Ишанқулова Дилафруз Улугбек қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Жиззах шаҳрида интродуксия этилган дарахт буталарнинг турлар хилма-хиллиги ва биоекологик хусусиятлари», 03.00.05 – Ботаника (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/B542.
Илмий раҳбар: Ҳайдаров Ҳислат Қудратович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.12.2019.B.02.08.
Расмий оппонентлар: Келдиёров Худоёр Атамурадович, биология фанлари номзоди, профессор; Рахимова Тура, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Жиззах шаҳрида интродуксия қилинган дарахт ва буталарнинг турлар хилма-хиллиги ҳамда уларнинг биоекологик хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Жиззах шаҳри тупроқ иқлим шароитида интродуксия қилинган манзарали дарахт ва буталарнинг 23 оила, 41 туркумга мансуб 70 тури аниқланган.
ҳаво ҳарорати, тупроқнинг нисбий намлиги ҳамда йиллик ёғингарчилик миқдорига боғлиқ ҳолда истиқболли интродуцентларнинг биологик хусусиятлари очиб берилган;
интродуцентларнинг суткалик ва мавсумий гуллаш биологияси, дала шароитида уруғларнинг унувчанлиги очиб берилган;
Жиззах шаҳри шароитида дарахт ва буталарнинг манзаралилиги, чиҳдамлилик хусусиятлари аниқланиб интродуксион баҳоланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Жиззах шаҳрида интродуксия қилинган манзарали дарахтларнинг турлар хилма хиллигини аниқлаш ҳамда биоекологик хусусиятларини аниқлаш бўйича олинган натижалар асосида:
Интродуксия қилинган манзарали дарахт ва буталарнинг мавсумий ривожланиш мароми, интродуксия қилинган ҳудуднинг ўзига хос табиий иқлим шароитларига адаптацияси ҳамда экологик муҳит омилларига боғлиқ ҳолда манзарали дарахт ва буталар вегетациясининг давомийлиги, ўзгариб бориш сабаблари Жиззах шаҳрининг ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш департаменти фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитнии муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2022 йил 29 апрелдаги 04-02/7-686-сон маълумотномаси). Натижада, Жиззах шаҳрида интродуксия қилинган истиқболли дарахт ва буталаридан ҳудудни кўкаламзорлаштириш ишларида фойдаланиб, манзарали дарахт ва буталарнинг мавсумий гуллаши биологияси, дала шароитида уруғ унувчанлиги ҳамда умумий вегетациясини давомийлигини ошириш имконини берган;
Жиззах шаҳри шароитида кўкаламзорлаштиришда кенг фойдаланиш учун Платйcладус, Жуниперус, Паулоwниа, Рҳус, Пинус, Гледициа, Магнолиа, Бетула туркуми турларининг интродуксия қилинган муҳитининг табиий иқлим шароитларига мослашувчанлиги ва чидамлилигини ошириш бўйижча ишлаб чиқилган тавсиялар Зомин давлат ўрмон хўжалиги ҳудудини кўкаламзорлаштиришига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2022 йил 6 апрелдаги 03/18-1697-сон маълумотномаси). Натижада, манзарали, дарахт ва буталарнинг ўсиши ва ривожланишини, ҳудуд учун истиқболли хусусиятларини тўлиқ намоён қилишини ҳамда ҳароратнинг ижобий ўзгаришига имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish