Ходжикулова Шахло Наримановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Талабалар мустақил таълим жараёнида таянч компетенсияларни шакллантириш методикаси (иқтисодиёт таълим йўналишлари мисолида)”, 13.00.02– Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD.Ped3905.
Илмий раҳбари: Хакимова Мухаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2020. I.16.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Рискулова Камола Жумаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Тожибоева Хилолахон Махмутовна, педагогика фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мустақил таълим жараёнида талабаларнинг таянч компетенсияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг таълим жараёнида таянч компетенсияларини шакллантиришнинг методик моҳияти уларнинг фанлараро кўникмаларини касбий фаолиятга прагматик мослаштириш ва нутқ алоқасини яхлит уйғунлаштириш асосида аниқланган;
талабаларда мустақил таълим жараёнида таянч компетенсияларини шакллантириш репродуктив ва продуктив ижтимоий шароитга мос комбинациялаш ва субектив тажрибаларни шахсий-амалий ёндашув хусусиятларига мослиги асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг таянч компетенсияларини ривожлантириш методи мустақил таълим жараёнини ижодий фаолиятга функсионал йўналтириш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг мустақил таълим жараёнида таянч компетенсияларини ривожлантириш самарадорлиги ташаббускорлик характерига эга амалий материалларининг репрезентативлиги ва мини лойиҳаларни таълимий эҳтиёжларини диагностика этиш кўрсаткичларини сумматив аниқлаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларда мустақил таълим жараёнида таянч компетенсияларини ривожлантириш асосида:
талабаларнинг таълим жараёнида таянч компетенсияларини шакллантиришнинг методик моҳияти уларнинг фанлараро кўникмаларини касбий фаолиятга прагматик мослаштириш ва нутқ алоқасини яхлит уйгʻунлаштириш асосида аниқлашга доир тавсиялар “Фореигн Лангуаге (Эссентиал энглиш фор тҳе студенц оф эcономиcс)” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 19 июндаги 233-0645-сон нашр гувоҳномаси). Натижада, мустақил таълим жараёнида талабаларнинг таянч компетенсиялари дидактик мақсадларга мос равишда ривожлантириш ва ўқув-услубий фаолиятни сифат жиҳатдан такомиллаштириш имконияти яратилган;
талабаларда мустақил таълим жараёнида таянч компетенсияларини шакллантириш репродуктив ва продуктив ижтимоий шароитга мос комбинациялаш ва субектив тажрибаларни шахсий-амалий ёндашув хусусиятларига мослиги асосида такомиллаштиришга доир тавсиялар “Фореигн Лангуаге (Эссентиал энглиш фор тҳе студенц оф эcономиcс)” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 19 июндаги 233-0645-сон нашр гувоҳномаси). Натижада, инглиз тилидан муайян аниқ ўқув вазифаларини бажара олиш бўйича компетенсияларини ривожлантиришга эришилган;
талабаларнинг таянч компетенсияларини ривожлантириш методи мустақил таълим жараёнини ижодий фаолиятга функсионал йўналтириш асосида такомиллаштирилган доир тавсиялар “Фореигн Лангуаге (Эссентиал энглиш фор тҳе студенц оф эcономиcс)” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 19 июндаги 233-0645-сон нашр гувоҳномаси). Натижада, лойиҳа технологияси асосида мустақил таълимни ташкил этиш асосида инглиз тилини ўрганиш жараёнида талабаларнинг таянч компетенсияларини шакллантириш имконияти кенгайтирилган;
талабаларнинг мустақил таълим жараёнида таянч компетенсияларини ривожлантириш самарадорлиги ташаббускорлик характерига эга амалий материалларининг репресентативлиги ва мини лойиҳаларни таълимий эҳтиёжларини диагностика этиш кўрсаткичларини сумматив аниқлаш асосида такомиллаштирилганлигига доир тавсиялар “Фореигн Лангуаге (Эссентиал энглиш фор тҳе студенц оф эcономиcс)” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 19 июндаги 233-0645-сон нашр гувоҳномаси). Натижада, талабаларда мустақил таълим жараёнида таянч компетенсияларини ривожлантириш моделини амалиётга жорий этиш механизмларини такомиллаштириш кўрсаткичлари аниқланган.