Тогаева Дилноза Азаматовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хизмат кўрсатиш соҳасида оилавий корхоналарни рақобатбардошлигини ошириш йўллари (Самарқанд вилояти мисолида)”, 08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Iqt 3441  PhD/Iqt1282
Илмий раҳбар: Шадиева Гулнора Мардиевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, PhD.03/28.02.2022.I.18.01
Расмий оппонентлар: Пардаев Мамаюнус Қаршибоевч , иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Турдибеков Хасан Ибрагимович иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент
Етакчи ташкилот: Самарданд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: хизмат кўрсатиш соҳасида оилавий корхоналарни рақобатбардошлигини ошириш билан боғлиқ илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“оилавий корхоналар рақобатбардошлиги” тушунчасининг хизмат кўрсатиш соҳаси хўжалик субектлари билан боғлиқ хусусиятларини ўзида акс эттирувчи муаллиф талқинидаги янги таърифи ишлаб чиқилган;
хизмат кўрсатиш соҳасида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва уни рақобатбардошлигини ошириш  бўйича илмий-амалий  тавсиялар таклиф  этилган;
хизмат кўрсатиш соҳасида оилавий корхоналарни инновацион фаолиятни мотивациялаштириш модели асосида Ўзбекистонда оилавий корхонани давлат томонидан тартибга солиш ва ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш модели ишлаб чиқилди, ва хизмат кўрсатиш соҳасида оилавий корхонани рақобатбардошлигини оширишнинг инновацион фаолият стратегияси шакллантирилган;
хизмат кўрсатиш соҳасида оилавий корхоналар хизматлар ҳажмининг 2027-йилгача мўлжалланган прогноз параметрлари бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Хизматлар кўрсатиш соҳасида оилавий корхоналарни рақобатбардошлигини ошириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар асосида:
“оилавий корхоналар рақобатбардошлиги” тушунчасининг хизмат кўрсатиш соҳаси хўжалик субектлари билан боғлиқ хусусиятларини ўзида акс эттирувчи муаллиф талқинидаги янги таърифи ишлаб чиқилади 2024 йилда “Хизматлар соҳаси иқтисодиёти” фанидан чоп этилган дарсликда фойдаланилади (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2024 йил 5 майдаги  9/05-30-7728-сонли маълумотномаси). Мазкур таъриф “Хизматлар тармоғи иқтисодиёти” фанидаги янги таҳрирдаги ёндошувни такомиллаштириш учун хизмат қилган;
хизмат кўрсатиш соҳасида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва уни рақобатбардошлигини ошириш  бўйича илмий-амалий  тавсиялар  ва таклифлар Самарқанд вилоятида фаолият олиб бораётган хизмат кўрстаиш корхоналарида қўлланилади (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2024 йил 5 майдаги 9/05-30-7728-сонли маълумотномаси). Амалга оширилган тадбирлар хизмат кўрсатиш кўрсатиш соҳасида оилавий корхоналарни рақобардошлигини оширишни таҳлил қилиш, баҳолаш ва стратегик мақсадга самарали эришишга ижобий таъсир кўрсатган;
хизмат кўрсатиш соҳасида оилавий корхоналарни рақотбардошлигини ошириш натижасида синергетик самарадорликка олиб келадиган платформа модели ишлаб чиқилади ва хизмат кўрсатиш соҳасида инновасион жараёнларни фаоллаштириш мақсадида фойдаланилади (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2024-йил 5-майдаги 9/05-30-7728-сонли маълумотномаси). Мазкур кўрсатмаларнинг амалиётга тадбиқ этилиши натижасида минтақада инновацион жараёнларни ривожлантиришга эришилган;
Хизмат кўрсатиш соҳасида оилавий тадбирколикни ривожлантиришнинг 2028 йилгача мўлжалланган прогноз параметрлари бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилади ва Самарқанд вилоятида фаолият олиб бораётган хизмат кўрсатиш корхоналарида қўлланилилиши мумкин (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2024-йил 5-майдаги 9/05-30-7728-сонли маълумотномаси). Мазкур таклиф ва тавсияларнинг амалиётга тадбиқ этилиши жами хизматлар таркибида оилавий корхоналарни рақобатбардошлигини таъминлаш натижасида хизматлар улушини 15 фоизгача, оилавий хизмат кўрсатиш корхоналар оладиган даромад (фойда) 9 фоизга ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish