Капизова Дилафруз Рахмонжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Шарқий Фарғона ҳудуди мевали дарахт ва буталар коксидларининг энтомофаглари (фаунаси, биологияси ва морфоекологик хусусиятлар)», 03.00.06 – Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/В660.
Илмий раҳбар: Зокиров исломжон Илҳомжонович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.06.2021.B.05.06.
Расмий оппонентлар: Холматов Бахтиёржон Рустамович, биология фанлари доктори, профессор; Сулаймонов Холиқжон Абдурахмонович, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Шарқий Фарғона ҳудуди мевали боғлари коксидлари ва уларнинг энтомофаглари фаунасини аниқлаш, биологиясини асослаш ҳамда муҳим энтомофаг турларининг морфоекологик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Шарқий Фарғонанинг мевали дарахт ва буталарида яшовчи коксидларда 12 оилага мансуб 26 авлоднинг 31 тур энтомофаглари қайд этилган ҳамда уларнинг 4 тури Ўзбекистон ва 10 тури Фарғона водийси энтомофаунаси учун илк марта аниқланган;
мевали боғларда коксидлар табиий кушандаларининг 8 тури учраш даражаси юқори, 8 тури тез-тез учровчи ва қолган 15 тури кам ёки тасодифан учровчи ҳашаротлар бўлиб, уларнинг 12 тури олигофаг ва 19 тури полифаг эканлиги ҳамда хўжайин ёки ўлжа организми билан озиқланишига кўра 9 тури йиртқич ва 22 тури паразитлик қилиши аниқланган;
Шарқий Фарғона ҳудудининг шарт-шароитларига монанд мевали боғларда зарар келтирувчи коксидларнинг муҳим доминант турлари биологияси ва экологик хусусиятлари очиб берилган ва улар трофик ихтисослашувига кўра паразит-полифаг (7 тур), олигофаг-паразит (1 тур), полифаг-йиртқич (2 тур), олигофаг-йиртқич (1 тур) гуруҳларга фарқланган;
энтомофаг ҳашаротларнинг “паразит-хўжайин” ва “йиртқич-ўлжа” муносабатлар тизимида табиий-иқлим  шароити, озуқа ресурси ва бошқа омилларга нисбатан морфо-экологик мосланишларни ҳосил қилиши асосланган ҳамда уларнинг турли ҳудудлардаги популяцияларида морфометрик хилма-хиллик мавжудлиги математик-статистик таҳлиллар орқали исботланган;
мевали боғларда коксидлар популяция миқдор зичлигини бошқариш ва уларга қарши энтомофагларни қўллаш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Шарқий Фарғона ҳудуди мевали дарахт ва буталари коксидларининг энтомофаглари (фаунаси, биологияси ва морфоекологик хусусиятлари) бўйича олинган илмий натижалар асосида:
мевали боғларда зарарли коксидларга қарши Миcротерйс сйлвиус, Леуcопис аннулипес, Cоccопҳагус лйcимниа, Метапҳйcус меланостоматус, Миcротерйс сйлвиус, Леуcопис аннулипес, Чилоcорус бипустулатус, Cоccопҳагус лйcимниа, Метапҳйcус меланостоматус, Леуcопис аннулипес, Чилоcорус бипустулатус, Апҳйстис проcлиа, Чилоcорус бипустулатус каби энтомофаг турларни қўллаш бўйича тавсийлар Андижон вилояти боғдорчилик фермер хўжаликларига амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024-йил 8-октябрдаги 05/06-02-860-сон маълумотномаси). Натижада, боғдорчилик йўналишидаги фермер хўжаликлари учун ишлаб чиқилган тавсиянома мевали боғларни зарарли коксидлардан ҳимоя қилишда илмий манба сифатида хизмат қилган;
мевали боғлар коксидларида паразитлик қилувчи фойдали ҳашаротларнинг озуқа спектри аниқланиб, уруғ мевали боғлар, данак мевали боғлар, ток агробиоценози, жийдазор агробиоценози, пистазор ва бодомзор агробиоценозлари ҳамда ситрус мевали боғлар агробиоценозлари кесимида энтомофаунанинг шаклланиши очиб берилган ҳамда мевали боғларда экологик тоза маҳсулотлар етиштиришда зараркунандаларга қарши курашишнинг самарали усулларини қўллаш бўйича яратилган тавсиялар Андижон вилояти Улуғнор туманидаги “Халилов Илхомжон Орибович” боғдорчилик фермер хўжалиги ва “Сариқ сувда Жаҳонгир боғи”, Олтинкўл туманидаги “Ахмадилло Жаннат боғи”да жами 975 гектар майдонидаги мевали боғлар амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024-йил 8-октябрдаги 05/06-02-860-сон маълумотномаси). Натижада, мевали боғларда зарарли коксидларнинг ҳисобини юритиш, уларни мониторинг қилиш ва қарши кураш чораларини ишлаб чиқиш, кимёвий заҳарларнинг ишлатиш миқдори кескин камайиши ва гектаридан соф даромад олиш имконини берган.
Шарқий Фарғонанинг мевали дарахт ва буталарида яшовчи 22 тур зараркунанда коксидлар ҳамда уларнинг 31 турга мансуб табиий энтомофаглари тарқалиши ҳақида маълумотлар Андижон вилояти Улуғнор, Олтинкўл туманларидаги боғдорчилик хўжаликлари амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг 2024-йил 28-сентябрдаги 03/02-309-сон маълумотномаси). Натижада, мевали боғларда фитофаг зараркунандалар миқдорини ҳисобга олиш, уларнинг дарахт ва буталарга зарарини баҳолаш ҳамда бошқа ҳудудларга тарқалишининг олдини олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish