Султонов Хумоюн Маҳмуджон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олхўри навларига шакл бериш усулларининг мева сифатига ва ҳосилига таъсири (Андижон вилояти мисолида)”, 06.01.07 – Мевачилик ва узумчилик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Qx1021.
Илмий раҳбар: Исламов Сохиб Яхшибекович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар  институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc05/29.04.2022.Qx.13.04.
Расмий оппонентлар: Файзев Жамолиддин Носирович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Шоумаров Хикмат Бахромович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат муҳандислик ва агротехналогиялар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олхўри навларига шакл бериш усулларининг мева сифати ҳамда ҳосилига таъсирини ўрганиш ва ишлаб чиқаришга татбиқ этиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор олхўри навларида фенологик фазаларини ўтиш муддатлари Ким Грин бутаси усулида шакл берилганда вегетация кеч бошланиши ҳамда меваларнинг пишиш муддати эрта бошланиши исботланган;
олхўрига Австралия бутаси ҳамда Ким Грин бутаси усулида шакл берилганда, Бертон навида дарахт шох-шабба диаметри ўлчами 1,96-2,15 м. ни ташкил қилиб, ихчам интенсив шаклга эга бўлиши аниқланган;
Ким Грин бутаси усулида шакл берилган олхўри навлари гул куртакларининг қишга чидамлилиги 95-96% гача сақланиб қолиши ҳамда +450С гача юқори ҳароратларда баргларининг 4,5-4,7% гача қисми иссиқдан зарарланиши аниқланган;
Ким Грин бутаси усулида шакл берилган олхўри навларидан 93-96% гача биринчи навли йирик ва сифатли мева олиш исботланган;
Ким Грин бутаси усулида шакл берилган олхўри навларидан 240,7-246,6 ц/га гача юқори ҳосил олиниши ҳамда қандлилиги 19,8% гача ташкил этиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Олхўри навлари мевасининг сифатини ва ҳосилдорлигини оширишга эришишда турли шакл бериш усулларда олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
боғдорчиликка ихтисослашган фермер ва дехқон хўжаликлари, шахсий боғдорчиликка ихтисослашган ер эгалари учун «Олхўри етиштириш агротехникаси» номли тавсиянома тасдиқланган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024 йил 12 августдаги 05/06-04-386-сонли маълумотномаси). Ушбу тавсиянома боғдорчиликга ихтисослашган фермер ва дехқон хўжаликлари, боғдорчиликга ихтисослашган ер эгалари фойдаланувчилари учун олхўри навларига турли усулларда шакл беришда услубий қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;
турли усулларда шакл берилган олхўри навларини етиштириш ишланмаси Андижон вилояти, Хўжаобод туманидаги “Шоирабону ёди” фермер хўжалигида 9,0 гектар, ва Асака туманидаги “Севимли сабзавотлар” фермер хўжалигида 12,5 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024 йил 12 августдаги 05/06-04-386-сонли маълумотномаси). Натижада Ким Грин бутаси усулида шакл берилганда Косасимон шакл усулига нисбатан 25-30% юқори ҳосил олинган, товар кўрсаткичлари бўйича эса 30-35% гача ортишига эришилган.
олхўри навларига шакл берилганда Жалақудуқ туманидаги “Шоликор файз ерлари” фермер хўжалигида 10 гектар, ва Пахтаобод туманидаги “Сохил” фермер хўжалигида 9,0 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024 йил 12 августдаги 05/06-04-386-сонли маълумотномаси). Натижада олхўрининг Бертон, Лето, Чернослив Самаркандский навларига турли усулларда яъни, Австралия бутаси, Ким Грин бутаси каби усулларда шакл берилганда Косасимон шакл усулига нисбатан Ким Грин бутаси ва Австралия бутаси шакл бериш усулларида 25-30% юқори ҳосил олинган. Товар кўрсаткичлари бўйича эса 30-35% гача ортишига эришилган.
    
Бош илмий котиб
А.Шермухамедов    Бош инспектор
У.Абдурахманов    бош мутахассис
Ю.Иноятова     Марказ
 бошлиғи
З.Таджиходжаев    Веб-сайт администратори
О.Маҳмонов

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish