Элназаров Азамат Тўлқин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси химояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бариатрик операциядан кейинги холатда стоматологик саломатликни мустахкамлаш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш», 14.00.21 – Стоматология.
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Tib3389.
Илмий раҳбар: Ризаев Жасур Алимжанович, тиббиёт фанлари доктори. профессор;
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарканд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.06.2020.Tib.102.02.
Расмий оппонентлар: Кубаев Азиз Саидолимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Амхадова Малкан Абдрашидовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси).
Етакчи ташкилот: Академик Е.А. Вагнер номидаги Перм давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
II. Тадқиқотнинг мақсади Бариатрик операциядан кейинги холатда
стоматологик саломатликни мустаҳкамлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
морбид семизлик ташхиси қўйилган беморларда стоматологик саломатлик ҳолати урганилиб, оғиз бўшлиғида мавжуд патологик ўзгаришларнинг семизликка боғлиқлиги исботланган;
бариатрик жарроҳлик амалиёти ўтказилган беморларда морбид семириш билан боғлиқ касалликлар (қандли диабет ва гипертензия) ва ушбу касалликлар даврида ишлатиладиган дори-дармонлар сонининг камайганлиги сабабли оғиз бўшлиғи саломатлиги бахоланганда, ксеростомия холатининг пасайиши ва сўлак химоя функциясининг ошганлиги аникланган;
илк бор, бариатрик операция ўтказилган беморларда оғиз бўшлиғи суюқлигида маҳаллий ва гуморал иммун тизимидаги ўзгаришлар динамикасини кузатиш, носпесифик (лизоцима ва β-лизина) ва специфик (SIgA, IgA и IgG) иммунитет кўрсаткичларининг сезиларли даражада кўтарилиши аникланган;
бариатрик операция ўтказилган беморларда прогрессирланиб борувчи стоматологик касалликлар ва уларни олдини олишга каратилган даволаш усуллари такомиллаштирилган;
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 26 августдаги 5-сонли йиғилиш баённомасига асосан Илмий-тадқиқот натижаларини амалиётга тадбиғи бўйича:.
биринчи илмий янгилик: морбид семизлик ташхиси қўйилган беморларда стоматологик саломатлик ҳолати урганилиб, оғиз бўшлиғида мавжуд патологик ўзгаришларнинг семизликка тугри боғлиқлиги тахлил қилинган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Семизлик ташхиси қўйилган беморларда пародонт касалликларини ривожланиши хавф омиллари ва уларни олдини олиш усуллари такомиллаштирилди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Семизлик ташхиси қўйилган беморларда стоматологик саломатлик ҳолатини аниқлаш Самарқанд шахар стоматология поликлиникаси хамда Бухоро шахар тиббиёт бирлашмаси клиник амалиётига тадбиқ қилинган Олинган натижаларнинг амалиётга тадбиқ этилиши, эрта ташхислашни, касаллик кечишини башорат қилиш, ўз вақтида келиб чиқадиган асоратларни профилактикасини оптималлаштиришга ҳамда беморлар ҳаёт сифатини яхшилаб, даволаш чора-тадбирларининг самарадорлигини ошириш имконини берган. (Самарқанд давлат тиббиёт университети 2024 йил 28-февралдаги 36-сон маълумотномаси) билан бўлимлари амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: Семизлик ташхиси қўйилган беморларда тиш қаттиқ тўқимаси ва пародонт тўқимаси касалликларини аниқлашда ва даволашда қўлланиладиган воситаларини осон топилиши, таъсир даражаси юқорилиги ва арзонлиги даволашга кетадиган умумий сарф харажатни камайтириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: Амалга ошириш натижаларининг сифати ва илмий-амалий асослилигини ошириш билан бир қаторда касалликнинг қайталаниш частотаси ва даволаниш вақтини қисқартириш ҳисобига тиббий ёрдам сифатини ошириш мумкин бўлди. Бу касалланишнинг олдини олиш имконини бериб иқтисодий харажатларни камайтиришга хизмат қилди. Унинг амалиётга татбиқ этилиши натижасида бир беморнинг стандарт даволанишига ўртача профилактика учун 75000 сўм сарфланса, йилига ўртача 2 курс даволашни ҳисобга олган ҳолда 75000×2 = 150000 сўм тежамкорлик ташкил этади. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Семизлик ташхиси қўйилган беморларда стоматологик саломатлик ҳолатини аниқлаш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига СамДТУ проректори томонидан 2024 йил 27 июндаги 6273-сонли хат юборилган.
иккинчи илмий янгилик: бариатрик жарроҳлик амалиёти ўтказилган беморларда морбид семириш билан боғлиқ касалликлар (қандли диабет ва гипертензия) ва ушбу касалликлар даврида ишлатиладиган дори-дармонлар сонининг камайганлиги сабабли оғиз бўшлиғи саломатлиги бахоланганда, ксеростомия холатининг пасайиши ва сўлак химоя функциясининг ошганлиги аникланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Бариатрик операция ўтказилган беморларда пародонт касалликларини ривожланиши хавф омиллари ва уларни олдини олиш усуллари такомиллаштирилди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Семизлик ташхиси қўйилган беморларда стоматологик саломатлик ҳолатини аниқлаш Самарқанд шахар стоматология поликлиникаси хамда Бухоро шахар тиббиёт бирлашмаси клиник амалиётига тадбиқ қилинган Олинган натижаларнинг амалиётга тадбиқ этилиши, эрта ташхислашни, касаллик кечишини башорат қилиш, ўз вақтида келиб чиқадиган асоратларни профилактикасини оптималлаштиришга ҳамда беморлар ҳаёт сифатини яхшилаб, даволаш чора-тадбирларининг самарадорлигини ошириш имконини берган. (Самарқанд давлат тиббиёт университети 2024 йил 28-февралдаги 36-сон маълумотномаси) билан бўлимлари амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: Бариатрик операция ўтказилган беморларда тиш қаттиқ тўқимаси ва пародонт тўқимаси касалликларини аниқлашда ва даволашда қўлланиладиган воситаларини осон топилиши, таъсир даражаси юқорилиги ва арзонлиги даволашга кетадиган умумий сарф харажатни камайтириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: Амалга ошириш натижаларининг сифати ва илмий-амалий асослилигини ошириш билан бир қаторда касалликнинг қайталаниш частотаси ва даволаниш вақтини қисқартириш ҳисобига тиббий ёрдам сифатини ошириш мумкин бўлди. Бу даволаш вақтини қисқартириш ҳисобига иқтисодий харажатларни камайтиришга хизмат қилди. Унинг амалиётга татбиқ этилиши натижасида бир беморнинг стандарт даволанишига ўртача 67000 сўм сарфланса, йилига ўртача 2 курс даволашни ҳисобга олган ҳолда 67000×2 = 134000 сўм тежамкорлик ташкил этади. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Семизлик ташхиси қўйилган беморларда стоматологик саломатлик ҳолатини аниқлаш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига СамДТУ проректори томонидан 2024 йил 27 июндаги 6273-сонли хат юборилган.
учинчи илмий янгилик: илк бор, бариатрик операция ўтказилган беморларда оғиз бўшлиғи суюқлигида маҳаллий ва гуморал иммун тизимидаги ўзгаришлар динамикасини кузатиш, носпесифик (лизоцима ва β-лизина) ва специфик (SIgA, IgA и IgG) иммунитет кўрсаткичларининг сезиларли даражада кўтарилиши аникланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: тиш касалликлари профилактикасида иммун тизимини бахолаш ва уларни оптималлаштириш йўли орқали тиш касалликлари ривожланишини камайтириш имконини берган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Бариатрик операция ўтказилган беморларда оғиз бўшлиғи иммун тизими ҳолати Самарқанд шахар стоматология поликлиникаси хамда Бухоро шахар тиббиёт бирлашмаси клиник амалиётига тадбиқ қилинган (Самарқанд давлат тиббиёт университети 2024 йил 28-февралдаги 35-сон маълумотномаси) билан бўлимлари амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: олинган натижаларнинг амалиётга тадбиқ этилиши, эрта ташхислашни, касаллик кечишини башорат қилиш, ўз вақтида келиб чиқадиган асоратларни профилактикасини оптималлаштиришга ҳамда беморлар ҳаёт сифатини яхшилаб, даволаш чора-тадбирларининг самарадорлигини ошириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: амалга ошириш натижаларининг сифати ва илмий-амалий асослилигини ошириш билан бир қаторда касалликнинг қайталаниш частотаси ва даволаш вақтини қисқартириш хисобига тиббий ёрдам сифатини ошириш мумкин бўлди. Бу даволаш вақтини қисқартириш хисобига иқтисодий харажатларни камайтиришга хизмат қилди. Унинг амалиётга татбиқ этилиши натижасида бир беморнинг стандарт даволанишига ўртача 92000 сўм сарфланса, йилига ўртача 2 курс даволашни хисобга олган холда 92000×2 = 184000 сўм тежамкорлик ташкил этади. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Бариатрик операция ўтказилган беморларда оғиз бўшлиғи иммун тизими ҳолати» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига СамДТУ проректори томонидан 2024 йил 27 июндаги 6273-сонли хат юборилган.
тўртинчи илмий янгилик: бариатрик операция ўтказилган беморларда прогрессирланиб борувчи стоматологик касалликлар ва уларни олдини олишга каратилган даволаш усуллари такомиллаштирилган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: ишлаб чиқилган тавсиялар асосида баритарик операция ўтказилган беморларда тиш касалликлари профилактикаси натижасида касалликнинг прогрессив ривожланишини 95% камайтириш имконини берган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Бариатрик операция ўтказилган беморларга ишлаб чиқилган тавсиялар Самарқанд шахар стоматология поликлиникаси хамда Бухоро шахар тиббиёт бирлашмаси клиник амалиётига тадбиқ қилинган (Самарқанд давлат тиббиёт университети 2024 йил 28-февралдаги 35-сон маълумотномаси) билан бўлимлари амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги олинган натижаларнинг амалиётга тадбиқ этилиши, бариатрик операция ўтказилганларда эрта ташхислашни, касаллик кечишини башорат қилиш, ўз вақтида келиб чиқадиган асоратларни профилактикасини оптималлаштиришга ҳамда беморлар ҳаёт сифатини яхшилаб, даволаш чора-тадбирларининг самарадорлигини ошириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: амалга ошириш натижаларининг сифати ва илмий-амалий асослилигини ошириш билан бир қаторда касалликнинг қайталаниш частотаси ва даволаш вақтини қисқартириш хисобига тиббий ёрдам сифатини ошириш мумкин бўлди. Бу даволаш вақтини қисқартириш хисобига иқтисодий харажатларни камайтиришга хизмат қилди. Унинг амалиётга татбиқ этилиши натижасида бир беморнинг стандарт даволанишига ўртача 65000 сўм сарфланса, йилига ўртача 2 курс даволашни хисобга олган холда 65000×2 = 130000 сўм тежамкорлик ташкил этади. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: Бариатрик операция ўтказилган беморларда пародонт касалликлари олдини олиш мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига СамДТУ проректори томонидан 2024 йил 27 июндаги 6273-сонли хат юборилган.