Джелялов Марлен Зоидовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Таълим ўзбек тилида ўқитилаётган 7-9-синф мактаб ўқувчиларининг лингвистик компетенсиясини шакллантириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (рус тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Ped2847.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Рузиева Дилноз Исомжоновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Ходжаниёзов Сардор Умарович, педагогика фанлари доктори, профессор; Исроилова Дилдора Мухтаровна, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўқувчиларининг замонавий рус тили бўйича лингвистик компетенсиясини шакллантириш методикасини такомиллштириш борасида таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
педагогик таълими назариясида лингвистик компетенсияни шакллантиришнинг назарий жиҳатлари рус ва о'збек тилларини лингводидактик ва коммуникатив нуқтаи назардан таққослаш ва уларнинг ривожланиш механизмларини такомиллаштириш ҳамда о'қувчиларининг лингвистик компетенциясини шакллантиришда транспозиция ва интерференсия ҳолатлари аниқлаштириш асосида очиб берилган;
лингвистик компетенсиянинг мазмун-моҳияти таълим ўзбек тилида олиб бориладиган мактабларнинг ўқувчилари билан мулоқотда она тили бўлмаган (рус) тилини ўқитиш жараёнида уларнинг лингвистик компетенсиясини шакллантириш бўйича замонавий рус тилининг қиёсий конструксиялари ҳамда машқлар тизимини такомиллаштириш асосида очиб берилган;
умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг лингвистик компетенсиясини шакллантиришда юзага келадиган қийинчиликлар ва хатолар типологияси замонавий рус тилининг қиёсий конструксияларига таянган ҳолда рус тилида лингвистик компетенсияни шакллантиришнинг замонавий педагогик усулларини ўқувчиларнинг индивидуал таълим траекториясига методик жиҳатдан мувофиқлштириш асосида аниқлштирилган;
таълим ўзбек тилида олиб бориладиган мактаблар ўқувчиларининг нутқида замонавий рус тилининг нутқий ва тил тузилмаларини қиёсий ўзлаштириш ва фаоллаштириш ҳамда таълим ресурсларини ташкил этишнинг интеграл тизимларига мослаштириш асосида лингвистик компетенсияни ривожлантиришга қаратилган методик тавсияларнинг экспериментал синовдан ўтказилган тизими ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Таълим ўзбек тилида ўқитилаётган 7-9-синф мактаб ўқувчиларининг лингвистик компетенсиясини шакллантириш методикасини такомиллштириш бўйича олиб борилган тадқиқот ишлари натижалари асосида:
рус ва о'збек тилларини лингводидактик ва коммуникатив нуқтаи назардан таққослаш ва уларнинг ривожланиш механизмларини такомиллаштириш ҳамда о'қувчиларининг лингвистик компетенциясини шакллантиришда транспозиция ва интерференсия ҳолатлари аниқлаштириш асосида очиб берилган педагогик таълими назариясида лингвистик компетенсияни шакллантиришнинг назарий жиҳатларига оид таклиф ва тавсиялардан Жиззах политехника институтида бажарилган ОТ-Ф1-049 – рақамли "Талабаларда ассертив хулқ-атворни шакллантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари" мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Жиззах политехника институтининг 2023 йил 25-июлдаги 03-1816-1813-сон маълумотномаси). Натижада, хулосалар ва тавсиялар лойиҳа доирасида дастурлар, типографик дарсликлар, назарий ва амалий материалларни тайёрлашда муҳим манба сифатида хизмат қилган;
таълим ўзбек тилида олиб бориладиган мактабларнинг ўқувчилари билан мулоқотда она тили бўлмаган (рус) тилини ўқитиш жараёнида уларнинг лингвистик компетенсиясини шакллантириш бўйича замонавий рус тилининг қиёсий конструксиялари ҳамда машқлар тизимини такомиллаштириш асосида очиб берилган лингвистик компетенсиянинг мазмун-моҳияти борасидаги хулосалар Жиззах политехника институтида бажарилган ОТ-Ф1-049 – рақамли "Талабаларда ассертив хулқ-атворни шакллантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари" номли амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023 йил 3-июндаги 02-07-2070/04-сон маълумотномаси). Натижада, таълим ўзбек тилида олиб бориладиган мактаб ўқувчиларнинг лингвистик компетенсиясини шакллантириш бўйича топшириқ ва машқлар тизимини ишлаб чиқишга хизмат қилган;
замонавий рус тилининг қиёсий конструксияларига таянган ҳолда рус тилида лингвистик компетенсияни шакллантиришнинг замонавий педагогик усулларини ўқувчиларнинг индивидуал таълим траекториясига методик жиҳатдан мувофиқлштириш асосида аниқлштирилган умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг лингвистик компетенсиясини шакллантиришда юзага келадиган қийинчиликлар ва хатолар типологияси, лингвистик компетенсияни ривожлантиришга қаратилган методик тавсияларнинг экспериментал синовдан ўтказилган тизими ишлаб чиқилган таълим ўзбек тилида олиб бориладиган мактаблар ўқувчиларининг нутқида замонавий рус тилининг нутқий ва тил тузилмаларини қиёсий ўзлаштириш ва фаоллаштириш ҳамда таълим ресурсларини ташкил этишнинг интеграл тизимларига мослаштириш бўйича таклиф ва тавсиялардан Жиззах политехника институтида бажарилган ОТ-Ф1-049 – рақамли "Талабаларда ассертив хулқ-атворни шакллантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари" номли амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Жиззах политехника институтининг 2023 йил 25-июлдаги 03-1816-1813-сон маълумотномаси). Натижада, чет тилидаги мактаб ўқувчиларининг лингвистик компетенсиясини шакллантириш бирликлари сифатида рус ва ўзбек тилларининг ўргатилган тил тузилмаларини қиёсий нутқда қўллаш хусусиятлари аниқлштирилган.