Очилов Улуғбек Абдухамидовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Самарқанд шаҳрининг дендрофлораси ва истиқболли манзарали дарахтларнинг биоекологик хусусиятлари», 03.00.05 – Ботаника (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/B633.
Илмий раҳбар: Ҳайдаров Ҳислат Қудратович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.12.2019.B.02.08.
Расмий оппонентлар: Мавлонов Хударган, биология фанлари доктори, профессор; Байсунов Бабир Хидирович, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Самарқанд шаҳри дендрофлорасининг тур таркиби ва ҳудуд учун истиқболли манзарали дарахтларнинг биоекологик хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Самарқанд шаҳри манзарали дарахтлари 29 оила, 61 туркум ва 128 тури аниқланиб, шундан 22 турга мансуб 700 дан ортиқ асрий дарахтларнинг координаталари аниқланган.
аниқланган манзарали дарахтлар Эрон-Турон, Шимолий Америка-Атлантик, Ўртаер денгизи географик вилоятлари флорасига мансублиги ҳамда уларнинг истиқболлилик даражалари очиб берилган.
истиқболли манзарали дарахтларнинг оптимал уруғ унувчанлиги лаборатория ва дала шароитида аниқланган;
дарахтларнинг манзаралилик даражаси 64% дарахтлар жуда юқори, 10% дарахтлар юқори, 26% ўртача манзаралиликга эга эканлиги ва уларнинг фенологияси аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Самарқанд шаҳри дендрофлораси ва айрим истиқболли манзарали дарахтларининг биоекологик хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Самарқанд шаҳри ҳудудида ўсаётган манзарали дарахтларнинг рўйхати, уларнинг истиқболлилик даражаси ҳамда интродуксия қилинган 15 турга мансуб асрий манзарали дарахтларнинг ботаник тавсифи, ҳолати, ёши ва келиб чиқиш ватани, ҳар бир дарахтнинг қр-cоде асосида ишлаб чиқилган амалий тавсиянома Самарқанд вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2023 йил 21 ноябрдаги 03-03/3-7150-сон маълумотномаси). Натижада, Самарқанд шаҳридаги манзарали дарахтларни мониторинг қилиш, экологик барқарорлигини таъминлаш ва шаҳар ҳудудида амалга ошириладиган кўкаламзорлаштириш чора-тадбирлари самарадорлигини ошириш имконини берган;
Самарқанд шаҳри шароитида истиқболли манзарали дарахтларни фенологияси, уруғларнинг лабораторияда оптимал униш ҳарорати, уруғларнинг сифат кўрсаткичи, дала шароитларида оптимал экиш чуқурлиги, унувчанлиги асосида ишлаб чиқилган амалий тавсиянома Самарқанд давлат ўрмон хўжалиги фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2023 йил 21 ноябрдаги 03-03/3-7150-сон маълумотномаси). Натижада, Самарқанд шаҳрида интродуксия қилинган айрим истиқболли манзарали дарахтларни кўпайтириш, соғлом кўчатлар етиштириш ва плантацияларини яратиш имконини берган.