилган дарсликлар ва электрон ресурслар мазмунан бойитилган.