Амонов Рустам Самежоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи):
“Техносфера ва унинг ривожланиш қонуни” 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Fal556
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.F.02.02
Илмий раҳбар: Яхшиликов Жоърабой Яхшиликович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Саидқосимов Акбар Исахонович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Усмонов Фаррух Насирдинович фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади техносферанинг бугунги кунда жамият ривожидаги таъсирини аниқлаш ва унинг қонуниятларини такомиллаштириш бўйича таклиф-тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
техноген сивилизация кўринишларидан бири бўлган сунъий интеллектнинг замонавий техника усулларини яратишдаги тизимли, функсионал, баҳоловчи мезонлари фалсафанинг миқдор ва сифат категориялари орқали очиб берилган;
техносферанинг прогрессив эволюциясини белгилаб берувчи динамизм ва бошқарувчанликни ошириш қонуниятлари асосан техника тизимларининг самарадорлигини ошириш ва унинг истиқболларини башорат қилишга хизмат қилувчи хусусий қонуниятлари эканлиги фалсафий аспектда асосланган;
техносфера тушунчасининг категориал мазмуни техноген сивилизация натижасида инсон турмуш даражасини таъминловчи замонавий техника воситаларини шакллантириш орқали янги техникавий маконни вужудга келтириши исботланган;
аксиологик ва ахлоқий мезоний тушунчалар асосида техноген сивилизацияни техникавий механизмлари каби шакллари жамиятнинг жамоавий-моддий, маънавий-маданий тараққиёт динамикасига конструктив таъсир этганлиги мантиқий далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши Техносфера ва унинг ривожланиш қонуниятларини очиш билан боғлиқ муаммоларни тадқиқ этиш асосида:
техноген сивилизация кўринишларидан бири бўлган сунъий интеллектнинг замонавий техника усулларини яратишдаги тизимли, функсионал, баҳоловчи мезонлари фалсафанинг миқдор ва сифат категориялари орқали очиб берилганлигига оид илмий-амалий таклиф-тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йилга мўлжалланган чора-тадбирлар дастурининг “Ғоя ва мафкура масаласи ҳамда илм-фан ва маърифат тарғиботи” номли ИИИ йўналишида белгиланган “Ижтимоий-маънавий ва мафкуравий жараёнларни тадқиқ қилиш технологиялари бўйича хориж тажрибасини ўрганиш” мавзусидаги 14-банди ижросини таъминлашда ҳамда маънавий-маърифий чора-тадбирлар ссенарийсини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2023-йил 20-августдаги 02-22/901-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларга янгича техноген сивилизация оқибатлари натижасида, инсонийлаштириш ва инсонларда соғлом турмиш тарзини таъминловчи техника ва технологияларнинг янги авлодини яратишга хизмат қилган;
техносферанинг прогрессив эволюциясини белгилаб берувчи динамизм ва бошқарувчанликни ошириш қонуниятларини асосан техника тизимларининг самарадорлигини ошириш ва унинг истиқболларини башорат қилишга хизмат қилувчи хусусий қонуниятлари эканлигига оид таклиф ва тавсиялардан Жиззах вилояти “Истиқбол” минтақавий тадқиқот маркази томонидан 2020-йилда бажарилган “Аҳоли ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда жамоатчилик таъсирини оширишнинг инновацион йўлларини жорий этиш” мавзусидаги 68-11/78 рақамли амалий грант лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Жиззах вилояти “Истиқбол” минтақавий тадқиқот марказининг 2023-йил 23-июндаги 18-сон маълумотномаси). Натижада, техносфера маданиятнинг бир бўлаги, сивилизациянинг даражасини кўрсатадиган ўзига хос маданий ҳодисалиги ва инсоннинг ақл-заковатини шакллантирувчи восита бўлиб хизмат қилган.
техносфера тушунчасининг категориал мазмуни техноген сивилизация натижасида инсон турмуш даражасини таъминловчи замонавий техника воситаларини шакллантириш орқали янги техникавий маконни вужудга келтириши исботланганлигига оид илмий-назарий таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2023-2024 йилларга мўлжалланган чора тадбирлар дастурининг “Ёшлар бандлиги ва тадбиркорлигига кўмаклашиш, “Ёшлар дафтари” тизимини мувофиқлаштириш, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва рақамлаштириш, мурожаатлар билан ишлаш, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш йўналиши” номли ИИИ йўналишдаги “Маҳаллаларда “Ёшлар баланси”ни шакллантириш, ёшлар тўғрисидаги зарур маълумотларни “Ёшлар дафтари” ва “Ёшлар портали” электрон платформаларига киритиб бориш, улар билан самарали иш ташкил қилиш” мавзусидаги 27-банди ижросини таъминлашда ҳамда маънавий-маърифий тадбир дастурининг ссенарисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2023-йил 20-августдаги 1-01-21-2337-сон маълумотномаси). Натижада, мамлакатимизда юксак маънавиятли ёшларни тарбия соҳасида амалга оширувчи муҳандис-техник кадрларни тайёрлаб вояга етказиш, уларнинг техник маданиятини, ақли ва иқтидорлилик даражасини такомиллаштиришга хизмат қилган;
техноген сивилизацияни техникавий маханизмлари каби шакллари жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маданий тараққиёт динамикасига конструктив таъсир этганлиги аксиологик ва ахлоқий мезоний тушунчалар асосида мантиқий далилланганлигига оид таклиф-тавсиялардан Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2023-йилда эфирга узатилган “Ассалом Самарқанд” дастури ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (ЎзМТРК Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2023-йил 24-августдаги 01-07/286-сон маълумотномаси). Натижада, кўрсатув дастури ссенарийсини мазмунан бойитишга ҳамда ёшларга янгича техноген сивилизация оқибатларини онгига сингдириш, инсонийлаштириш ва инсонларда соғлом турмуш тарзини таъминловчи техника ва технологияларнинг янги авлодини яратишга хизмат қилган.