Пардаева Шаҳноза Абдинабиевнанинг
доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.      Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Молиявий натижаларнинг стратегик бошқарув ҳисоби методологиясини такомиллаштириш», 08.00.08 – «Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.DSc/Iqt504.
Илмий маслаҳатчи: Мехмонов Султонали Умаралиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
 Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Ахмеджанов Каримжон Бакиджанович; иқтисодиёт фанлари доктори, доцент Алиқулов Абдимўмин Исматович; иқтисодиёт фанлари доктори, доцент Костаев Умиджон Умирзақович.
Етакчи ташкилот: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: иқтисодиётни модернизациялаш шароитида хўжалик юритувчи субектларда молиявий натижаларнинг стратегик бошқарув ҳисоби методологиясини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
хўжалик юритувчи субектларда молиявий натижаларнинг стратегик бошқарув ҳисобини молиявий ҳамда номолиявий кўрсаткичлар орқали баҳолаш имкониятини яратиб берадиган стратегик салоҳият кўрсаткичлар мажмуаси ишлаб чиқилган;
молиявий натижани фойда кўрсаткичи билан бирга иқтисодий қўшилган қиймат (ЭВА) ўлчови орқали капиталга қилинган инвестициялар ва унинг баҳоси ўзгаришини ҳисоблаш таклиф этилган;
молиявий натижаларнинг стратегик бошқарув ҳисоби самарадорлигини бюджетлаштириш орқали амалга оширишда вужудга келадиган четланишларни ҳисобга олишга асосланган беш босқичли интеграллашган тизим таклиф этилган;
харажатларнинг стратегик бошқарув ҳисобини ташкил қилиш учун калкуляциянинг замонавий усулларидан комплекс фойдаланиш тамойилига асосланган “тизимли ёндошув усули” ишлаб чиқилган;
хўжалик юритувчи субектларнинг молиявий натижалари кўрсаткичларини таҳлил қилишда ноаниқ тўплам назариясининг математик аппаратидан фойдаланиш услуби таклиф қилинган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Молиявий натижаларнинг стратегик бошқарув ҳисоби методологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
хўжалик юритувчи субектларда молиявий натижаларнинг стратегик бошқарув ҳисобини молиявий ҳамда номолиявий кўрсаткичлар орқали баҳолаш имкониятини яратиб берадиган стратегик салоҳият кўрсаткичлар мажмуаси бўйича берган таклифларидан “Навоий кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти масъулият марказлари (сегментлари)да капиталларининг реал бозор қийматини баҳолашда фойдаланилган (“Навоий кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамиятининг 2024 йил 27 майдаги 23/01-01-07/243 -сон маълумотномаси). Мазкур таклиф комбинатнинг стратегик истиқболда молиявий натижаларини ифодаловчи кўрсаткичларнинг ўзгаришини, динамикасини ҳамда уларга таъсир қиладиган омилларни ҳисобга олиш, таҳлил қилиш ва натижада узлюксиз ҳамда тезкор тарзда параметрларига ўзгартиришлар киритиб бориш имкониятини яратди. Натижада молиявий натижаларнинг стратегик бошқарув ҳисобини молиявий ҳамда номолиявий кўрсаткичларни ўзида мужассамлаштирган стратегик салоҳият кўрсаткичлар мажмуаси орқали шаклланиши ахборот базасининг ҳаққонийлигини, яхлитлигини ҳамда уларга асосланиб қабул қилинадиган стратегик бошқарув қарорларининг тезкорлигини таъминламоқда ва самарадорлигини оширмоқда. Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши комбинатда 2026 йилда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини 30 фоизга оширишга мўлжалланган стратегик ривожлантириш дастурини қабул қилишда асосий маълумот манбаси бўлиб хизмат қилган;
молиявий натижани фойда кўрсаткичи билан бирга иқтисодий қўшилган қиймат (ЭВА) ўлчови орқали капиталга қилинган инвестициялар ва унинг баҳоси ўзгаришини ҳисоблаш бўйича берган таклифларидан “Навоий кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти масъулият марказлари (сегментлари)да капиталларининг реал бозор қийматини баҳолашда фойдаланилган (“Навоий кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамиятининг 2024 йил 27 майдаги 23/01-01-07/243 -сон маълумотномаси). Мазкур таклиф натижасида комбинат масъулият марказлари кесимида, яъни унинг таркибий қисмлари, сегментлари, алоҳида бўлимлари (цехлари) фаолиятлари самарадорлигини улар олаётган фойда кўрсаткичи орқали баҳолаш билан бирга, умумий капиталлари қиймати, яъни ҳар масъулият марказидаги мавжуд капиталнинг бозор баҳоси қанча миқдорни ташкил қилаётганлигини ҳам баҳолаш имконияти пайдо бўлди. Натижада истиқболда ҳар бир аксионер учун олаётган дивиденд кўринишидаги фойда миқдорининг ўзинигина эмас, шу билан бирга унинг акцияга қилган инвестицияси бўйича реал даромади даражаси қандай ўзгараётганлигини ҳам ҳисоблаш, капитализация даражасини кузатиш, таҳлил қилиш ва қарор қабул қилиш имконияти яратилди.
молиявий натижаларнинг стратегик бошқарув ҳисоби самарадорлигини бюджетлаштириш орқали амалга оширишда вужудга келадиган четланишларни ҳисобга олиш учун ишлаб чиққан беш босқичли интеграллашган тизими бўйича берган таклифларидан “Навоий кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти тизимида хўжалик юритувчи субектларнинг молиявий натижалар кўрсаткичларини жорий ҳамда истиқболдаги даврга бюджетлаштириш фойдаланилган (“Навоий кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамиятининг 2024 йил 27 майдаги 23/01-01-07/243 -сон маълумотномаси). Мазкур таклиф натижасида комбинат миқёсида, шу билан бирга унинг барча масъулият марказларида молиявий натижалар кўрсаткичларини жорий ҳамда истиқболдаги даврга бюджетлаштириш, фаолият жараёнида бюджет параметрларидан четланишларни тезкор аниқлаш, вазиятни тўғри баҳолаш, сабабларини аниқ кўра олиш, уларни тузатиш бўйича бошқарув қарорларини қабул қилиш имконияти пайдо бўлди. Натижада комбинатнинг ҳар бир масъулият марказларида молиявий натижалар кўрсаткичларини истиқболдаги даврга бюджетлаштириш, бюджет параметрларидан четланишларни узлюксиз тарзда кузатиб бориш, оғишлар вужудга келганда улар бўйича тезкор бошқарув қарорларини қабул қилиш имконияти яратилди. Мазкур тадбирлар комбинатда маҳсулот таннархини камайтириш бўйича 2024 йилнинг январ-апрел ойлари учун тасдиқланган мақсадли параметрларни 103 фоизга ошириб бажаришга имконият яратди. Шунингдек, 2023 йил ҳисобот даврида комбинатда маҳсулот таннархини 9 фоизга камайтириш ҳамда харажатларни 986,8 млрд. сўмга оптималлаштириш имкониятини берди;
харажатларнинг стратегик бошқарув ҳисобини ташкил қилиш учун калкуляциянинг замонавий усулларидан комплекс фойдаланиш тамойилига асосланган “тизимли ёндошув усули” бўйича берган таклифларидан “Навоий кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти узоқ муддатга мўлжалланган инвестицион лойиҳалар самарасини баҳолашда фойдаланилмоқда (“Навоий кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамиятининг 2024 йил 27 майдаги 23/01-01-07/243 -сон маълумотномаси). Мазкур таклиф ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг истеъмол ҳамда сифат кўрсаткичларини юқори даражада сақлаб қолган ҳолда, унга сарфланаётган моддий, молиявий ҳамда меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарасини оширишга хизмат қилмоқда. Натижада комбинатнинг стратегик салоҳиятини, хусусан, узоқ муддатга мўлжалланган инвестицион лойиҳалар самарасини баҳолаш имкониятлари яратилмоқда, хусусан, комбинатнинг молиявий натижаларини ифодаловчи кўрсаткичлар параметрларини 2030 йилгача белгилашда асосий башорат қилиш усули сифатида фойдаланилмоқда;
хўжалик юритувчи субектларнинг молиявий натижалари кўрсаткичларини таҳлил қилишда ноаниқ тўплам назариясининг математик аппаратидан фойдаланиш бўйича таклиф қилган услубидан “Навоий кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти хўжалик юритувчи субектларида молиявий натижаларини узоқ муддатга баҳолашда, параметрларини белгилашда фойдаланилмоқда (“Навоий кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамиятининг 2024 йил 27 майдаги 23/01-01-07/243 -сон маълумотномаси). Хўжалик юритувчи субектларнинг молиявий натижалари кўрсаткичларини таҳлил қилишда ноаниқ тўплам назариясининг математик аппаратидан фойдаланиш услуби бўйича таклифлари комбинатнинг молиявий натижаларини узоқ муддатга баҳолаш имкониятларини яратиб, унинг умумий стратегик салоҳиятини ифодаловчи кўрсаткичлар параметрларини 2030 йилгача белгилашда асосий башорат қилиш усули сифатида фойдаланилмоқда.

Yangiliklarga obuna bo‘lish