Ўразметов Мангубек Турсунбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сулаймон Боқирғоний тасаввуфий қарашларининг фалсафий асослари”, 09.00.03-Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Fal672.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.F.02.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш.
Илмий раҳбар: Хажиева Максуда Султановна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Наврўзова Гулчеҳра Негматовна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Алимов Акбар Нарбоевич, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Сулаймон Боқирғоний маънавий меросидаги тасаввуфий қарашларининг ижтимоий аҳамиятини фалсафий асослаш ва ундан самарали фойдаланиш бўйича таклиф-тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Сулаймон Боқирғонийнинг Мовароуннаҳрда Яссавийлик тариқати ирфоний-фалсафий ғояларининг изчил давомчиси эканлиги ва тасаввуф тарихида диний-фалсафий дунёқарашнинг ривожланишида субстансионал асос бўлиб келганлиги мантиқий далилланган;
Сулаймон Боқирғонийнинг инсонни камолотга эришиш босқичлари ҳамда фалсафий антропологияга оид муаммолар билан боғлиқ тасаввуфий қарашларида илгари сурилган инсон, инсон борлиғи, тана, руҳ, қалб, нафс каби категорияларнинг бугунги кундаги конструктив аҳамияти илмий асосланган;
Мутасаввифнинг “Меърожнома”, “Имом Аъзам қиссаси”, “Биби Марям қиссаси”, “Ҳазрат Исмоил қиссаси”, “Ярим олма қиссаси”, “Охир замон китоби” ва “Қиссайи Гўдакнома” каби асарларида мавжуд диний-фалсафий, ахлоқий ғояларнинг ҳозирги замон ёшларини ватанпарвар ва гуманистик шахс этиб тарбиялашдаги функсионал хусусиятлари очиб берилган;
Сулаймон Боқирғонийнинг жамиятда рўй берувчи ижтимоий зиддият (конфликт)ларни бартараф қилишга қаратилган ижтимоий ҳамжиҳатлик, бағрикенглик (толерантлик), муросавийлик сингари маънавий-маърифий ва комилликка ундовчи ғоялари асосида инсон қадрини улуғлаш, янги Ўзбекистонда маърифатли маънавий макон барпо этиш услубларининг ёшларда маънавий, ғоявий иммунитетни шакллантиришда илоҳий ахлоқ соҳибига айланиш, ҳидоят йўлига бошлаш каби тамойиллари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилинганлиги: Тадқиқот натижасида Сулаймон Боқирғоний тасаввуфий қарашларининг фалсафий асослари бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар ва таклифлар асосида:
Сулаймон Боқирғонийнинг Мовароуннаҳрда Яссавийлик тариқати ирфоний-фалсафий ғояларининг изчил давомчиси эканлиги ва тасаввуф тарихида диний-фалсафий дунёқарашнинг ривожланишида субстансионал асос бўлиб келганлигига оид методологик тавсиялар ҳамда амалий таклифларлардан Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2018-2020-йилларда бажарилган “Қорақалпоғистон жамиятидаги ижтимоий кўрсатмалар трансформацияланиши: тарих ва амалиёт” мавзусидаги ПЗ-20170915198 рақамли амалий лойиҳа ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2023-йил 5-майдаги 201/1-сон маълумотномаси). Натижада, ёш авлоднинг юртимиз шаҳарлари, тарихи, маданий мероси, обидалари ва санъат асарлари ҳақидаги билим ва кўникмаларини шакллантиришга, уларда инсонпарварлик, илмпарварлик, камтарлик, меҳр-оқибат, меҳнацеварлик, сахийлик каби умуминсоний фазилатларни қарор топтиришга хизмат қилган;
Сулаймон Боқирғонийнинг инсонни камолотга эришиш босқичлари ҳамда фалсафий антропологияга оид муаммолар билан боғлиқ тасаввуфий қарашларида илгари сурилган инсон, инсон борлиғи, тана, руҳ, қалб, нафс каби категорияларнинг бугунги кундаги конструктив аҳамиятига доир назарий хулосалар, методологик тавсиялар ва амалий таклифларидан Ўзбекистон Республикаси маданият ва туризм вазирлигининг 2023-йилга мўлжалланган “ЙЎЛ ХАРИТАСИ”даги маданий меъросни асраб-авайлаш чора тадбирлари доирасида “Туркий тилли халқаро ёшлар фестивали” ва “Ёшлар туризми ИИ қурултойи”ни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича дастурларини ишлаб чиқишга фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси маданият ва туризм вазирлигининг 2023-йил 1-майдаги 05-12-15-2758-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар самарадорлигини ошишига хизмат қилган;
Мутасаввифнинг “Меърожнома”, “Имом Аъзам қиссаси”, “Биби Марям қиссаси”, “Ҳазрат Исмоил қиссаси”, “Ярим олма қиссаси”, “Охир замон китоби” ва “Қиссайи Гўдакнома” каби асарларида мавжуд диний-фалсафий, ахлоқий ғояларнинг ҳозирги замон ёшларини ватанпарвар ва гуманистик шахс этиб тарбиялашдаги функсионал хусусиятлари очиб берилганлигига оид методологик тавсиялар ва амалий таклифлардан Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Хоразм вилояти вакиллигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 12-майдаги ПҚ 3721-сон “Буюк алломалар, адиб ва мутафаккирларимиз ижодий меъросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида ёшлар ўртасида китобхонлик танловларини тарғиб этиш тўғрисида”ги Қарори ижроси бўйича белгиланган вазифалар ижросини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Мусулмонлар идорасининг 2023-йил 05-майдаги 1378-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Хоразм вилояти вакиллиги фаолиятини самарали ташкил этишга, ходимлари ҳамда имомлар томонидан олиб борилган маърузаларнинг сифат жиҳатидан янада такомиллашишига хизмат қилган;
Сулаймон Боқирғонийнинг жамиятда рўй берувчи ижтимоий зиддият (конфликт)ларни бартараф қилишга қаратилган ижтимоий ҳамжиҳатлик, бағрикенглик (толерантлик), муросавийлик сингари маънавий-маърифий ва комилликка ундовчи ғоялари асосида инсон қадрини улуғлаш, янги Ўзбекистонда маърифатли маънавий макон барпо этиш услубларининг ёшларда маънавий, ғоявий иммунитетни шакллантиришда илоҳий ахлоқ соҳибига айланиш, ҳидоят йўлига бошлаш каби тамойиллари такомиллаштирилганлигига оид таклиф-тафсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил учун мўлжалланган чора-тадбирлар дастурининг ИИИ йўналишида белгиланган “Ғоя ва мафкура масаласи ҳамда илм-фан ва маърифат тарғиботи” 16-банди “Буюк аллома ва мутафаккирларимиз ҳаёти ва фаолиятини чуқур ўрганиш, бой маънавий ва маданий меросларини асраб авайлаш, илмий-ижодий асарларини кенг тарғиб қилиш” мавзусида ўтказилган тарғибот ишларини ташкил этиш” мавзусидаги тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2023-йил 7-июлдаги 249-сон маълумотномаси). Натижада, мамлакатимизда Сулаймон Боқирғоний тасаввуфий қарашларининг фалсафий асосларини ўрганишга доир услубий қўлланмалар ишлаб чиқишга хизмат қилган.