Муқумова Гулвар Жумаевнанинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Баъзи 3д-металларнинг икки асосли карбон кислоталарни иммобиллаш асосида олинган полимер лигандлар билан комплекс бирикмалари синтези, тузилиши ва хоссалари”, 02.00.01 – Ноорганик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2024.3.DSc/К192.
Илмий маслаҳатчи: Тураев Хайит Худайназарович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети ҳузуридаги ПҳД.03/30.04.2022.к.78.05 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Кадирова Шаҳноза Абдухалиловна, кимё фанлари доктори, профессор; Ибрагимов Азиз Бахтиярович, кимё фанлари доктори, профессор; Рахманбердиев Гаппар Рахманбердиевич, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: баъзи 3д-металларнинг икки асосли карбон кислоталарни полимер матрицага иммобиллаш асосида олинган полимер лигандлар билан комплекс бирикмаларининг синтези, уларнинг тузилиши ва хоссаларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
карбамидформалдегид, тиокарбамидформалдегид, меламинформалдегид матрицаларга бутандикислота ва 2,3-дигидроксибутандикислоталарни иммобиллаш асосида 6 та полимер лигандлар олинган;
Cу(II), Зн(II), Ни(II) ионларининг олинган полимер лигандлар билан комплекс бирикмалари сорбсия усули ёрдамида синтез қилинган;
полимер матрисага иммобилланган полимер лигандлар молекулаларининг электрон тузилиши уларнинг геометрик параметрлари, энергетик тавсифлари ҳамда заряд текшируви асосида координацион боғнинг энг катта локалланиш марказлари квант-кимёвий усуллар ёрдамида аниқланган;
иммобилланган полимер лигандлар ва улар асосида олинган комплекс бирикмаларнинг таркиби, тузилиши, хоссаларини инфрақизил (ИҚ), Раман спектроскопия, сканерловчи электрон микроскоп (СЕМ), термогравиметрик (ТГА) ва дифференциал термик таҳлил (ДТА) усуллари ёрдамида таркиб-тузилиш-хосса бўйича боғлиқлик қонуниятлари аниқланган;
Cу(II), Зн(II), Ни(II) ионлари хлоридли, нитратли, сулфатли тузларининг полимер лигандлар билан ҳосил қилган комплекс бирикмаларининг барқарорлик доимийликлари Ни(II) < Зн(II) < Cу(II) қаторида ортиб бориши Ирвинг-Вилямс қаторига мос келиши исботланган;
Cу (II), Зн (II) ва Ни (II) ионларининг полимер лигандлар билан ҳосил қилган комплекс бирикмалари барқарорлигининг минерал кислоталарнинг юқори консентрацияли эритмаларида (1-3 М) камайиши ва десорбсия жараёни учун мақбул шароитлар аниқланган;
иммобилланган полимер лигандлар асосидаги сорбентларни саноат чиқинди эритмаларини Cу (II), Зн (II) ва Ни (II) ионларидан комплекс бирикмалар ҳосил қилиш ёрдамида сорбцион тозалаш учун тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Таркибида азот, кислород ва олтнгугурт бўлган карбамид, тиокарбамид, формалдегид матрицага айрим икки асосли карбон кислоталарни иммобиллаб олинган комплекс ҳосил қилувчи полимер лигандлар ва улар асосидаги сорбентларнинг қўлланлилиши бўйича олинган натижалар асосида:
бутандикислота ва 2,3-дигидроксибутандикислоталарни карбамидформалдегид, тиокарбамидформалдегид, меламинформалдегид матрицаларга иммобиллаш асосида олинган комплекс ҳосил қилувчи полимер лигандлар “Petromaruz-Uzbekistan” хорижий корхонасида оқава сувларни сорбсион тозалашда қўлланилган (“Petromaruz-Uzbekistan” хорижий корхонасининг 2024 йил 27 августдаги ЭКО-306-сон маълумотномаси). Натижада, оқава сувларни тозалашда импрот ўрнини босувчи, юқори самарали, маҳаллий хомашёлар асосида олинган сорбентлардан фойдаланиш имконини берган;
синтез қилинган комплекс ҳосил қилувчи полимер лигандлар асосида олинган сорбентлар “Petromaruz-Uzbekistan” хорижий корхонасида оқава сувлардан Cу (II), Зн (II) ва Ни (II) металл ионларини сорбсион ажратишда қўлланилган (“Petromaruz-Uzbekistan” хорижий корхонасининг 2024 йил 27 августдаги ЭКО-306-сон маълумотномаси). Натижада, кўп компонентли эритмалардан айрим 3д-металл ионларини ажратиш имконини берган;
икки асосли карбон кислоталарни полимер матрисаларга иммобиллаш ёрдамида олинган полимер лигандлар асосидаги сорбентлар саноат оқава сувларини оғир металлар ионларидан тозалашда “Petromaruz-Uzbekistan” хорижий корхонасида амалиётга жорий этилган (“Petromaruz-Uzbekistan” хорижий корхонасининг 2024 йил 27 августдаги ЭКО-306-сон маълумотномаси). Натижада, оқава сувларни оғир металлар ионларидан рухсат этилган консентрациясининг ўндан бир улушигача самарали тозалаш имконини берган.