Пулатов Азизжон Аллаёр ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Нок боғларида замбуруғ қўзғатадиган касалликлар ва уларга қарши кураш чораларини ишлаб чиқиш”, 06.01.09 – Ўсимликларни ҳимоя қилиш (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Qx1219
Илмий раҳбар: Умаров Зафар Абдишукурович, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.05/30.12.2019.Qx.42.01.
Расмий оппонентлар: Шукуров Хушвақт Мамасалиевич, қишлок хўжалиги фанлари доктори, профессор; Хўжаев Отабек Темирович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади нок боғларида замбуруғлар қўзғатувчи асосий касалликлар тур таркиби, биоэкологик хусусиятлари, тарқалиши, ривожланиши, яшовчанлиги ва физиологик жараёнларини ўрганиш ҳамда уларга қарши кураш чораларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Тошкент, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари шароитида нок боғларида замбуруғлар келтириб чиқарувчи асосий касалликлар молекуляр-генетик усулда Venturia pyrina ва Monilinia fructigena аниқланган;
Тошкент вилояти шароитида нок боғларида калмараз касаллиги 17,3%, ун шудринг касаллиги 13,0% ва монилиоз касаллиги 26,3%, Жиззах вилояти шароитида калмараз касаллиги 21,7%, ун шудринг касаллиги 16,2% ва монилиоз касаллиги 27,4% ҳамда Самарқанд вилояти шароитида калмараз касаллиги 37,4%, ун шудринг 16,7% ва монилиоз касаллиги 29,0% гача тарқалиши аниқланган;
калмараз касаллиги билан нокнинг Санта мария нави энг кам зарарланиб 15,7%, Ҳосуи нави 12,7%, ун шудринг касаллиги билан Любимица клаппа нави 8,7%, Дюшес нави 9,7% ва Пасскрасана нави 10,3%, монилиоз касаллиги билан Ниджиссейки нави 16,0% ни ташкил этиб, бошқа навларга нисбатан чидамли нав деб баҳоланган;
касаллик қўзғатувчи V. pyrina (18 – 240С) ва M. fructigena (22 – 260С) замбуруғлари ривожланиши учун мақбул ҳарорат 18 – 260С эканлиги ҳамда нок дарахтининг касалланган барг ва мевалари 30 см тупроқ остида 100 кун сақланганда, замбуруғларнинг мицелий ва споралари нобуд бўлиши аниқланган;
нок дарахтининг касалланган барг ва новдаларида микроэлементлардан Fe – 31,3, Zn – 4,8, Mn – 64,0 ва Cu – 5,3 баробар камайган бўлса, нок дарахти баргларидаги хлорофилл-а пигменти 1,024 мг/г ва хлорофилл-b пигменти 2,65 мг/г йўқотилиши аниқланган;
нок боғлари қатор ораларини кузда 30 см чуқурликда шудгор қилиш, дарахтларга эрта баҳорда шакл бериш ва минерал ўғитлар билан N120P60K40 меъёрида озиқлантириш калмараз касаллигини 14,7%, ун шудринг касаллигини 20,3% ва монилиоз касаллигини 21,7% камайишига олиб келиши аниқланган;
нок боғларида замбуруғли касалликларига қарши Heritage 30% эм.к., Страж 50% сус.к., Дифен супер 55% н.кук., Best Captan 50 WP 50% н.кук., Фундазол 50% н.кук. ва Applorе 25 EC 25% эм.к. фунгицидлари қўлланилганда калмараз касаллигида 92,1%, ун шудринг касаллигида 94,5% гача ва монилиоз касаллигида 91,7% биологик самарадорликка эришиш имконини берган, натижада гектаридан 36,0 – 45,0 ц мева ҳосили сақлаб қолинган ҳамда 60,1 – 68,7 млн. сўм соф даромад олиниб, 99,3 – 106,8% рентабелликка эришилиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Нок боғларида замбуруғлар қўзғатадиган касалликларга қарши кураш чораларини ишлаб чиқиш бўйича ўтказилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
“Нок боғларини замбуруғли касалликлардан ҳимоя қилиш” номли тавсиянома тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 27 майдаги 05/06-03-170-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома бугунги кунда боғдорчилик фермер, деҳон хўжаликлари ва агрокластерларда қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;
нок боғларида калмараз, ун шудринг ва монилиоз касалликларига қарши Дифен супер 55% н.кук. (0,25 кг/га), Best Captan 50 WP 50% н.кук. (3,0 кг/га), Фундазол 50% н.кук. (2,0 кг/га) ва Applorе 25 EC 25% эм.к. (0,2 л/га) фунгицидларини қўллаш Тошкент вилояти Паркент тумани “Agro Elite Parkent” МЧЖда 11 га жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 27 майдаги 05/06-03-170-сон маълумотномаси). Натижада, калмараз касаллигига қарши 90,0-91,4%, ун шудринг касаллигига қарши 90,6-92,4% ва монилиоз касаллигига қарши 88,0-92,0% биологик самарадорликка эришилган;
нок боғларидаги касалликларга қарши Heritage 30% эм.к. (0,3 л/га), Trailer 50% с.д.г. (0,15 кг/га), Страж 50% сус.к. (0,6 л/га), Арамис 380 г/кг с.д.г. (0,8 кг/га) ва Applorе 25 EC 25% эм.к. (0,2 л/га) фунгицидларини қўллаш Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани “Амир Темур” ф/х 7,5 га ва Гулистон тумани “Сарварбек Ҳамкор” ф/х 5,0 га, Самарқанд вилояти Чархин илмий-тажриба станциясида 4 га, жами 16,5 га майдонда жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 27 майдаги 05/06-03-170-сон маълумотномаси). Натижада, калмараз касаллигига қарши 86,0-92,0%, ун шудринг касаллигига қарши 88,0-92,6% ва монилиоз касаллигига қарши 87,1-89,5% биологик самарадорликка эришилган ҳамда 131 – 140 ц/га мева ҳосил олинган ва қўшимча 45 ц/га ҳосил етиштирилган.   

Yangiliklarga obuna bo‘lish