Сафаров Суннатулла Саторовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жигар эхинококкози йирингли септик асоратларининг профилактикаси ва якуни истиқболини белгилашнинг клиник-иммунологик жиҳатлари», 14.00.27 – Хирургия, 14.00.36 – Аллергология ва иммунология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.DSc/Tib1082.
Илмий раҳбарлар: Хамдамов Бахтиёр Зарифович, тиббиёт фанлари доктори, профессор. Абдурахманов Мамур Мустафаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.05.2023.Tib.102.03.
Расмий оппонентлар: Курбаниязов Зафар Бабажанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Глабай Владимир Петрович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси), Татаурщикова Наталья Станиславовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси).
Етакчи ташкилот: Доғистон давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
Иммунпатогенетик жиҳатларни мазкур касалликдаги йирингли-септик асоратларни башоратлаш ва олдини олишда ўрнини аниқлаш орқали жигар эхинококкози бўлган беморларни даволаш натижаларини яхшилашдан иборат бўлган.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жигар эхинококкозини ташхислаш ва даволашнинг замонавий услубларининг қўлланилишига қарамай, бугунги кунга қадар, беморларни даволаш натижалари қониқарли эмаслиги исботланиб, бу ҳолат касаллик қайтарилиши ва қайта жарроҳлик аралашувларини қўллашни юқори даражаси сақланиб туришида асосланган.
илк бор, жигар гидатидоз эхинококкозини тажрибавий моделини шакллантиришда Т-лимфоцитлар субпопуляциясининг дифференциалланган экспрессияси рўй бериши аниқланган, жигарнинг ҳимоявий қатламини шакллантириш учун, у организмни ҳимоя реакциясини ўзига хос иммун жавобга трансформацияланиши ҳамда носпецифик бўлган бактериал инфекция қўшилган шароитларда ҳужайравий ва гуморал иммунитет орасидаги тандем алоқа йўқолиб, бу купинча хемокинлар ҳисобига рўй бериши, цитокинлар эса организмнинг жавоб реакциясини белгилаб иммунологик супрессивлик ривожланиши исботланган.
илк бор, жигар гидатидоз эхинококкозда ҳужайравий ва гуморал иммунитет кўрсаткичларини ўзаро мутаносиблиги асосланган, у иммунологик компетенциянинг жавоб реакциясини кўп йўқотишлари билан ривожланишнинг 3 та босқичида намоён бўлиши аниқланган (компенсацияланган, субкомпенсацияланган ва декомпенсацияланган).
жигар гидатидоз эхинококкозининг асоратли ва асоратсиз такомиллаштирилган экспериментал моделлари шакллантирилиб, эхинококкознинг йирингли-септик асоратларини башоратлашнинг янги услуби ишлаб чиқилиб, услуб иммунологик супрессивликнинг даражасини ташхислаш, даволаш ўтказиш тактикаси ва шартлари, динамик назоратни шартлари ва хронологиясини танлаш асосланган;
жигар гидатидоз эхинококкозини турли шакллари бўлган беморларни комплекс даволашнинг янги даволаш-ташхислаш алгоритмлари ишлаб чиқилиб, улар иммунологик супрессивликнинг даражасини ташхислашга асосланган ҳамда иммунокоррекция ва ўрин босувчи иммун терапияни ўз ичига қамраб олиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга татбиғи бўйича 2024 йил 25 июндаги 01/11 – сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: Жигар эхинококкозини ташхислаш ва даволашнинг замонавий услубларининг қўлланилишига қарамай, бугунги кунга қадар, беморларни даволаш натижалари қониқарли эмаслиги исботланиб, бу ҳолат касаллик қайтарилиши ва қайта жарроҳлик аралашувларини қўллашни юқори даражаси сақланиб туришида асосланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: касаллик қайтарилиши ва қайта жарроҳлик аралашувларини қўллашни юқори даражасида сақланиб қолаётганлигини инобатга олиниши даволаш натижаларини яхшилашга каратилган чора тадбирларни ишлаб чиқилишига замин яратиб, натижада кузатилиши мумкин бўлган асоратларни камайтиради ҳамда шифо жараёнини тезлаштиради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Қашқадарьё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (28.03.2024 й.; № 60-I/CH), Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (05.04.2024 й.; № 30) ҳамда Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси бўйича буйруқ (05.04.2024 й.; № 63) билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: касаллик қайтарилиши ва қайта жарроҳлик аралашувларини қўллашни юқори даражасида сақланиб қолаётганлигини инобатга олиниши даволаш натижаларини яхшилашга каратилган чора тадбирларни ишлаб чиқилиши касаллик асоратларини камайтириб, беморларни даволаш сифатини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: қуйидагилардан иборат: касаллик қайталанишини ва асоратлар ривожланишини инобатга олиниб даволаш натижаларини яхшилашга каратилган замонавий технологияларидан фойдаланиш, касаллик асоратларини олдини олишга ҳамда беморларга сарфланадиган харажатларини 1800000 сўмга камайтиришга эришилди. Хулоса: Жигар эхинококкозини даволашда замонавий технологияларидан фойдаланиш, кузатилиши мумкин бўлган асоратларни олдини олиш ҳисобига, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 1800000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 450000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди;
иккинчи илмий янгилик: Илк бор, жигар гидатидоз эхинококкозини тажрибавий моделини шакллантиришда Т-лимфоцитлар субпопуляциясининг дифференциалланган экспрессияси рўй бериши аниқланган, жигарнинг ҳимоявий қатламини шакллантириш учун, у организмни ҳимоя реакциясини ўзига хос иммун жавобга трансформацияланиши ҳамда носпецифик бўлган бактериал инфекция қўшилган шароитларда ҳужайравий ва гуморал иммунитет орасидаги тандем алоқа йўқолиб, бу купинча хемокинлар ҳисобига рўй бериши, цитокинлар эса организмнинг жавоб реакциясини белгилаб иммунологик супрессивлик ривожланиши исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: жигар гидатидоз эхинококкозини тажрибавий моделини шакллантиришда Т-лимфоцитлар субпопуляциясининг дифференциалланган экспрессияси рўй бериши аниқланиб, организмни иммун жавоби трансформацияланиши купинча хемокинлар ҳисобига рўй бериши, цитокинлар эса организмнинг жавоб реакциясини белгилаб иммунологик супрессивлик ривожланиши исботланганлигини инобатга олиниши даволаниш самарасини оширишга имкон бериши исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Қашқадарьё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (28.03.2024 й.; № 60-I/CH), Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (05.04.2024 й.; № 30) ҳамда Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси бўйича буйруқ (05.04.2024 й.; № 63) билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: жигар гидатидоз эхинококкозини тажрибавий моделини шакллантиришда Т-лимфоцитлар субпопуляциясининг дифференциалланган экспрессияси рўй беришини инобатга олиниши, даволаш чора тадбирларига ўз вақтида ўзгартиришлар киритилишига замин яратиб ривожланиши мумкин бўлган асоратларнинг камайтириш имкониятини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: жигар гидатидоз эхинококкозида иммунологик ҳолатдаги ривожланадиган ўзгаришларни ҳисобга олиниши даволаниш самарасини оширишга имкон бериши исботланганлиги: беморнинг шифохонада қолиш муддатини 3 кунга қисқартириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 636000 сўмга камайтирган (Қашқадарьё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 212000 сўмни ташкил қилади); шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 75000) сўм дори воситалари сарфланади); Хулоса: жигар гидатидоз эхинококкозида иммунологик ҳолатдаги ривожланадиган ўзгаришларни ҳисобга олиниши даволаниш самарасини оширишга ҳамда даволаш натижаларига сезиларли ижобий таъсир кўрсатиб, асоратларнинг камайтириш имконини беради;
учинчи илмий янгилик: илк бор, жигар гидатидоз эхинококкозда ҳужайравий ва гуморал иммунитет кўрсаткичларини ўзаро мутаносиблиги асосланган, у иммунологик компетенциянинг жавоб реакциясини кўп йўқотишлари билан ривожланишнинг 3 та босқичида намоён бўлиши аниқланган (компенсацияланган, субкомпенсацияланган ва декомпенсацияланган). Илмий янгиликнинг аҳамиятиоқ жигар гидатидоз эхинококкозда ҳужайравий ва гуморал иммунитет кўрсаткичларини ўзаро мутаносиблиги асосланган, у иммунологик компетенциянинг жавоб реакциясини кўп йўқотишлари билан ривожланишнинг 3 та босқичида намоён бўлиши аниқланганлигини инобатга олиниши, беморларни даволаш режасига ўзгартиришлар киритилиши имкони беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Қашқадарьё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (28.03.2024 й.; № 60-I/CH), Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (05.04.2024 й.; № 30) ҳамда Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси бўйича буйруқ (05.04.2024 й.; № 63) билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: жигар гидатидоз эхинококкозда ҳужайравий ва гуморал иммунитет кўрсаткичларини ўзаро мутаносиблиги асосланган, у иммунологик компетенциянинг жавоб реакциясини кўп йўқотишлари билан ривожланишнинг 3 та босқичида намоён бўлиши аниқланганлигини инобатга олиниши ўз навбатида мазкур касалларда асоратларнинг олдини олиш чора тадбирларини белгилашга имкон бериши исботланган, бу ўз навбатида мазкур касалларда асоратларнинг камайтириш ҳисобига ижтимоий самарадорликни ошириш имкониятини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: жигар гидатидоз эхинококкозда ҳужайравий ва гуморал иммунитет кўрсаткичларини ўзаро мутаносиблиги асосланган, у иммунологик компетенциянинг жавоб реакциясини кўп йўқотишлари билан ривожланишнинг 3 та босқичида намоён бўлиши аниқланганлигини инобатга олиниши ўз навбатида мазкур касалларда асоратларнинг олдини олиш чора тадбирларини белгилашга имкон бериши исботланганлиги: беморнинг шифохонада қолиш муддатини ўртача 3 кунга қисқартириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 636000 сўмга камайтирган шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 75000 сўм дори воситалари сарфланади); Хулоса: жигар гидатидоз эхинококкозда ҳужайравий ва гуморал иммунитет кўрсаткичларини ўзаро мутаносиблиги асосланган, у иммунологик компетенциянинг жавоб реакциясини кўп йўқотишлари билан ривожланишнинг 3 та босқичида намоён бўлиши аниқланганлигини инобатга олиниши ўз навбатида мазкур касалларда асоратларнинг олдини олиш чора тадбирларини белгилашга имкон бериши исботланган, бу ўз навбатида ушбу беморларни даволаш натижаларига сезиларли ижобий таъсир кўрсатиб, касаллик асоратларини камайтириш имконини беради;
тўртинчи илмий янгилик: Илмий янгиликнинг моҳияти: Жигар гидатидоз эхинококкозининг асоратли ва асоратсиз такомиллаштирилган экспериментал моделлари шакллантирилиб, эхинококкознинг йирингли-септик асоратларини башоратлашнинг янги услуби ишлаб чиқилиб, услуб иммунологик супрессивликнинг даражасини ташхислаш, даволаш ўтказиш тактикаси ва шартлари, динамик назоратни шартлари ва хронологиясини танлаш асосланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Жигар гидатидоз эхинококкозининг асоратли ва асоратсиз такомиллаштирилган экспериментал моделлари шакллантирилиб, эхинококкознинг йирингли-септик асоратларини башоратлашнинг янги услуби ишлаб чиқилиб, услуб иммунологик супрессивликнинг даражасини ташхислаш, даволаш ўтказиш тактикаси ва шартлари, динамик назоратни шартлари ва хронологиясини танлаш имконини берганлиги ўз навбатида, асоратлар ривожланиши омилини камайтириб, шифо жараёнини тезлаштириб, ётоқ кунини қисқартирган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши Олинган илмий-амалий маълумотлар Қашқадарьё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (28.03.2024 й.; № 60-I/CH), Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (05.04.2024 й.; № 30) ҳамда Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси бўйича буйруқ (05.04.2024 й.; № 63) билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Жигар гидатидоз эхинококкозининг асоратли ва асоратсиз такомиллаштирилган экспериментал моделлари шакллантирилиб, эхинококкознинг йирингли-септик асоратларини башоратлашнинг янги услуби ишлаб чиқилиб, услуб иммунологик супрессивликнинг даражасини ташхислаш, даволаш ўтказиш тактикаси ва шартлари, динамик назоратни шартлари ва хронологиясини танлаш имконини берганлиги, ўз навбатида, ривожланиш эҳтимоли юқори бўлган ҳаётга хавф туғдирувчи асоратларни олдини олиш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Жигар гидатидоз эхинококкозининг асоратли ва асоратсиз такомиллаштирилган экспериментал моделлари шакллантирилиб, эхинококкознинг йирингли-септик асоратларини башоратлашнинг янги услуби ишлаб чиқилиб, услуб иммунологик супрессивликнинг даражасини ташхислаш, даволаш ўтказиш тактикаси ва шартлари, динамик назоратни шартлари ва хронологиясини танлаш имконини берганлиги, ўз навбатида, ривожланиш эҳтимоли юқори бўлган ҳаётга хавф туғдирувчи асоратларни олдини олиш ҳисобига беморнинг шифохонада қолиш муддатини ўртача 3,0 кунга қисқартириб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 636000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 225000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса: эхинококкознинг йирингли-септик асоратларини башоратлашнинг янги услуби иммунологик супрессивликнинг даражасини ташхислаш, даволаш ўтказиш тактикаси ва шартлари, динамик назоратни шартлари ва хронологиясини танлашни шифохона амалиётига жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 636000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 225000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
бешинчи илмий янгилик: Жигар гидатидоз эхинококкозини турли шакллари бўлган беморларни комплекс даволашнинг янги даволаш-ташхислаш алгоритмлари ишлаб чиқилиб, улар иммунологик супрессивликнинг даражасини ташхислашга асосланган ҳамда иммунокоррекция ва ўрин босувчи иммун терапияни ўз ичига қамраб олиши асосланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Жигар гидатидоз эхинококкозини турли шакллари бўлган беморларни комплекс даволашнинг янги даволаш-ташхислаш алгоритмларидан фойдаланиб иммунокоррекция ва ўрин босувчи иммун терапияни ўтқазилиши, асоратлар ривожланиши омилини камайтириб, шифо жараёнини тезлаштириб, ётоқ кунини қисқартирган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши Олинган илмий-амалий маълумотлар Қашқадарьё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (28.03.2024 й.; № 60-I/CH), Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (05.04.2024 й.; № 30) ҳамда Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси бўйича буйруқ (05.04.2024 й.; № 63) билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Жигар гидатидоз эхинококкозини турли шакллари бўлган беморларни комплекс даволашнинг янги даволаш-ташхислаш алгоритмларидан фойдаланиб иммунокоррекция ва ўрин босувчи иммун терапияни ўтқазилиши, ўз навбатида, ривожланиш эҳтимоли юқори бўлган ҳаётга хавф туғдирувчи асоратларни олдини олиш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Жигар гидатидоз эхинококкозини турли шакллари бўлган беморларни комплекс даволашнинг янги даволаш-ташхислаш алгоритмларидан фойдаланиб иммунокоррекция ва ўрин босувчи иммун терапияни ўтқазилиши, ўз навбатида, ривожланиш эҳтимоли юқори бўлган ҳаётга хавф туғдирувчи асоратларни олдини олиш ҳисобига беморнинг шифохонада қолиш муддатини ўртача 3,0 кунга қисқартириб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 636000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 225000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса: Жигар гидатидоз эхинококкозини турли шакллари бўлган беморларни комплекс даволашнинг янги даволаш-ташхислаш алгоритмларидан фойдаланиб иммунокоррекция ва ўрин босувчи иммун терапияни ўтқазилишини шифохона амалиётига жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 636000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 225000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.