Ҳаққулов Набижон Қаҳрамоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сиддиқий-Ажзийнинг  маърифатпарварлик ғоялари ва уни жамият тараққиётида тутган ўрни”, 09.00.03-Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.PhD/Fal413.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.F.02.02
Илмий раҳбар:                                                          фалсафа фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Хошимхонов Мўмин,  фалсафа фанлари доктори (DSc),  профессор; Маҳмудова Гули Тилабовна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Сиддиқий – Ажзийнинг маърифатпарварлик ғояларини ижтимоий-фалсафий нуқтаи назардан тадқиқ этиш орқали унинг миллий тикланиш ва ёшлар тарбиясидаги аҳамиятини  асослаб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Мутафаккирнинг  “Миръоти ибрат” (“Ибрат ойнаси”) ва «Анжумани арвоҳ» («Арвоҳлар йиғини») асарлари асосида Шарқ ва Ғарб дунёсининг умумжамият ривожланиши, таълим-тарбия, маънавий-маданий ҳаёти билан боғлиқ компаративистик  қарашлари асослаб берилган;
Сиддиқий – Ажзийнинг тинчлик, озодлик, эркинлик, маданиятлараро мулоқот, толерантлилик сингари секуляристик ғоялари Туркистон маърифатпарвар-жадидлари маънавий меросида етакчилик қилганлиги қиёсий таҳлил воситасида аниқланган;
Сиддиқий – Ажзийнинг маорифни ислоҳ қилиш, таълим орқали халқни ижтимоий-сиёсий онгини кўтариш, миллий мустақилликка эришиш, инсонлар учун қулай ижтимоий муҳитни шакллантириш, мавжуд  жамиятни  билиш ва уни ўзгартиришга бўлган узлюксиз интилиши асосланган;
Сиддиқий – Ажзийнинг маърифатпарварлик фаолиятида янги услубдаги мактабларни ташкил қилиш, замонавий таълим ва  тарбияни шакллантириш, ёш авлодни минтақанинг иқтисодий ва маданий-маърифий ривожланиш жараёнига жалб  қилиш каби ғоялари инновасион ёндашувларга асосланганлиги мантиқий исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: “Сиддиқий-Ажзийнинг маърифатпарварлик ғоялари” билан боғлиқ муаммоларни тадқиқ қилиш орқали  олинган илмий натижалар асосида:
Мутафаккирнинг  “Миръоти ибрат” (“Ибрат ойнаси”) ва “Анжумани арвоҳ” (“Арвоҳлар йиғини”) асарлари асосида Шарқ ва Ғарб дунёсининг умумжамият ривожланиши, таълим-тарбия, маънавий-маданий  ҳаёти билан боғлиқ компаративистик  қарашлари асослаб берилганлигига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ОТ-Ф1-106 “Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг табиий-илмий ва ижтимоий-фалсафий меросининг Ғарб олимлари томонидан тадқиқ этилиши” мавзусидаги фундаментал илмий-тадқиқот лойиҳаси доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2023-йил 13-мартдаги 04/11-1374-сон маълумотномаси). Натижада, фундаментал илмий-тадқиқот лойиҳасини янада такомиллаштиришга ҳамда ёш авлодни ўтмишимизга ҳурмат, маънавий меросимизга эътиқод руҳида тарбиялаш, улардан оқилона фойдаланиш ва ижодий ривожлантириш қобилиятларини тарбиялашга хизмат қилган;
Сиддиқий – Ажзийнинг тинчлик, озодлик, эркинлик, маданиятлараро мулоқот, толерантлилик сингари секуляристик ғоялари Туркистон маърифатпарвар-жадидлари маънавий меросида етакчилик қилганлиги қиёсий таҳлил воситасида аниқланганлигига доир амалий таклифлардан  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази томонидан нашр этилган ВИИ-ХВИ асрларда яшаган 650 нафар Шарқ аллома ва мутафаккирлари ҳақидаги тарихий маълумотларни ўз ичига олган “Ўрта аср Шарқ алломалари” мавзусидаги энциклопедияни яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказининг 2023-йил 22-февралдаги 02/83-сон маълумотномаси). Натижада, энциклопедияни материаллар, манбалар ва маълумотлар билан тўлдириш ҳамда маърифатпарвар-жадид Сиддиқий-Ажзийнинг  халқлар орасида дўстлик муҳитини мустаҳкамлаш, диний бағрикенглик, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида каби ғояларини тарғиб қилишга хизмат қилган;
Сиддиқий – Ажзийнинг маорифни ислоҳ қилиш, таълим орқали халқни ижтимоий-сиёсий онгини кўтариш, миллий мустақилликка эришиш, инсонлар учун қулай ижтимоий муҳитни шакллантириш,  мавжуд  жамиятни  билиш ва уни ўзгартиришга бўлган узлюксиз интилишига оид илмий-назарий хулосалар, методологик тавсиялар ва амалий таклифлардан  Фағона давлат университетининг 2018-2020-йилларга мўлжалланган Давлат илмий-техника дастурлари доирасида ПЗ-2017-0930223-рақамли “Демократик ва ҳуқуқий жамиятни ривожлантиришда ёшлар ижтимоий фаоллигини ошириш механизмини такомиллаштириш” мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Фарғона давлат университетининг 2023-йил 24-февралдаги 01-838-сон маълумотномаси). Натижада, амалий илмий-тадқиқот лойиҳасини янада такомиллаштиришга ва маърифатпарвар Сиддиқий-Ажзийнинг  тарихий-маърифий мероси, ҳикматлари ёшлар ижтимоий фаоллигини оширишда намуна ва ибрат мактаби эканлигининг конструктив аҳамияти муҳим манба бўлиб хизмат қилган;
Сиддиқий – Ажзийнинг маърифатпарварлик фаолиятида янги услубдаги мактабларни ташкил қилиш, замонавий таълим ва  тарбияни шакллантириш, ёш авлодни минтақанинг иқтисодий ва маданий-маърифий ривожланиш жараёнига жалб  қилиш каби ғоялари инновасион ёндашувларга асосланганлиги мантиқий исботланганлигига доир таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон тарихи” телеканалида 2022-йил август ва сентябр ойларида эфирга узатилган “Тарихий савол”,  “Мавзу”, “Тадқиқот” кўрсатувларининг ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (ЎзМТРК “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2023-йил 20-февралдаги 02-13-267-сон маълумотномаси). Натижада, мустақиллик тафаккурини шакллантириш, дунёга янгича ёндошув, теран ақл ва тафаккур кучи билан воқеа ва ҳодисаларни баҳолай оладиган, масъулият ҳиссини чуқур англайдиган ёшларни тарбиялашда  кенг жамоатчиликка етказишга хизмат қилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish