Ботирова Шахло Исамиддиновнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. “Ҳозирги замон насрида ноанъанавий қиссалар бадиияти: услуб, жанр ва хронотоп талқини”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация рўйхатга олинган рақам: В2024.3.DSc/Fil853.
Диссертация бажарилган муассаса: Гулистон давлат университети.
Илмий маслаҳатчи: Жуманазаров Умрзоқ Абдураззоқович, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Жиззах давлат педагогика университети, PhD.03/04.06.2020.Fil.113.02 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Акбарали Гофурович Сабриддинов, филология фанлари доктори, профессор; Абдуҳамид Холмуродов, филология фанлари доктори, профессор; Давронова Шоҳсанам Гайбуллоевна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат Чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади замонавий ноанъанавий қиссаларда услуб ва жанр, сюжет ва композиция, лирик кечинмалар, образ ва образлиликни хронотоп ва бадиий вақт категориялари нуқтайи назаридан аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қисса жанри тарихан янги ифода шакл-у шамойилида қисқа вақтда ранг-баранг кўринишларга эга бўлса-да, унинг илк илдизлари пайғамбарлар ҳақидаги қиссалар, Қуръон оятларида акс этган маърифий-диний қарашларда намоён бўлганлигини асосланган;
қиссаларда реалистик ва ноанъанавий тасвир усуллари ХХ асрнинг 30-йилларидан бошланганлиги ҳамда ундаги образлиликнинг бадиийлик шартлари ва қонуниятлари янги ифода усуллари билан бойиб бораётганлиги далилланган;
образ шакллантирувчи сюжет ва композиция тизимидаги характер индивидуаллигини таъминлашга ёрдам берадиган омиллар турли усуллар моҳиятидаги поетик изланишлар ранг-баранглиги маҳсули эканлиги исботланган;
даврнинг оғриқли муаммолари “Тун панжаралари” ва “Ёлғизлик” қиссалари ёзувчиларга поетик илҳом берганлиги, жаҳон адибларининг жанрий-композицион жиҳатдан пишиқ асарлари асосида образ яратиш йўлидаги хилма-хил уринишларнинг фарқлари асосланган;
“Онаизорим”, “Қора китоб” қиссаларидаги ноанъанавий услуб жаҳон ва рус адабиётидаги қиссаларнинг таъсири натижасида яратилганлиги, образларнинг глобал мавзуларга модификацияси ва жанр табиатидаги эврилишларда бадиий психологизм, бадиий композиция, бадиий хронотопнинг аҳамияти муҳим эканлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳозирги замон насрида ноанъанавий қиссалар бадиияти: услуб, жанр ва хронотоп талқини тадқиқи юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
қисса жанри тарихан янги ифода шакл-у шамойилида қисқа вақтда ранг-баранг кўринишларга эга бўлса-да, унинг илк илдизлари пайғамбарлар ҳақидаги қиссалар, Қуръон оятларида акс этган маърифий-диний қарашларда намоён бўлганлиги ҳақидаги қарашларга оид хулосалардан Термиз давлат университетида 2023-йилда бажарилган 617309-ЭПП-1-2020-1-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП рақамли “Триггеринг инновативе аппроачес анд энтрепренеуриал скиллс фор студенц тҳроугҳ cреатинг cондитионс фор градуатеъс эмплоябилитй ин Cентрал Асиа - ТРИГГЕР” мавзусидаги илмий-амалий лойиҳада фойдаланилган (Термиз давлат университетининг 2024 йил 24 майдаги 06/12-1838-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг илмий-назарий жиҳатдан бойитилишига эришилган;
қиссаларда реалистик ва ноанъанавий тасвир усуллари ХХ асрнинг 30-йилларидан бошланганлиги ҳамда ундаги образлиликнинг бадиийлик шартлари ва қонуниятлари янги ифода усуллари билан бойиб бораётганлиги асосланган ўринлардан “Теория литературы: Введение в литературоведение” номли дарслигини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлигининг 2022-йил 19-июлдаги 233-сонли буйруғига асосан тайёрланган. Рўйхатга олиш рақами: 233-0384). Натижада мазкур дарслик бадиий насрнинг пайдо бўлиши ва генезиси билан боғлиқ бўлимлари назарий қарашлар билан бойитилган;
образ шакллантирувчи сюжет ва композиция тизимидаги характер индивидуаллигини таъминлашга ёрдам берадиган омиллар турли усуллар моҳиятидаги поетик изланишлар ранг-баранглиги маҳсули эканлиги ўринлардан “Адабиёт назариясини ўқитиш методикаси” номли дарслигини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлигининг 2022-йил 19-июлдаги 233-сонли буйруғига асосан тайёрланган. Рўйхатга олиш рақами: 233-0383). Натижада дарсликнинг адабиёт ўқитишда бадиий насрнинг ўзига хос хусусиятларини етказиш бўлими мазмунан бойитилган;
даврнинг оғриқли муаммолари “Тун панжаралари” ва “Ёлғизлик” қиссалари ёзувчиларга поетик илҳом берганлиги, жаҳон адибларининг жанрий-композицион жиҳатдан пишиқ асарлари асосида образ яратиш йўлидаги хилма-хил уринишларнинг фарқлари ўрганилган ўринлардан “Таржима назарияси ва амалиёти” дарслигини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар Вазирлигининг 2024-йил 25-июндаги 218-сонли буйруғига асосан тайёрланган. Рўйхатга олиш рақами: 218-400). Натижада мазкур дарсликнинг тил ўрганишда бадиий наср намуналаридан фойдаланишга доир фасллари ўзбек қиссаларидан олинган таржима парчалари билан бойитилган;
“Онаизорим”, “Қора китоб” қиссаларидаги ноанъанавий услуб жаҳон ва рус адабиётидаги қиссаларнинг таъсири натижасида яратилганлиги, образларнинг глобал мавзуларга модификацияси ва жанр табиатидаги эврилишларда бадиий психологизм, бадиий композиция, бадиий хронотопнинг аҳамияти муҳим эканлиги асосланган ўринлардан “Тили ўрганилаётган мамлакатлар адабиёти тарихи” дарслигини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар Вазирлигининг 2024-йил 25-июндаги 218-сонли буйруғига асосан тайёрланган. Рўйхатга олиш рақами: 218-401). Натижада тили ўрганилаётган мамлакатлар адабиётида ноанъанавий қиссаларнинг пайдо бўлиши ва бунинг ўзбек адабиётига таъсири масалаларига ойдинлик киритилган.