Эшматов Шухрат Очиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Эчкилар мониезиозининг тарқалиши, патоморфологияси ва профилактикаси”, 06.00.03-Зоология, 16.00.02 – Ҳайвонлар патологияси, онкологияси ва морфологияси. Ветеринар акушерлиги ва ҳайвонлар репродукцияси биотехникаси (ветеринария фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/V113.
Илмий раҳбарлар: Юнусов Худайназар Бекназарович, биология фанлари доктори, профессор, Тайлаков Толип Исакулович, ветеринария фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети, DSc.06/30.12.2019.V.12.01.
Расмий оппонентлар: Дилмуродов Насриддин Бабакулович, ветеринария фанлари доктори, профессор; Сафаров Алишер Абдиқаҳор ўғли, биология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети ҳузуридаги Л.М.Исаев номидаги микробиология, вирусология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қашқадарё вилоятининг тоғолди-тоғ, суғориладиган ва чўл-дашт ҳудудларидаги эчкиларда мониезиоз касаллигининг тарқалиши ва эпизоотологик хусусиятларини тадқиқ қилиш ҳамда замонавий антгельминтикларни қўллашга асосланган самарали қарши кураш чора-тадбирларини ишлаб чиқаришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қашқадарё вилоятининг мавжуд уч биоценозида, хусусан, тоғолди-тоғ, суғориладиган ва чўл - дашт биоценозларида эчкилар мониезиози қўзғатувчиларининг тур таркиби ҳамда улар билан эчкиларнинг зарарланишининг гидрогеологик (ҳудудлар бўйича), биологик (ёш бўйича) ва гендер (жинс бўйича) хусусиятлари аниқланган;
эчкилар мониезиози ичак шиллиқ пардаларида қон қуйилиш ва катарал геморрагик яллиғланишлар, ўпкада катарал-фибринли пневмония ва некроз ўчоқлари, шишлар пайдо бўлиши, жигар ва буйраклар паренхимасида дистрофия ҳамда қон қуйилишлар билан кечиши илмий асосланган;
эчкилар мониезиози пайтида кузатиладиган асосий клининк, гемоморфобиокимёвий (гемоглобинни 11,66 г/л, умумий оқсилни 6,8 г/л, глюкозани 0,30 ммол/л. га камайиши, биллирубинни 1,6 мкмол/л, АСТ фаоллигини 0,34 ммол.с.л, АЛТ фаоллигини 0,24 ммол.с.л га ошиши) ва иммунобиологик (Б-лимфоситларни 4,4 фоизга ошиши) ўзгаришлар илмий асосланган;
эчкилар мониезиозига қарши албен праз, празивер, монизен ва монезоллар бошқа аналогларига қараганда эчкилар организмида кечадиган оксидланиш-қайтарилиш, зарарсизланиш, гемопоез ва иммунитетига стимулловчи таъсир кўрсатиши ва натижада 100% терапевтик самара берувчи даволаш усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Эчкилар мониезиозининг тарқалиши, патоморфологияси ва профилактикаси бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
«Эчкилар мониезиозининг даволаш-профилактик тадбирлари бўйича тавсиянома» ишлаб чиқилган ва ветеринария амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2024 йил 27 майдаги 02/23-327-сон маълумотномаси). Ушбу тавсияларни қўллаш орқали эчкилар мониезиозини самарали даволаш ва олдини олишга эришилган;
Қашқадарё вилоятининг тоғолди-тоғ ҳудудларида эчкилар мониезиозига қарши Альбен праз, Монезол, Монезин ва Празивер антгельминтикларини қўллаш усули ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2024 йил 27 майдаги 02/23-327-сон маълумотномаси). Ушбу усулни Қамаши туманидаги “Бобур Муродуллаевич” хусусий корхонаси ва “Хайдар Қурбон Хайит”, Яккабоғ туманидаги “Уйғур” эчкичиликка ихтисослашган чорва фермер хўжаликларига жорий этиш орқали эчкилар мониезиози қўзғатувчиларига қарши 100% самара олишга эришилган;
Қашқадарё вилоятининг тоғли ҳудудларида эчкилар мониезиозига қарши Ивермектин 1% & Празиквантел 2,5%, Бронтел-плюс®, монезол препаратларини қўллаш усули ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2024 йил 27 майдаги 02/23-327-сон маълумотномаси). Ушбу усулни Деҳқонобод давлат ўрмон хўжалиги, Консой ўрмон бўлими, Жийдабулоқ массиви” эчкичиликка ихтисослашган чорва фермер хўжалигида жорий этиш орқали эчкилар мониезиози қўзғатувчиларга қарши Ивермектин 1% & Празиквантел 2,5% препаратларини қўллашда 80 фоиз, Бронтел-плюс® препаратини қўллашда 90 фоиз, монезол препаратини қўллашда 100 фоиз самара олишга эришилган;
Қашқадарё вилоятининг чўл-дашт ҳудудларида эчкилар мониезиозига қарши Албензол 25 ва Празивер пепаратларини қўллаш усули ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2024 йил 27 майдаги 02/23-327-сон маълумотномаси). Ушбу усулни Муборак туманидаги “Шоназар шоди”, эчкичиликка ихтисослашган чорва фермер хўжалилигига қўллаш орқали эчкилар мониезиози қўзғатувчиларига қарши Албензол 25 препаратини ишлатишдан 60%, Празивер пепаратини ишлатишдан 100% самара олишга эришилган.
Бош илмий котиб
А.Шермухамедов Бош инспектор
У.Абдурахманов бош мутахассис
Ю.Иноятова Марказ
бошлиғи
З.Таджиходжаев Веб-сайт администратори
О.Махманов