Жуманиёз Алижон ўғли Сангировнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбек давлатчилиги тарихи: аштархонийлар даври бошқарув тизими”. 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: В2022.2.PhD/Tar. 1127
Илмий раҳбар: Шерзодхон Маҳмудов Тарих фанлари номзоди доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фанлар академияси Тарих институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти. DSc.02/30.12.2019. Tar.56.01.
Расмий оппонентлар: Обид Тангиров, Тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD); Бобур Аминов, Тарих фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бошқарувдаги ислоҳотлар, кенгаш, девоннинг сулола даври учун хос бўлган хусусиятлари, марказий ва ҳудудий бошқарувдаги мансаб, унвонларнинг вазифа, ваколатларида ҳамда маъмурий бирликларда юзага келган ўзгаришларни тадқиқ этиш орқали аштархонийлар даври давлат бошқарувини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Аштархонийлар даврида давлатнинг молия ишлари девон идораси томонидан амалга оширилгани, молиявий амалиётлар (ҳукмдорнинг иномлари рўйхати, кирим-чиқим харажатлари, солиқ-бож назорати, молиявий имтиёзлар) “дафтархонайи олий”даги “дафтари инъом”, “дафтари тонобона, “дафтари авориж”, “дафтари тавжиҳ (харажат)” ва “дафтари баравоти (баротлар) олий” каби махсус дафтарларда қайд этиб борилган ҳамда бу орқали хазинанинг назорати йўлга қўйилгани аниқланган;
Субҳонқулихон даврида таълимни бошқарувига доир ислоҳот (олий ҳукмдорнинг қарори билан амалга ошириладиган Бухоро мударрислари, мутаваллиларини лавозимига тайинлаш ёки бўшатиш ваколатининг қози калонга юкланиши) соҳада сифатнинг яхшиланишига (мударрис ва мутаваллиликка муносиб номзодларнинг сараланиши, талабаларнинг ўзлаштиришининг яхшиланиши) олиб келганлиги аниқланган;
Убайдуллахоннинг ўз мавқейини мустаҳкамлаш учун оталиқ ва додхоҳга нисбатан қушбеги куллга катта ваколатлар бериши (барча йиғин, қабулларга махсус рухсациз кириш, ҳукмдор ёрлиғисиз буйруқлар чиқариш, мансаб, вазифаларга номзодларни тайинлаш, хазинадан изоҳсиз маблағ олиш) натижасида сиёсий ҳокимият заифлашиб боргани (кейинги хонлар қушбеги кулл таъсирига тушуб қолгани) далилланган;
Аштархонийларнинг сиёсий инқирозига маъмурий ҳудудий бошқарувда қилинган ўзгаришлар (Хутталон вилоятини Бухородан олиб Балх вилоятига, Термиз вилоятини Балхдан олиниб Бухорога берилиши), ҳудудий раҳбарларнинг одатда хон хонадони вакилларидан тайинланиши (ҳокимият учун хонга қарши исёнлар қилиши), хонларнинг кенгашдаги лавозим имтиёзларини тез-тез ўзгартириши (вақти-вақти билан девонбеги калон, парвоначи, додхоҳ, қушбеги куллнинг нуфузларини сунъий оширилиши) сабаб бўлгани далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мавзу юзасидан ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Аштархонийлар даврида давлатнинг молия ишлари девон идораси томонидан амалга оширилгани, молиявий амалиётлар (ҳукмдорнинг иномлари рўйхати, кирим-чиқим харажатлари, солиқ-бож назорати, молиявий имтиёзлар) “дафтархонайи олий”даги “дафтари инъом”, “дафтари тонобона, “дафтари авориж”, “дафтари тавжиҳ (харажат)” ва “дафтари баравоти (баротлар) олий” каби махсус дафтарларда қайд этиб борилган ҳамда бу орқали хазинанинг назорати йўлга қўйилгани ҳақидаги маълумотлардан “Ўзбекістон таріхі” телеканалида эфирга узатилган “Очиқ дарс” кўрсатуви сенарийсини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2024-йил 17-апрелдаги 06-28-422-сон маълумотномаси). Ушбу тадқиқот натижасининг жорий этилиши давлат бошқарувидаги девон идораси тўғрисидаги янги маълумотларни оммалаштиришга хизмат қилган;
Субҳонқулихон даврида таълимни бошқарувига доир ислоҳот (олий ҳукмдорнинг қарори билан амалга ошириладиган Бухоро мударрислари, мутаваллиларини лавозимига тайинлаш ёки бўшатиш ваколатининг қози калонга юкланиши) соҳада сифатнинг яхшиланишига (мударрис ва мутаваллиликка муносиб номзодларнинг сараланиши ва лавозимга тайинланиши, талабалар ўзлаштиришининг яхшиланиши) олиб келганлиги ҳақидаги маълумотлардан “Ўзбекістон таріхі” телеканалида эфирга узатилган “Очиқ дарс” кўрсатуви сенарийсини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2024-йил 17-апрелдаги 06-28-422-сон маълумотномаси). Ушбу тадқиқот натижасининг жорий этилиши сулола даврида қози калон мансаби вазифасидаги ўзгариш, сабаби ва оқибати тўғрисидаги маълумотларни оммалаштиришга хизмат қилган;
Убайдуллахоннинг ўз мавқейини мустаҳкамлаш учун оталиқ ва додхоҳга нисбатан қушбеги куллга катта ваколатлар бериши (барча йиғин, қабулларга махсус рухсациз кириш, ҳукмдор ёрлиғисиз буйруқлар чиқариш, мансаб, вазифаларга номзодларни тайинлаш, хазинадан изоҳсиз маблағ олиш) натижасида сиёсий ҳокимият заифлашиб боргани (кейинги хонлар қушбеги кулл таъсирига тушуб қолгани) ҳақидаги маълумотлардан “Ўзбекістон таріхі” телеканалида эфирга узатилган “Очиқ дарс” кўрсатуви сенарийсини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2024-йил 17-апрелдаги 06-28-422-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижасининг жорий этилиши сулола даврида қушбеги кул мансабининг ваколотларида юзага келган ўзгариш ва бунинг натижалари тўғрисида янги маълумотларни оммалаштиришга хизмат қилган.
Аштархонийларнинг сиёсий инқирозига маъмурий ҳудудий бошқарувда қилинган ўзгаришлар (Хутталон вилоятини Бухородан олиб Балх вилоятига, Термиз вилоятини Балхдан олиниб Бухорога берилиши), ҳудудий раҳбарларнинг одатда хон хонадони вакилларидан тайинланиши (ҳокимият учун хонга қарши исёнлар қилиши), хонларнинг кенгашдаги лавозим имтиёзларини тез-тез ўзгартириши (вақти-вақти билан девонбеги калон, парвоначи, додхоҳ, қушбеги куллнинг нуфузларини сунъий оширилиши) сабаб бўлгани ҳақидаги илмий натижалардан Зомин тарихи ва ўлкашунослик музейи доимий экспозициясининг “Ўрта асрлар” бўлимида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси маданий мерос агентлигининг 2023-йил 4-октябрдаги 02-06/3561-сон маълумотномаси). Тақдим этилган материаллар музей фондларини ва экспозициясини ҳудудий бошқарувга доир илмий маълумотлар билан бойитишга, музей ходимларининг касбий фаолиятларини такомиллаштиришга хизмат қилган.