Саматов Хуршид Улмасжоновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Нақшбандия тариқатида халқ билан мулоқот қилишнинг тасаввуфий-фалсафий асослари”, 09.00.03-Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.DSc/Fal46.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.F.02.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Илмий маслаҳатчи: Каримов Сайимназар, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Сафарова Нигора Олимовна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Рузматова Гулноз Мирахраровна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Рахматова Холидахон Холиковна, фалсафа фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади нақшбандия тариқатида халқ билан мулоқот қилиш ғоясини тасаввуфий-фалсафий асослаш ва ҳозирги замон учун маънавий-маърифий ҳамда ижтимоий-ахлоқий аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тасаввуфда мулоқотнинг ғоявий конструкцияларини ифодаловчи “муомилот”, “мусоҳиба”, “муколимот”, “муҳодисот”, “мусомирот” каби диний-тасаввуфий категорияларнинг ёшлар мулоқот маданиятини шакллантиришдаги ўрни ижтимоий-ахлоқий ва фалсафий жиҳатдан далилланган;
нақшбандия тариқати пирлари томонидан халқ билан мулоқот қилишнинг таянч ғоя ва қадриятлари янгича талқин этилганлиги, уни ташкил этувчи элементларга янгича урғу берилганлиги ва уларни муттасил ўзгарувчан тарихий шароитларга мувофиқлаштирганлиги далилланган;
нақшбандия тариқатининг дастлабки босқичда халқ билан конструктив мулоқотни амалга оширган тариқат пирларининг ижтимоий моделлари ва пацифистик консепсиялари кейинги босқичда давлат структуралари билан ҳам ўзига хос ижтимоий мулоқот тизимини шакллантирганлиги асосланган;
давлат ва фуқаролар ўртасида ҳалол муносабатларга асосланган, самарали ижтимоий ҳимояни таъминловчи ижтимоий давлат бошқарувини шакллантиришда нақшбандия тариқатининг ҳалоллик тамойили муҳим маънавий асос эканлиги аниқ илмий далиллар билан исботланган;
Янги Ўзбекистоннинг “Давлат-халққа хизмат кўрсатиши шарт” деган стратегик ғояси нақшбандия тариқатининг “халққа хизмат қилиш ¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬- Ҳаққа хизмат қилиш” деган устувор ғоясига уйғун эканлиги “Ҳақ ва халқ”, “зоҳир ва ботин”, “хилват ва анжуман” каби тасаввуфий-диалектик категориялар орқали далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Нақшбандия тариқати пирларининг халқ билан мулоқот қилишга оид тасаввуфий ва ижтимоий-сиёсий қарашларининг фалсафа тарихидаги аҳамиятини очиб бериш ҳамда ёш авлодни мулоқот руҳида тарбиялашдаги ўрнини асослаб бериш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тасаввуфда мулоқотнинг ғоявий конструксияларини ифодаловчи “муомилот”, “мусоҳиба”, “муколимот”, “муҳодисот” “мусомирот” каби диний-тасаввуфий категорияларнинг ёшлар мулоқот маданиятини шакллантиришдаги ўрни ижтимоий-ахлоқий ва фалсафий жиҳатдан далилланганлигига оид таклиф-тавсиялардан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2019-йил 1-ноябрда ВИ Сездида тасдиқланган 2020-2024 йилларга мўлжалланган сайловолди дастурининг (1.1), (1.2), (1.3), (5.4), (6.1), (6.3) бандлари ижросини таъминлашда ва маънавий-маърифий тадбир дастурининг ссенарисини яратиш ҳамда амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий Кенгашининг 2023-йил 21-августдаги 02/05-49-сон маълумотномаси). Натижада, партиянинг сайловолди дастури мақсад ва вазифаларни амалга оширишда, тарғибот тадбирларнинг савиясини янада бойитишга, аждодларимизнинг, хусусан, нақшбандия тариқати пирларнинг фалсафий, диний ва илмий меросини кенг тарғиб этиш орқали ёшларда миллий ўзликни англаш, ватанпарварлик ва меҳнацеварлик туйғуларининг ривожланишида, муомала ва мулоқот маданияти, огоҳлик, ҳушёрлик каби комил инсон мезонларини шакллантиришга хизмат қилган;
нақшбандия тариқати пирлари томонидан халқ билан мулоқот қилишнинг таянч ғоя ва қадриятлари янгича талқин этилганлиги, уни ташкил этувчи элементларга янгича урғу берилганлиги ва уларни муттасил ўзгарувчан тарихий шароитларга мувофиқлаштирганлиги далилланганлигига оид илмий янгиликлари, назарий хулосалари, методологик ҳамда амалий таклифлардан Ўзбекистон Миллий университетида 2018-2020 йилларда бажарилган “Ўзбекистонда ислоҳотлар жараёнини таҳлил этиш ва амалга оширишнинг консептуал-фалсафий методологияси (Ҳаракатлар стратегияси асосида)” мавзусидаги ПЗ-20170928696-рақамли амалий лойиҳа ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий университетининг 2023-йил 25-августдаги 01/10-11-5033-сон маълумотномаси). Натижада, халқ билан мулоқот қилишга оид тасаввуфий, фалсафий ва ижтимоий-сиёсий қарашларнинг тарихий илдизлари, обектив ва субъектив омилларини шарҳлаш ҳамда илмий асосда ўрганишнинг компаративистик мезонларини такомиллаштиришга оид назарий-методологик тавсияларни ишлаб чиқишга хизмат қилган;
нақшбандия тариқатининг дастлабки босқичда халқ билан конструктив мулоқотни амалга оширган тариқат пирларининг ижтимоий моделлари ва пацифистик консепсиялари кейинги босқичда давлат структуралари билан ҳам ўзига хос ижтимоий мулоқот тизимини шакллантирганлиги асосланганлигига оид илмий янгиликлари ва амалий таклифлардан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан нашр этилган “Ўрта аср Шарқ алломалари ва мутафаккирлари тарихий-фалсафий мероси энциклопедияси”ни тайёрлашда ҳамда илмий-маданий каталоглар, албомлар, илмий-амалий материаллар базасини такомиллаштиришда фойдаланилган (Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2023-йил 9-августдаги 02/367-сон маълумотномаси). Натижада, нақшбандия тариқати пирларининг халқпарварлик, маънавий-ахлоқий ва руҳий тарбияга оид ғоялари бўйича илмий тадқиқотлар олиб боришни йўлга қўйишда ҳамда ёшларнинг маънавий-ахлоқий тарбиясидаги ижобий таъсирини ривожлантириш мақсадида нашр этилган энциклопедия мавзуларини илмий манбалар билан бойитишга хизмат қилган;
давлат ва фуқаролар ўртасида ҳалол муносабатларга асосланган, самарали ижтимоий ҳимояни таъминловчи ижтимоий давлат бошқарувини шакллантиришда нақшбандия тариқатининг ҳалоллик тамойили муҳим маънавий асос эканлиги аниқ илмий далиллар билан исботланганлигига оид амалий таклифлардан Самарқанд вилояти “Имкон” фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва инсон тараққиёти марказининг 2022-йилда бажарилган “Маҳаллаларда ёшларнинг диний экстремизм ва миссонерлик таъсирига тушиб қолишни олдини олишда давлат органлари билан ижтимоий шерикликни йўлга қўйиш” мавзусидаги 22/01/01 рақамли амалий грант лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Имкон фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва инсон тараққиёти марказининг 2023-йил 3-августдаги 03/23-сон маълумотномаси). Натижада, дин ниқобидаги турли таҳдидларга қарши курашда давлат ва фуқаролар ўртасида ижтимоий ҳамкорликни мустаҳкамлашга ҳамда ёшларда ахборот истеъмол маданиятини юксалтиришга хизмат қилган;
Янги Ўзбекистоннинг “Давлат-халққа хизмат кўрсатиши шарт” деган стратегик ғояси нақшбандия тариқатининг “Халққа хизмат қилиш - Ҳаққа хизмат қилиш” деган устувор ғоясига уйғун эканлиги “Ҳақ ва халқ”, “зоҳир ва ботин”, “хилват ва анжуман” каби тасаввуфий-диалектик категориялар орқали далилланганлигига оид амалий таклифлардан Самарқанд вилоят телерадиокомпанияси томонидан 2023-йилда эфирга узатилган “Қадрият” телекўрсатувининг навбатдаги сонининг дастур ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2023-йил 14-мартдаги 01-07/76-сон маълумотномаси). Натижада, нақшбандия тариқатида пирларнинг фаолияти ҳамда уларнинг халқ билан мулоқот қилиш ғоясини кенг жамоатчиликка етказишга хизмат қилган.