Ҳоликулова Феруза Хасановнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўқувчиларнинг коммуникатив кўникмаларини замонавий ёндашувлар асосида шакллантириш методикаси (она тили ва ўқиш саводхонлиги фани мисолида)”, 13.00.02-Таълим ва тарбийа назарийаси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.DSc/Ped977.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий маслаҳатчи: Ботирова Шахло Исамиддиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Хурвалиева Тармиза Латиповна, педагогика фанлари доктори, профессор; Артикова Мухайё Ботиралиевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Халова Мафтуна Абдусаламовна, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Шахрисабз давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўқувчиларнинг коммуникатив кўникмаларини замонавий ёндашувлар асосида шакллантириш методикасини она тили ва ўқиш саводхонлиги фанлари асосида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчиларнинг коммуникатив кўникмаларини шакллантиришнинг ташкилийметодик, педагогик-психологик, услубий-дидактик шарт-шароитлари коммуникативнутқий фаолиятга тайёрлашнинг методологик ёндашувлари ва дидактик тамойилларини шакллантириш, таълим сифатини оширувчи ахборот-коммуникацион аксиологик муҳитни ташкиллаштириш ҳамда ўқув жараёнининг ахборот-методик таʼминотини шахсга йўналтирилган ёндашувлар вариатив, симбиотик қўллаш асосида аниқлаштирилган;
ўқувчиларининг коммуникатив кўникмаларини замонавий ёндашувлар асосида шакллантиришнинг самарали методлариона тили ва ўқиш саводхонлиги дарсларини педагогик-прогнозли моделлаштириш, ностандарт вазиятларда ижодий фикрлаш фаоллиги кўникмаларини интенсив оптималлаштириш, ижодий-фаолиятли имкониятларини максимал даражада оширишнинг методик тамойиллари воситасида такомиллаштирилган;
ўқувчиларнинг коммуникатив кўникмаларини шакллантиришнинг функсионал тузилмасига асосланган модели мақсад, мазмун, жараён, баҳоловчи-натижавий босқичларда ва педагогик-методик шарт-шароитларни таъминлашга устуворлик берувчи педагогик-методик стратегияни ишлаб чиқиш ҳамда таълим субектларининг индивидуал қобилиятларини, яккадан умумийлик тамойилига кўра биргаликда ўрганиш, лойиҳалаш фаолиятлари асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларнинг коммуникатив кўникмаларини гностик, аксиологик, креатив ва эмпирик компонентларини шакллантиришнинг репродуктив, продуктив ва ижодий даражаларини баҳолаш мезонлари когнитив, фаолиятли, креатив ёндашув ҳамда миқдорий кўрсаткичларининг ўртача қиймати бўйича ишонч оралиғини аниқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларнинг коммуникатив кўникмаларини гностик, аксиологик, креатив ва эмпирик компонентларини замонавий ёндашув орқали шакллантиришнинг методикаси коммуникатив-нутқий фаолиятни олиб борувчи ижтимоий тармоқлараро мобил муҳитни ташкил этиш, универсал коммуникатив ҳаракатларни амалга оширишнинг мулоқотли 6 комбинациясини шакллантириш ҳамда мустақил ривожланишга имкон берувчи “Тасаввур машқи” электрон дастури, “5М” технологияси, “Сўз ўйини” мобил иловасини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Она тили ва ўқиш саводхонлиги дарсларида ўқувчиларнинг коммуникатив кўникмаларини замонавий ёндашувлар асосида шакллантириш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
ўқувчиларнинг коммуникатив кўникмаларини шакллантиришнинг ташкилийметодик, педагогик-психологик, услубий-дидактик шарт-шароитларини коммуникатив- 7 нутқий фаолиятга тайёрлашнинг методологик асослари ва дидактик тамойилларини она тили ва ўқиш саводхонлиги таълими сифатини оширувчи ахборот-коммуникацион аксиологик муҳитни ташкиллаштириш ҳамда ўқув жараёнининг ахборот-методик таʼминотини шахсга йўналтирилган таълим методикасини шакллантиришга доир илмий хулосалар “Бошланғич таълимда “Тарбия” фанини ўқитиш методикаси” дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022- йил 25-ноябрдаги 388-сон буйруғи маʼлумотномаси). Натижада бошланғич синфларнинг она тили ва ўқиш саводхонлиги дарсларида ўқувчиларнинг коммуникатив кўникмаларини шакллантириш имкониятлари ортган;
ўқувчиларининг коммуникатив кўникмаларини замонавий ёндашувлар асосида шакллантиришнинг самарали методлари она тили ва ўқиш саводхонлиги дарсларини педагогик-прогнозли моделлаштириш, ностандарт вазиятларда ижодий фикрлаш фаоллигини таʼминлаш, дедуктив жараёнларини интенсив оптималлаштиришга қаратилган ижодийфаолиятли имкониятларини максимал даражада ошириш, янги билим ва кўникмаларни қабул қилишга, турли ҳаётий вазиятларда мустақил, фаол ва масъулиятли қарорлар қабул қилишга доир таклиф ва тавсиялардан Жиззах политехника институти илмий-тадқиқот режасининг ОТ-Ф1-049 рақамли “Талабаларга ассертив хулқни шакллантиришнинг ижтимоийпсихологик хусусиятлари” номли илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Жиззах политехника институтининг 2024-йил 04-сентябрдаги 03-1723-1712-сон маʼлумотномаси). Натижада она тили ва ўқиш саводхонлиги дарсларида замонавий ёндашувлар асосида ўқувчиларнинг коммуникатив кўникмаларини шакллантириш орқали таълим сифати ва самарадорлигини ошириш методикаси такомиллаштирилган;
ўқувчиларнинг коммуникатив кўникмаларини шакллантиришнинг функсионал тузилмасига асосланган методик модели мақсад, мазмун, жараён, баҳоловчинатижавий босқичларда ва педагогик-методик шарт-шароитларни таъминлашга устуворлик берувчи педагогик-методик стратегияни ишлаб чиқиш ҳамда таълим субектларининг индивидуал қобилиятларини, яккадан умумийлик тамойилига кўра биргаликда ўрганиш, лойиҳалаш фаолиятлари асосида такомиллаштирилга доир таклифлар Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалидан А1-ХТ-0-92997 рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари“ мавзусидаги амалий фундаментал лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Педагогика Фанлари илмий-тадқиқиот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2024-йил 04-сентябрдаги 340-сон маʼлумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган методик модел ўқувчиларнинг коммуникатив кўникмаларини шакллантиришга, фаол ижтимоияшувига асосланган;
ўқувчиларнинг коммуникатив кўникмаларини замонавий ёндашув орқали шакллантириш методикаси коммуникатив-нутқий фаолиятни олиб борувчи ижтимоий тармоқлараро мобил муҳитни ташкил этиш, универсал коммуникатив ҳаракатларни амалга оширишнинг мулоқотли комбинациясини шакллантириш ҳамда мустақил ривожланишга имкон берувчи “интуиуция машқи“ электрон дастурини ишлаб чиқиш ва “Миллий ўқув дастури” доирасида халқаро тажриба ва меҳнат бозори талабларини ҳисобга олган ҳолда умумтаълим мактаблари учун замонавий таълим стандартларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2024-йил 20-майдаги 01/11-6-248-сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган методик ишланмалар ўқувчиларнинг коммуникатив кўникмаларини шакллантиришга, таълим сифати ва самарадорлигини оширишга хизмат қилган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish