Махрамов Умиджон Шокиржоновичнинг
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Фуқаролик жамиятини ривожлантиришда ижтимоий адолат тамойиллари асосида сиёсий механизмларни такомиллаштириш”, 23.00.02-сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Ss449
Илмий раҳбар: Тилавов Ўктамжон Ғуломович, фалсафа фанлар доктори., доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.Ss.01.08 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Холбеков Абдугани Жуманазарович, Социология фанлари доктори., профессор; Назаров Насриддин Атакулович сиёсий фанлари доктори., профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва  назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Фуқаролик жамиятини ривожлантиришда ижтимоий адолат тамойиллари асосида сиёсий механизмларини такомиллаштиришга доир илмий хулосалар, таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
классик ва замонавий сиёсий назарияларда ижтимоий адолатга доир таълимотлар эволюциясига кўра жамият демографик ҳолати давлатнинг ижтимоий сиёсатига (ижобий, салбий) таъсир кўрсатиш тенденсиясига эга эканлиги асослантирилиб, бу таъсирниг мамлакат ички салоҳиятини юзага чиқаришга қаратилган ижтимоий-сиёсий имкониятлари очиб берилган;
    сиёсий ҳокимият легитимлиги ва давлат бошқаруви тизими фаолияти самарадорлигини таъминлашда нодавлат-нотижорат ташкилотларини ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш жараёнига жалб этишга қаратилган ижтимоий ҳисоботлар очиқ маълумотлари платформасини яратишнинг жамоатчилик назорати механизмларини кучайтиришдаги роли очиб берилган;
    ижтимоий адолат тамойилларини амалга оширишнинг илғор механизмлари ҳисобланган (таълим, соғлиқни сақлаш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, гендер тенглиги, жамоавий туризм, маҳсулотлар экспорти, психологик ёрдам) ижтимоий тадбиркорлик шаклларини қўллаб-қувватлашда маҳаллий ижтимоий фондлар ҳамда маслаҳат хизматлари каби ташкилий ҳамкорликнинг янги турлари ҳудудлар ўртасидаги ижтимоий тафовутларни минималлаштиришнинг инновацион усули сифатида асослаб берилган;
    мамлакатнинг сиёсий барқарорлиги фуқароларнинг давлат сиёсатидан розилиги даражасига боғлиқлигига кўра ижтимоий адолат ва интеграцияни таъминлашда аҳоли давомадларини оширишнинг самарали воситаси ҳисобланган ҳудудларнинг инвестицион жозибадорлигини юксалтириш ва юқори малакали мутахассислар мобиллигини кучайтиришда блокчейн платформаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ижтимоий-сиёсий лойиҳаларни амалга ошириш зарурати далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Фуқаролик жамиятини ривожлантиришда ижтимоий адолат тамойилларини ўрнатишнинг ижтимоий-сиёсий механизмларини такомиллаштириш доирасида ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
фуқаролик жамиятини ривожлантириш шароитида демократик тамойиллар асосида давлат ва фуқаролар ўртасидаги мулоқотни вертикал шаклда кучайтириш орқали ижтимоий адолатни қарор топтириш ҳамда барқарор тараққиётга эришиш мумкинлигига оид тавѕиялардан Ўзбекистон либерал-демократик партиясининг 2023 йилнинг май-август ойлари давомида, партиясининг иш режасида белгиланган “Ижтимоий адолат ғояси – буюк алломаларимиз нигоҳида” номли тадбир ссенарийсини ишлаб чиқишда фойдаланилган. Ўзбекистон либерал-демократик партиясининг 2023 йил 29 январдаги 01-27/42-ѕон далолатномаѕи). Натижада аҳолининг ҳуқуқий онги, ҳуқуқий маданиятини юкѕалтириѕҳ, хуѕуѕан, ўѕиб келаётган ёѕҳ авлод ѕиёѕий онгида ијтимоий адолат муноѕабатларини ѕҳаклланиѕҳ ѕамарадорлигини ошишига хизмат қилган;
ижтимоий адолат жамиятнинг бирлиги ва барқарорлигини таъминловчи омил сифатида унинг сафарбарлик ва инновацион жиҳатларини илмий тадқиқ қилиш орқали фуқаролик жамиятини ривошлантишнинг ташкилий-тузилмавий моделини ишлаб чиқиш илмий асосланган таклиф ва тавсиялардан Ўзбекиѕтон Реѕрубликаѕи Маънавият ва маърифат марказининг 2020-2022-йилларда олиб борилган илмий ва амалий лойиҳаларни бажаришда фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2024-йил 9-январдаги №02-22/21-ѕон маълумотномаѕи). Илмий натијалар ёѕҳларда ијтимоий адолат туѕҳунсҳаѕи, унинг јамият ҳаётини барқарорлаѕҳтириѕҳдаги функѕионал роли ва имкониятлари бораѕидаги ѕиёѕий билим ва тајрибаларни ѕҳаклланиѕҳига хизмат қилган;
янги ўзбекистон шароитида ижтимоий адолатни таъминлашнинг индикаторларини (бошқарув сифати, тартибга солиш, коррупсияни олдини олиш, ижтимоий назорат, халқ билан мулоқот) яратиш - давлатнинг ижтимоий-сиёсий имиджини оширишга хизмат қилишига оид илмий аѕоѕланган таклиф ва тавѕиялардан Ёшлар ишлари агентлигининг амалий фаолиятида фойдаланилган (Ёшлар ишлари агентлигининг 2024-йил 19-апрелдаги 2-13-21-1652-ѕон маълумотномаѕи). Берилган илмий хулоѕалар, давлат ва фуқаролик јамияти инѕтитутларини ѕҳакллантириѕҳ бораѕида яратилган илмий, назарий ијтимоий-ѕиёѕий қараѕҳлар замонавий ѕиёѕий рарадигмалар нуқтаи-назаридан таҳлил қилиниб, уларда берилган қонуниятлар моҳиятини, ратѕионаллик, инѕонрарварликка моѕлаѕҳтириѕҳ механизмлари иѕҳлаб сҳиқилган.
давлат ва фуқаролик жамияти институтлари ҳамкорлигига оид муаммоларнинг ечимини топишда ижтимоий адолатнинг структур-функсионал механизмларини такомоллаштириш орқали ўзаро интеграциясини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йилнинг апрел-сентябр ойларида, республика олий таълим тизими маънавий-маърифий ишлар режасининг “Глобаллашув шароитида ғоявий, мафкуравий ва ахборот хуружларига қарши курашишнинг замонавий механизм ва технологиялари” мавзусида ташкил этилган тадбирлар доирасида фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 9-февралдаги 02/14-417-ѕон маълумотномаѕи). Натижада ўтказилган анкета-сўровномаларни тарқатиш, иштирокчиларнниг фикр-мулоҳазаларни ўрганиш, синовлар олишда шунингдек, фуқаролик жамиятининг ривожланиши ҳамда жамиятдаги мавжуд ижтимоий-сиёсий механизмларни такомиллаштиришга доир тавсиялар ишлаб чиқилган. Натижада илмий хулосалар Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини ривожлантиришда ижтимоий адолат тамойилларини янада кенгроқ жорий этишга доир конструктив ғоялар, методологик тавсияларни ишлаб чиқишга хизмат қилган Натижада илмий хулосалар Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги имиджини оширишга доир конструктив ғоялар, методологик тавсияларни ишлаб чиқишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish