Рахимгазиев Умид Газиваевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда ювенил ревматоид артритнинг клиник-патогенетик жиҳатлари», 14.00.09–Педиатрия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Tib56.
Илмий раҳбар: Шамансурова Эльмира Амануллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.27.06.2017.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Шамсиев Фазлитдин Сайфутдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Бобомурадов Турдикул Акрамович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: болалар ювенил ревматоид артритининг клиник кечишининг замонавий хусусиятларини аниқлаш ва ушбу касалликнинг турли вариантларида прогнозлаш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ревматоид артритнинг замонавий клиник кечишини патологик жараённинг персистив ва прогрессивлигига мойиллиги остида суст кечиши билан тавсифланиши исботланган;
беморлар бўй ўлчамининг ортда қолиши ЮРАнинг клиник вариантлари, хусусан тизимли варианти билан ўзаро корреляцион боғлиқлиги кузатилган;
суяк метаболизмининг гипокальциемия, гиперкальциурия, гиперфосфатемия, гипомагниемия, остеокальцин даражасини пасайиши, жисмоний ривожланишнинг ортда қолиши кўринишларидаги остеопоротик бузилишлари ЮРАнинг полиартикуляр ва тизимли вариантларида нисбатан чуқурроқ тус олиши исботланган;
суяк тўқимасининг структура-функционал бузилишлари болаларда ЮРАнинг тизимли вариантида полиартикуляр ва олигоартикуляр вариантларига нисбатан икки карра кўпроқ корреляцион аниқлиги исботланган;
ЮРА билан касалланган болаларда тиреоид статуснинг десинхронизацияси касалликнинг шакли ва давомийлигига ўзаро ишонарли даражада боғлиқлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Болаларда ювенил ревматоид артритнинг клиник-патогенетик жиҳатлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Болаларда гормонал ҳолат ва минераллар алмашинуви асосидаги ювенил ревматоид артритнинг турли клиник шакллларини ташхислаш усуллари» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 7 февралдаги 8н-р/22-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма болаларда ушбу касалликни ташхислаш аниқлигини ошириб, ҳар бир беморда бўғим ўзгаришларини адекват ва анча самарали даволаш схемасини қўллаш имконини яратган;
«Болаларда ювенил ревматоид артритни эрта ташхислаш ва унинг кечишини прогнозлаш» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 7 февралдаги 8н-р/22-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма маълумотлари болаларда ушбу касалликда бўғим ўзгаришларини прогнозлашга хизмат қилган;
болаларда ювенил ревматоид артритнинг ташхислаш ва прогнозлаш принциплари бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази ва Қашқадарё вилояти кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 7 февралдаги 8н-р/22-сон маълумотномаси). Жорий қилинган натижалар ювенил ревматоид артрит билан касалланган болаларда ташхислаш ва прогнозлашнинг янги услубларни қўллаш орқали эрта ташхислашни 1,6 мартага оширишга имкон берган.