Каримова Мафтуна Худойбергановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Болаларда бронхиал астманинг клиник ва иммуногенетик аспектлари. Олиб бориш тактикасини такомиллаштириш”, 14.00.09 – Педиатрия.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: B2021.4.PhD/Tib2243.
Илмий раҳбар: Мусажанова Раъно Анварбековна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти,_DSc.04/30.12.2019.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Алиев Ахмаджон Лутфуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Бобоев Қодиржон Тўхтабаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади болаларда бронхиал астма касаллигининг клиник-функционал, цито-иммунологик ва иммуногенетик аспектларини таҳлил қилиш асосида олиб бориш тактикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
БА билан касалланган болаларда касаллик оғирлик даражасига боғлиқ равишда нафас билан чиқариладиган ҳавода FeNO кўрсаткичинининг таққослаш гуруҳига нисбатан (4,3 ва 1,9 баробарга, р<0,01-р<0,001) ошиши билан аниқланадиган ноинвазив усулнинг прогностик аҳамияти асосланган, шунингдек FeNO кўрсаткичлари ва ташқи нафас функцияси натижалари ўртасида ишончли ижобий корреляцион боғлиқлик (r=+0,51-0,56, р<0,001) мавжудлиги исботланган;
БА билан касалланган болаларда касаллик оғирлик даражасига қараб индуцирланган балғамнинг цито-иммунологик кўрсаткичлари (IgA 1,3-1,7, IgM 1,3-1,5, IgG 1,3-1,6 баробарга ошиши р<0,01-р<0,001), цитокинлар кўрсаткичларининг таққослаш гуруҳига нисбатан (ИЛ-4 1,7-2,3, ИЛ-8 1,6-2,4, TNF-α 1,3-1,6 баробарга ошиши ва IFNγ -1,2-1,9 баробарга камайиши р<0,01-р<0,001) аниқланган ва уларнинг прогностик аҳамияти асосланган, шунингдек цитокинлар кўрсаткичлари билан индуцирланган балғамдаги Igлар (r=+0,42-0,68, р<0,01), IgЕ (r=+0,46-0,67, р<0,01) ва ТНФ кўрсаткичлари ўртасида ишончли ижобий корреляцион боғлиқлик (r=+0,49-0,55, р<0,01) мавжудлиги исботланган;
болаларда БА оғирлик даражасига боғлиқ равишда туғма иммунитет гени (TLR6) C745T полиморфизмининг прогностик аҳамияти асосланган: иккинчи гуруҳ болаларида мутацияланган Т/Т генотипи (75%), биринчи гуруҳ болаларида С/Т генотипи (44,4%) РКОБ болаларига нисбатан (2,9 ва 1,4 баробарга) ошиши аниқланган, номақбул Т аллели даражасида иккинчи гуруҳ болалари ва таққосий гуруҳ ўртасида сезиларли фарқлар (χ2=52,9; р<0,001; OR=72,3) исботланган;
БА билан касалланган беморларда касаллик оғирлик даражасига боғлиқ равишда IL-4 гени (С-589Т) полиморфизмининг предикторлик ўрни исботланган: иккинчи гуруҳда мутацияланган Т/Т генотипи (45,8%), биринчи гуруҳда С/Т генотипи (62,5%), РКОБ болаларига нисбатан (5,3 ва 1,7 баробарга) ошиши аниқланган, номақбул Т аллели даражасида иккинчи гуруҳ ва таққосий гуруҳ ўртасида сезиларли фарқлар (χ2=27,1; р<0,001; OR=16,4) исботланган;
болаларда бронхиал астмани оғирлик даражасига боғлиқ равишда, клиник-функционал, цито-иммунологик ва иммуногенетик аспектларини таҳлил қилишга асосланган олиб бориш схемаси ишлаб чиқилган, касалликни эрта аниқлаш, индивидуал даволашни амалга ошириш ва унинг оғир кечишини олдини олишда самарали эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Болаларда бронхиал астмани ташхисини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: бронхиал астма билан касалланган болаларда касаллик оғирлик даражасига боғлиқ равишда нафас билан чиқариладиган ҳавода FeNO кўрсаткичинининг таққослаш гуруҳига нисбатан (4,3 ва 1,9 баробарга) ошиши исботланганлиги Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 29.04.2024 йилдаги 94-сонли буйруқ, Андижон вилояти бўйича 18.04.2024 йилдаги 28-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 25 июндаги 01/18-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: бронхиал астма диагностикасининг муҳим кўрсаткичи бўлган нафас билан чиқариладиган ҳавода FeNO миқдорини аниқлаш касалликни эрта босқичда ташхислаш ва унинг оғирлик даражасини баҳолаш имкониятини оширади. Иқтисодий самарадорлиги: бронхиал астмали болаларда FeNO кўрсаткичини аниқлаш орқали қўшимча текширувларга эҳтиёж қолмаганлиги сабабли 102 бемор учун 31620000 сўм ортиқча сарф харажатларни иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса: бронхиал астма билан касалланган болаларни тўғри ва эрта ташхислаш, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 310000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 310000 сўм иқтисод қилиш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: БА билан касалланган болаларда касаллик оғирлик даражасига қараб индуцирланган балғамнинг цито-иммунологик кўрсаткичлари (IgA 1,3-1,7, IgM 1,3-1,5, IgG 1,3-1,6 баробарга ошиши), цитокинлар кўрсаткичларининг таққослаш гуруҳига нисбатан (ИЛ-4 1,7-2,3, ИЛ-8 1,6-2,4, TNF-α 1,3-1,6 баробарга ошиши ва IFNγ -1,2-1,9 баробарга камайиши) исботланганлиги Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 29.04.2024 йилдаги 94-сонли буйруқ, Андижон вилояти бўйича 18.04.2024 йилдаги 28-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 25 июндаги 01/18-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: тадқиқотлар натижаларига кўра бронхиал астмали болаларда индуцирланган балғамнинг цито-иммунологик кўрсаткичларини ва цитокинлар даражасини аниқлаш касалликнинг оғир кечиши ва асоратларини ўз вақтида олдини олишга имкон яратади. Иқтисодий самарадорлиги: бронхиал астмали болаларда цито-иммунологик кўрсаткичлар ва цитокинлар даражасини аниқлаш орқали қўшимча текширувларга эҳтиёж қолмаганлиги сабабли 102 бемор учун 23460000 сўм ортиқча сарф харажатларни иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса: бронхиал астма билан касалланган болаларни тўғри ва ўз вақтида ташхислаш 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 230000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 230000 сўм иқтисод қилиш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: болаларда БА оғирлик даражасига боғлиқ равишда туғма иммунитет гени (TLR6) C745T полиморфизмининг прогностик аҳамияти асосланган: иккинчи гуруҳ болаларида мутацияланган Т/Т генотипи (75%), биринчи гуруҳ болаларида С/Т генотипи (44,4%) РКОБ болаларига нисбатан (2,9 ва 1,4 баробарга) ошиши аниқланганлиги Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 29.04.2024 йилдаги 94-сонли буйруқ, Андижон вилояти бўйича 18.04.2024 йилдаги 28-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 25 июндаги 01/18-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: бронхиал астма диагностикасида туғма иммунитет гени (TLR6) C745T полиморфизмини аниқлаш касалликни эрта босқичларда аниқлаш ва унинг оғир кечишини прогноз қилиш имкониятини оширади, касалликни ўрта ва оғир даражаларини ўз вақтида олдини олишга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: бронхиал астмали болаларда TLR6 гени C745T полиморфизмини аниқлаш орқали 102 бемор учун 51000000 сўм ортиқча сарф харажатларни иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса: бронхиал астма билан касалланган болаларни тўғри ва ўз вақтида ташхислаш 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 500000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 500000 сўм иқтисод қилиш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: БА билан касалланган беморларда касаллик оғирлик даражасига боғлиқ равишда IL-4 гени (С-589Т) полиморфизмининг предикторлик ўрни исботланган: иккинчи гуруҳда мутацияланган Т/Т генотипи (45,8%), биринчи гуруҳда С/Т генотипи (62,5%), РКОБ болаларига нисбатан (5,3 ва 1,7 баробарга) ошиши аниқланганлиги Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 29.04.2024 йилдаги 94-сонли буйруқ, Андижон вилояти бўйича 18.04.2024 йилдаги 28-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 25 июндаги 01/18-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: бронхиал астма диагностикасида IL-4 гени (С-589Т) полиморфизмини аниқлаш касалликни эрта босқичларда аниқлаш ва унинг оғир кечишини прогноз қилиш имкониятини оширади, касалликни ўрта ва оғир даражаларини ўз вақтида олдини олишга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: бронхиал астмали болаларда IL-4 гени С-589Т полиморфизмини аниқлаш орқали 102 бемор учун 51000000 сўм ортиқча сарф харажатларни иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса: бронхиал астма билан касалланган болаларни тўғри ва ўз вақтида ташхислаш 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 500000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 500000 сўм иқтисод қилиш имконини берган.
бешинчи илмий янгилик: болаларда бронхиал астмани оғирлик даражасига боғлиқ равишда, клиник-функционал, цито-иммунологик ва иммуногенетик аспектларини таҳлил қилишга асосланган олиб бориш схемаси ишлаб чиқилган, касалликни эрта аниқлаш, индивидуал даволашни амалга ошириш ва унинг оғир кечишини олдини олишда самарали эканлиги исботланганлиги Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 29.04.2024 йилдаги 94-сонли буйруқ, Андижон вилояти бўйича 18.04.2024 йилдаги 28-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 25 июндаги 01/18-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ишлаб чиқилган ва таклиф этилган болаларда бронхиал астмани оғирлик даражасига қараб олиб бориш схемаси эрта ташхислаш, индивидуал даволашни амалга ошириш ва унинг оғир кечишини олдини олиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: болаларда бронхиал астма касаллигида такомиллаштирилган олиб бориш тактикасини қўлланилиши орқали шифохонада қолиш муддати 2 кунга қисқартирилди ва стационар даволаниши учун сарф қилинадиган харажат қиймати 366355,0 сўмни ташкил қилди, 2 кунлик даволаниш эса 732710,0 сўмни ташкил этган. Бир бемор учун кунлик иқтисод қилинган маблағ 732710 сўмни ташкил қилган. Хулоса: бронхиал астмали беморларда такомиллаштирилган олиб бориш схемасиини қўлланилиши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 732710 сўмни сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 732710 сўмни иқтисод қилиш имконини берган.